Термиз давлат университети илмий ишлар ва инновациялар


Раис: Маъруза тугади, кимда қандай савол бўлса тадқиқотчига беришингизни сўрайман. Савол: фалс.ф.н., доц. Н.Орипов


Download 200 Kb.
bet5/11
Sana05.01.2023
Hajmi200 Kb.
#1080403
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Етакчи ташкилот баённома кўчирмаси Азизова Н Б 12 ноябрь 2020

Раис: Маъруза тугади, кимда қандай савол бўлса тадқиқотчига беришингизни сўрайман.
Савол: фалс.ф.н., доц. Н.Орипов – 2019 йил 21 октябрда Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилишининг 30 йил тўлиши муносабати билан бир нечта аҳамиятли ҳужжатлар қабул қилинди. Сизнинг диссертация ишингизда акс этадими?
Жавоб: тадқиқотчи Н.Б. Азизова – савол учун катта раҳмат. 2019 йил 21 октябрда 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”даги фармонлари, 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”даги Фармон билан тасдиқланган “2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ҳамда тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ва давлат дастури”даги вазифаларни ва 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4479-сон “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганини ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори, шунингдек бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ўзбек тилини ривожлантириш ва халқаро даражада мавқеи кўтариш бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ илмий муаммоларни тадқиқ этиш заруратини ҳам келтириб чиқаради.
Бизнинг фикримизча юқоридаги қайд этилган ҳужжатлардаги вазифалар ўзбек тилининг ижтимоий соҳалардаги функцияларини ривожлантиришга хизмат қилади. Ушбу мавзу ҳар томонлама давлатимиз томонидан тил соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга мос келади.
Савол: ф.ф.н., кат.ўқит. У.Мустафаев, – Диссертациянгизда илмий янгилиги сифатида ўзбек тилининг глоттометрияси - ижтимоий аҳамиятлилик даражасини аниқлаш бўйича тадқиқотлар олиб боргансиз. Ўзбек тилининг глотометрияси тушунчасини изохланг.
Жавоб: тадқиқотчи Н.Б. Азизова – савол учун сизга раҳмат. Глоттометрия социолингвистикада янги йўналиш ҳисобланиб, у орқали ўзбек тилининг халқаро мавқеини ва миллатимиз қадриятига айлантирувчи омиллар аниқланиб, улар ёрдамида тилимиз тараққиёти билан боғлик баъзи муаммолар ойдинлашади, жумладан:

  • ўзбек тилининг бошқа тиллар орасида рейтингини кўтариш муаммоси;

  • интернет тизимида қўлланилиши (веб-сайтлар, таржимон дастурларини яратиш);

  • миллий қадриятларимизни акс эттирувчи бадиий ва илмий асарларнинг, сиёсий, иқтисодий, маданий ҳаётга оид тезкор ахборотни хорижий тилларга таржима қилиш ва ҳ.к.

Ўзбек тилининг глоттометрияси - ижтимоий аҳамиятлилик даражасини аниқлаш бўйича, масалан, диний адабиётлар ва қадимий ёзувларнинг тарқалганлик даражаси бўйича мезонини аниқлашда тадқиқотнинг қиёсий таҳлил услубидан фойдаланилди. Масалан, Бизнинг маънавий- маданий меросимиз турли даврларда уч алифбо ва ўзбек тилидан ташқари уч тилда (араб, форс, рус тилларида) ҳам яратилган. Араб, форс, ҳатто эски ўзбек тилида яратилган маънавий меросимизни замонавий ўзбек тилига таржима қилиб, улар ҳақидаги маълумотларни Интернет тармоғидаги Википедия жаҳон энциклопедиясига киритиш лозим. Энг ривожланган инглиз тилининг маълумотлари Википедияда 3 миллионни, умуман интернетда эса 313 млрд. веб-саҳифаларда, яъни 68,4% ни ташкил этади. Ўзбек тилидаги веб-сайтлар учун “Uznet” домени (UZ) 1995 йилда ташкил этилиб, унда 2019 йил 11 февралдаги маълумотга кўра веб-саҳифалар сони 26 000 тани ташкил этади.

Download 200 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling