Термиз давлат педагогика институти маълумотнома алимов қудрат ахмедовичга


IV. КАСБИЙ ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


Download 201.5 Kb.
bet6/6
Sana09.06.2023
Hajmi201.5 Kb.
#1469293
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 ТАҚДИМНОМА 5 5 4 А ШАКЛ АЛИМОВ ҚУДРАТ АХМЕДОВИЧ

IV. КАСБИЙ ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Илмий унвон талабгори Қ.А.Алимов барча дарс берадиган фанларидан ўқув ишчи дастур, маъруза матни, ўқув-услубий ишланма, ўқув-услубий мажмуа ҳамда модулларни тўлиқ ва пухта тайёрлайди.


Қ.А.Алимов етук мутахассис сифатида, ўзининг назарий ва амалий машғулотларини юқори савияда, олий таълим талаблари даражасида ўтади. У ўзининг билим доирасини доимий кенгайтириш учун тинмай изланади. У кафедра доценти в.в.б. сифатида кафедранинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва ташкилий ишларида қатнашиб, уларни яхшилашда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Илмий унвонга талабгор Қ.А.Алимов замонавий педагогик технологиялардан, интерфаол методлар, график органайзерлар ва бошқа замонавий ўқитиш усулларидан, электрон дарсликлар, мультимедия таълим ресурслари каби ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда маъруза, семинар ва амалий машғулотларни олиб боради.
Ўқув жараёни, илмий-тадқиқот фаолияти ва ташкилий-услубий ишларни самарали бошқариш тажрибасига эга. Кафедра доценти в.в.б. сифатида ихтисосликлар бўйича ўқув-методик фаолиятни яхшилаш, таълим сифатини ошириш, замонавий талаблар асосида педагогик ва ахборот технологияларини машғулотлар жараёнига жорий қилишда масъулият билан ёндашмоқда. У фаолияти давомида ўз билими, малака ва кўникмаларини узлуксиз ошириш мақсадида, малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида иштирок этиб келмоқда:
- 01.12.2010-29.12.2010-йилда ЎзМУ қошидаги Олий педагогика институтида “Педагогика” малака ошириш курсида таълим олиб, малакасини оширди. (01.12.2010-29.12.2010. MO № 075028 малака ошириш ҳақида сертификат илова қилинади).
Термиз давлат педагогика институтининг талабалари ўртасида (кураш, дзюдо, шахмат) спорт турларидан спорт машғулотлари ва мусобақаларини ўтказиш жараёнларида ташкилотчилик ҳамда ҳакамлик маҳорати билан кўмаклашиб келмоқда ҳамда институт талаба-ёшлари ва катталар ўртасидаги вилоят саралаш босқичларидаги спорт тадбирларида ҳам иштирок этиб келмоқда.
Қ.А.Алимов ёш авлодни тарбиялашда, спорт соҳасини ривожлантиришда самарали меҳнати учун бир неча марта фахрий ёрлиқлар ва ташаккурномалар билан тақдирланган. Хусусан:
- Кураш бўйича миллий чемпионатда ҳакамлик учун жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг фахрий ёрлиғи (11-13.05.1989);
- Нурота туманида республика миқиёсида ўтказилган миллий кураш мусобақасида фаол иштироки учун Нурота тумани хокими томонидан фахрий ёрлиқ (03.04.1994);
- Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ректорати томонидан “Алпомиш” достонининг 1000 йиллигига бағишланган республика талабалар олимпиадаси ва мутахассислик танловларида фаол иштирок этганлиги учун Термиз давлат университети жамоаси номига ёрлиқ (16.05.1998);
- 2003 йил илмий тадқиқот ишлари якунига бағишланган профессор-ўқитувчиларнинг 36 илмий-назарий конференциясида 1-ўрин эгаллагани учун Термиз давлат университети ректори фахрий ёрлиғи (10.04.2004);
- Жарқўрғон тумани “Ғур-ғур” маҳалласи томонидан жамоат ишларида фаол иштироки ва ташаббускорлиги, ҳамда “Наврўз” умумхалқ байрамини ўтказишдаги иштироки учун фахрий ёрлиқ билан тақдирланган (№3, 30.03.2014);
- Сурхондарё вилояти Нуронийлар жамғармаси Жарқўрғон туман бўлими туманидан “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш учун тавсиянома берилган (23.12.2017 йил тавсиянома илова қилинади);
- “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан “Абдулла Авлоний” маҳалласида “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники” шиори остида тарғибот тадбирида иштирок этиб, Конституциявий ислоҳатлар доирасида муҳим ғоя ва қоидаларни акс эттирган бир қатор асосий ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида маърузалар қилган (Термиз давлат университети Жисмоний маданият факултети ва “Абдулла Авлоний” МФЙ раиси далолатномаси илова қилинади, 31.03.2023)
Ўзбекистон талабаларининг 2000 йил май ойида Наманган шаҳрида ўтказилган Универсиада мусобақаларида делегация аъзоси сифатида иштирок этган (сертфикат илова қилинади).
Алимов Қудрат Ахмедович Ўзбекистон Республикасида ёшларни миллий истиқлол ғояси ва она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори малакали кадрларни тайёрлашдаги алоҳида хизматлари ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштирок этиб келиш билан бир қаторда 2016-2023 йилларда жисмоний тарбия ва спортнинг замонавий муаммоларига бағишланган халқаро ва республика миқёсидаги бир нечта илмий-амалий анжуман ташкил этилишида муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Ўзининг илмий ахборотлари ва маърузалари билан 10 га яқин халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларда маърузалари билан фаол қатнашиб келмоқда, хусусан:
- Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида бўлиб ўтган “Оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш: муаммолар, тенденциялар ва истиқболлар” мавзусидаги халқаро илмий анжуманда фаол иштирок этгани учун (сертификат илова қилинади);
- Тошкент давлат педагогика университетида бўлиб ўтган “Замонавий узлуксиз таълим муаммолари: инновация ва истиқболлар” халқаро илмий конференцияда фаол иштирок этгани учун (27.04.2018 йил сертификат илова қилинади);
- “IV Ўрозов ўқишлари: Буюк ипак йўли мероси: Цивилизациялар диалоги. Ўтмишдан келажакка” халқаро илмий-амалий конференцияда фаол иштирок этгани учун (Шимкент-2018 йил, сертификат илова қилинади);
- Бухоро давлат университетида “Ўсиб келаётган авлод спорти ва жисмоний тарбиясида инновацион технологиялар” мавзусида халқаро илмий-таҳрирланадиган онлайн-конференцияда фаол иштирок этгани учун (26.11.2020 йил сертификат илова қилинади);
- Жиззах давлат педагогика институтида бўлиб ўтган “Олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спортнинг долзарб муаммолари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияда фаол иштирок этганлиги учун (25.05.2021 йил сертификат илова қилинади).
Соҳанинг долзарб муаммолари бўйича талабаларнинг малакавий педагогик амалиётларига ҳамда иқтидорли талабаларнинг илмий ишларига раҳбарлик қилиб келмоқда. Вилоят миқёсида ўрта-умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари билан ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилиш бўйича ҳамкорлик шартномалари асосида фаолият олиб бормоқда.
Алимов Қудрат Ахмедович 13.00.04 - жисмоний маданият ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича доцентлик илмий унвонини олиш учун 2021 йил 15-ноябрда «Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлиги, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш ҳамда ижтимоий ривожлантиришнинг илмий асослари ва амалий йўналишлари» фанидан махсус имтиҳонни топшириб ўтди. (10.12.2021 йил, №468 гувоҳнома илова қилинади).
Алимов Қудрат Ахмедовичнинг доцент илмий унвонини олиш учун тақдим этилган хужжатлари Термиз давлат педагогика институти Жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедрасида (2023 йил 19-апрелдаги навбатдан ташқари йиғилиши баённомаси), Жисмоний маданият факультети кенгашида (2023 йил 3-майдаги навбатдан ташкари йиғилиш баённомаси) ҳамда институт кенгашида (2023 йил 5-майдаги 8-сон йиғилиш баёни) муҳокама қилиниб Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясига топшириш тавсия этилган.
Илмий унвон талабгори Алимов Қудрат Ахмедовичнинг ўқув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий соҳалардаги фаолиятига оид тақдим этилаётган хужжатлари 13.00.04 - Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг қўйган талабларининг 19-20 бандларига мос тайёрланган.
Термиз давлат педагогика институти кенгаши Алимов Қудрат Ахмедовичнинг аттестация ишига кўра унга 13.00.04 - Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонини беришга тавсия этади.
ТерДПИ кенгаши раиси И.Хасанов
ТерДПИ кенгаши котиби Э.Шарипов
Ходимлар бўлими бошлиғи Ш.Бердиев


Download 201.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling