Термиз давлат университети илмий ишлар ва инновациялар


Жавоб: тадқиқотчи Н.Б.Азизова –


Download 200 Kb.
bet9/11
Sana05.01.2023
Hajmi200 Kb.
#1080403
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Етакчи ташкилот баённома кўчирмаси Азизова Н Б 12 ноябрь 2020

Жавоб: тадқиқотчи Н.Б.Азизова – авваламбор, диссертация ва авторефератни ўқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирганликлари учун устоз Н.Бердиевга миннатдорчилик билдираман. У киши томонидан билдирилган барча тавсияларни келгуси ишларимда инобатга оламан. Катта раҳмат.
Раис: Энди сўз навбатини мазкур диссертация юзасидан учинчи тақризчи фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) С.Туробовага берамиз, марҳамат.
Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) С.Туробова: Қарши давлат университети тадқиқотчиси Насиба Азизованинг ҳақиқатдан бугунги кунда долзарб мавзуга бағишланган, чунки 2020 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақомига 31 йил берилганлигини муносиб нишонлаб, уни янада ривожлантириш бўйича бир нечта ҳужжатлар қабул қилинди, кўплаб амалий ишлар Давлат тилини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлар олиб борилмоқда.
Мен Н.Азизованинг дисертациясидаги ютуқларига тўхталиб ўтаман. Диссертация жараёни жуда кўп йилларда тайёрланган илмий-назарий материаллар, кўплаб хорижий материаллар асосида қиёсий таҳлиллар ўтказилиш асосида фалсафий мулоҳазалар асосида ёритиб берилган. Масалан, “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги тараққиётини ўрганишнинг ижтимоий-фалсафий зарурати” деб номланган биринчи бобида замонавий адабиётларда “давлат тили” ва “тилнинг функцияси” тушунчаларга берилган таърифлар таҳлил этилган ва “давлат тили” ибораси дунё мамлакатларида кам ишлатилиши асосланган. Кўпгина давлатларда “расмий тил” ибораси ишлатилади. Лекин давлат тили мақоми “расмий тил” иборасидан юқорироқ мавқега эга. Халқаро ЮНЕСКО экспертларининг таърифича, давлат тили маълум давлатнинг сиёсий-ижтимоий ва маданий доирасида интеграцион функцияни бажарувчи ва шу давлатнинг рамзий белгиси ҳисобланувчи тилдир. Чунончи, Швеция, Норвегия, Англия, Канада, Япония, Хитой, АҚШ каби кўпчилик мамлакатларда ҳеч қайси тил “давлат тили” деб эълон қилинмаган. Лекин азалдан бу мамлакатлар аҳолисининг кўпчилигини “расмий тил”да сўзлашган давлат фуқаролари ташкил этади. Барча таърифлар умумлаштирилган ҳолда, “Давлат тили – бу муайян бир давлат миқёсида амал қиладиган, унинг ички ва ташқи фаолиятидаги расмий тилдир” деб хулоса чиқарилган. Таҳлиллар асосида тилга давлат мақомининг берилиши расмий сиёсий мазмун касб этиши ва ҳозирча жаҳонда бу борада қатъий қоида ишлаб чиқилмаганлиги таъкидланади.
Диссертациянинг ўрганилганлик даражаси билан танишиганимда ниҳоятда кўплаб хорижий адабиётлардан тилга, ўзбек тилига оид таҳлиллар келтирилади. Масалан, XVIII-XIX асрларда Ғарб мутафакккирларидан Ж.Ж.Руссонинг фикрича, “Илк бор образли тил яралган, кейинги навбатда сўзларнинг ўз маъноси пайдо бўлган”. Бу эса тил жамият пайдо бўлишининг бош омили эканлигига ишорадир. В.Гумбольднинг “тил фикрни ташкил этувчи органдир; фикрлаш фақат тилга боғлиқ эмас, балки маълум даражада ҳар бир муайян тафаккур билан ҳам белгиланади; тиллар - бу халқларнинг ўзига хос тафаккурининг органидир” деган ғояси тафаккурнинг тил орқали ифодаланиши имкониятлари чексизлигини намоён этади, А.А.Потебня “тил - шахснинг ёлғизликда фикрлаши учун зарур шартдир, чунки тушунча фақат сўз билан шаклланади ва тушунчасиз ҳақиқий фикрлаш мумкин эмас”, деб таъкидласа, Ф.де Соссюр тил фикрнинг ички шакли назариясига боғлиқ деб ҳисоблайди. Ҳар икки қарашдаги фикр ҳам тил ва тафаккурнинг ўзаро диалектик бирлигини ифодалайди. Г.Г.Гадамер “фан тили тушунчасини” муомалага киритади ва бу билан омма тили, илмий тил ва расмий тилларни фарқлайди. ХХ асрнинг 20-30 йилларда улуғ маърифатпарвар А.Фитратнинг “Тилимиз” мақоласида “Дунёнинг энг бой, энг бахтсиз бир тили қайси тилдир? Биласизми? Туркча.” деб савол қўяди ва ўзбек тилининг софлигини таъминлаш, Европа тиллари исканжасидан қутқариш заруриятини асослаган.
Ғарбнинг тилшунос олимлари Б.Н.Шлайтер, У.Фиерман, Х.Шиффман, М.Диккенс, И.Балдауф монография ва мақолаларида Ўзбекистондаги тил сиёсати, ўзбек тилининг мустақиллик давридаги ривожланишини миллий тараққиёт ва миллатлараро муносабатлар контекстида ёритганлар. Хусусан, Б.Н.Шлайтер ўз мақоласида Ўзбекистондаги тил сиёсати “нафақат давлат тили масаласига, шунингдек, лисоний вазиятга оид масала сифатида ҳам талқин қилиниши мумкин”, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, сўз яратишда рус тили морфемалари қўлланилмаётганини ўзбек тилининг миллий мақомини сақлаш учун муҳимдир. У.Фиерман тилнинг миллий тараққиётга бевосита таъсирини Ўзбекистон мисолида очиб берган. Шлайтер, Фиерман ва Х.Шиффман Ўрта Осиё тиллари келажаги тўғрисидаги мулоҳазаларида салбий фикр билдирилган, улар истиқболсиз деб баҳоланган. Германиялик олима И.Балдауф Афғонистонда жонли ўзбек тилининг ривожланиш тенденцияларини этнологик ва социолингвистик (ижтимоий лингвистик) йўналишда тадқиқ этган. Булар эса, ўз навбатида тадқиқотчининг фалсафий ғоялари ниҳоятда кенглиги, ишнинг очиб бериш тажрибаси катта эканлигидан далолат беради.
Барча илмий тадқиқотларда бўлгани каби Н.Б.Азизованинг диссертациясида камчиликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар шахсий фикрларимиз бўлиб, диссертациянинг умумий савиясига путур етказмайди. Булар, биринчидан, диссертациянинг ўрганиганлик даражасини қисқатириш, ихчамлаштириш лозим; Иккинчидан, ўзбек тилининг таълим-тарбия, санъат, ОАВ соҳалари қаторида рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ижтимоий вазифалари таҳлил этилганида илмий ишнинг қиймати ошган бўлар эди.
Хулоса қилиб айтганда, диссертация тугалланган мустақил тадқиқот бўлиб, уни ижобий баҳолайман. Азизова Насиба Баҳритдиновнанинг 09.00.04 –Ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича “Давлат тили мақоми ўзбек тили функционал ривожланишининг омили сифатида (ижтимоий-фалсафий жиҳатлари)” мавзусидаги диссертацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК нинг “низом”и асосида ёзилган бўлиб, Н.Б.Азизовага 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа ихтисослигидан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман ва бу ишни Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.27.06.2017.F.02.02 рақамли Илмий Кенгашдаги ҳимояга тавсия этаман ҳамда қўллаб-қувватлашларингизни сўрайман. Эътиборингиз учун раҳмат.
Раис: Сизга катта раҳмат. Энди тақризчининг мулоҳазалари ва кўрсатган камчиликларига жавоб бериш учун сўз навбатини Н.Азизовага берамиз, марҳамат.

Download 200 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling