Термиз давлат университети факультети декани, курс гурух талабаси ва ижарачи лар ўртасида тузилган уч томонлама
Download 35,5 Kb.
|
Уч томонлама шартнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- ШАРТНОМА Бизлар ушбу уч томонламани шартномани тузиб, қуйидаги вазифаларни бажаришни ўз зиммамизга оламиз: 1. Факультет декани вазифалари
Термиз давлат университети Иқтисодиёт ва туризм факультети декани А. Абсаматов, ___ - курс ______-гуруҳ талабаси ___________________________________________ ва ижарачи ____________________________________________ лар ўртасида тузилган уч томонлама ШАРТНОМА Бизлар ушбу уч томонламани шартномани тузиб, қуйидаги вазифаларни бажаришни ўз зиммамизга оламиз: 1. Факультет декани вазифалари: 1.1. Ижарада турувчи талабалар учун ўқув-услубий, илмий, маънавий-маърифий, тарбиявий ишларни ташкил этиш; 1.2. Ижарада турувчи талабаларнинг мустақил ишлаши, шунингдек, уларнинг билимларини рейтинг асосида баҳолаш устидан назоратни ташкил этиш; 1.3. Ижарада турувчи талабалар билан олиб бориладиган ишлар режасини тузиб, ижросини таъминлаб бориш; 1.4. Ижарада турувчи талабалар ўртасида тартиб-интизомни мустаҳкамлаш борасида мунтазам иш олиб бориш, талабалар билан алоҳида суҳбатлар, уларнинг ота-оналари, мураббийлари билан биргаликда тадбирлар ўтказиш; 1.5. Ижарада турувчи талабаларнинг шартнома тўловларини вақтида тўланишини таъминлашни уюштириш; 1.6. Ижарада турувчи талабалар билан факультетда маънавий-маърифий ва тарбиявий тадбирлар ўтказишни ташкил этиш; 1.7. Мураббийлар ёрдамида ижарада турувчи талабалар хонадонларига бориб, суҳбатлар ўтказишни ташкил этиш. 2. Ижарада турувчи талабанинг вазифалари: 2.1. Ижарада яшовчи талаба энг аввало бўлғуси педагог ва олий маълумотли мутахассис эканлигини ёдда тутиш; 2.2. Ижарада турган манзилини, уй эгалари тўғрисидаги маълумотни 3 кун муддат ичида факультет деканатига билдириш; 2.3. Ижарага жой берган хонадон эгаси ва шу оила аъзолари билан ҳамда шу уй жойлашган маҳалла фуқаролари билан яхши муомалада бўлиш; 2.4. Хавфсизликни таъминлаш борасида маҳаллага яқиндан ёрдам бериш;. 2.5. Хонадонда спиртли ичимликлар ичмаслик, тамаки маҳсулотларини чекмаслик ва кайф берувчи турли гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилмаслик; 2.6. Ижарада бирга турувчилар ва маҳалла аҳолисини ҳақорат ва беҳурмат қилмаслик, жанжал чиқармаслик; 2.7. Давлат томонидан қонуний рўйхатга олинмаган турли хил ташкилотларга аъзо бўлмаслик; 2.8. Динни тарғиб қилмаслик (ушбу пунктни бузган шахс қонун олдида жавобгарликка тортилишини билиш); 2.9. Ахлоқий бузуқлик ва жиноят ҳисобланган фоҳишабозлик билан шуғулланмаслик; 2.10. Давлат сиёсатига қарши бўлган адабиётларни ўқимаслик ва уларни тарғиб қилмаслик ҳамда норасмий митингларда қатнашмаслик. 3. Ижарачининг вазифалари: 3.1. Ижарада турувчи талаба учун қулай шароитлар яратиш; 3.2. Ижарада турувчи талабани қўшнилар ва маҳалла оқсоқоллари билан таништириш; 3.3. Талаба ўқийдиган факультет деканати ва унинг ота-онаси билан доимий ҳамкорлик ўрнатиш; 3.4. Ижарада турувчи талабани ноқонуний ишларга жалб қилмаслик; 3.5. Талабанинг юриш-туришини доимий назорат қилиш; 3.6. Талаба тарбиясида рўй берган ўзгаришлар ҳақида зудлик билан деканатга ва унинг ота-онасига хабар бериш. Декан: Талаба: Ижарачи: ____________________ ______________________ ____________________ (имзо) (имзо) (имзо) А.Абсаматов ______________________ _____________________ _____________________ (исми-шарифи) (исми-шарифи) (исми-шарифи) Файзулла Хўжаев ______________________ ____________________ кўчаси 43 ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ (манзил, тел. рақам) (манзил, тел. рақам) ___________________________ (сана) Download 35,5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling