Термиз давлат университети иқтисодиёт ва туризм факультети “молия ” кафедраси


VI. Марказий банк ва пруденциал назоратнинг роли


Download 412 Kb.
bet16/20
Sana30.04.2023
Hajmi412 Kb.
#1415687
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
XALQ BANKI XISOBOTI

VI. Марказий банк ва пруденциал назоратнинг роли
Кредитлашнинг юқори ўсиш суръатлари сақланиб қолаётган шароитда, шунингдек, банк тизимини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштиришга тайёрлашда Марказий банкнинг банк тизими регулятори сифатидаги ролини ошириш орқали лозим даражадаги пруденциал назоратнинг бўлиши молия тизими барқарорлигини таъминлашнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Жаҳон банки билан биргаликда банклар фаолиятини пруденциал назорат қилиш механизмлари ва тартиб-таомилларининг Базель қўмитаси «Банкларни самарали назорат қилишнинг асосий тамойиллари»га мувофиқлиги баҳоланди.
Баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан банкларни тартибга солиш ва назорат қилишни такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирларни амалга оширилади:
давлат устунлик қилаётган банк секторидан хусусий инвесторларнинг роли сезиларли бўлган секторга бир текис ўтишни таъминлаш, шунингдек, банкларга нисбатан халқаро эътироф этилган минимал стандартлар ва талабларни белгилаш учун норматив ва назорат базасини қайта кўриб чиқиш, уни Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ назорат циклининг бутун спектри бўйича ислоҳ қилиш;
секторнинг барқарорлиги ва яхлитлигини сақлаб қолиш учун аниқ, узоқ муддатли, реал стратегик ташаббуслар ва ҳаётий бизнес режаларга эга бўлган барқарор иштирокчиларнинг бозорга киришини таъминлаш мақсадида банкларни лицензиялаш қоидаларини қайта кўриб чиқиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
тизимли аҳамиятга молик банклар учун капитал буферларини жорий қилиш орқали кредит портфелининг ҳаддан зиёд ўсиб кетишини жиловлаш;
банкларнинг шаффофлигига ва банклар томонидан мунтазам равишда чоп этиладиган ахборотларга қўйилган талабларни ишлаб чиқиш;
назорат фаолиятига жалб этилган ходимларнинг салоҳиятини доимий ва тизимли равишда ошириш;
муаммоларни барвақт, хатарлар амалда рўй беришидан олдин бартараф этиш мақсадида, жумладан банкларнинг ўзи томонидан олдини олувчи чоралар кўрилишини назарда тутувчи тезкор тузатиш ҳаракатларини (барвақт жавоб қайтариш чоралари) қўллаш механизмини ишлаб чиқиш;
назорат жараёнида ва маълумотлар алмашинувини амалга оширишда, шунингдек, ҳисоботларни шакллантиришда ахборот технологияларининг ролини кенгайтириш,
банкларнинг асосий фаолият турига хос бўлмаган функцияларини ҳамда уларнинг банк фаолияти ҳисобланмайдиган фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг устав фондлари (устав капитали)да иштирокини босқичма-босқич қисқартириш;
консолидациялашган назоратнинг норматив базасини ишлаб чиқиш (шу жумладан банк гуруҳларини аниқлаш, гуруҳларни идентификациялаш, консолидациялашган ҳисобот, консолидациялашган асосда пруденциал коэффициентлар);
капиталнинг етарлилиги ва ликвидлик кўрсаткичи талабларига қатъий риоя этилишини, шу жумладан мавжуд талабларни қайта кўриб чиқиш ва уларни Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг стандартларига мувофиқлаштириш орқали таъминлаш;
корпоратив бошқарув, ички назорат ва таваккалчиликларни бошқариш тўғрисидаги низомларни банклар учун корпоратив бошқарувнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва бошқа илғор тажрибаларга мувофиқлаштириш мақсадида қайта кўриб чиқиш;
банкларда стресс-тестларнинг ишончли тизимига қўйиладиган батафсил талабларни ишлаб чиқиш, унинг натижаларини банклар капиталининг етарлилик кўрсаткичларини ва ликвидлилигини режалаштиришда қўллаш;
самарали назорат олиб бориш учун ҳисоботларга оид кераксиз ва эскирган талабларни камайтириш ҳамда ҳисоботларни шакллантириш жараёнини автоматлаштириш орқали ҳисобот тизимини такомиллаштириш;
энг юқори таваккалчиликка эга — йирик, тизимли аҳамиятга молик банклар, юқори ёки ёмонлашаётган таваккалчилик-профилига эга ва/ёки бизнес фаолияти жараёнида таваккалчиликларни бошқариш сифати паст бўлган ва юқори даражадаги ички таваккалчиликларга эга банкларга нисбатан назоратга оид ресурсларни ажратишни назарда тутувчи таваккалчиликларни бошқаришга асосланган назоратга (таваккалчиликка йўналтирилган назорат) ўтиш;
банк фаолияти узлуксизлиги ва молиявий барқарорлик каби жамият манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида банкларни тартибга солиш ва санациялаш ҳамда омонатларни суғурталашга оид тегишли тизимни жорий қилиш;
халқаро амалиётга мувофиқ турли таваккалчиликларни (концентрация ва ликвидлик хавфи, кредит, операцион, валюта таваккалчилиги ва бошқалар) бошқариш бўйича қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

Download 412 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling