Термиз давлат университети иқтисодиёт ва туризм факультети “молия ” кафедраси
Хулоса. Фойдаланилган адабиётлар
Download 412 Kb.
|
XALQ BANKI XISOBOTI
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Халқ банки Узун туман бўлими ҳисоб-китоб ишларини ташкил қилиниши ва операцияларни расмийлаштириш, уларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш.
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар. Кириш Бозор муносабатлари шароитида банк тизими мамлакат иқтисодиётида муҳим аҳамият касб этади. Ривожланган банк тизими жамиятда бозор муносабатларини пайдо қилиш ва уни ривожлантириш учун замин яратади. Мамлакат иқтисодиёти субъектлари ўртасида тўлақонли ҳисоб-китобларни амалга ошириш тизимини, аҳоли қўлидаги бўш пул маблағларини банкларга жалб қилиш ва уларни иқтисодиётини ривожлантиришга кредит сифатида йўналтириш, энг муҳими, аҳолининг банкларга нисбатан йўқолган ишончини қайта тиклаш мақсадида жаҳон тажрибасида синалган икки поғонали банк тизимини вужудга келтириш вазифаси турар эди. Мамлакатимизда банк тизимини ривожлантириш борасида амалга оширилган ислоҳотларнинг дастлабки босқичида бозор иқтисодиётига мос келадиган банк қонунчилигини яратишга алоҳида эътибор берилди. 1991 йилнинг феврал ойида Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши бўлди. 1992 йил 2 июлда “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимча ва ўзгаришларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат банки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига айлантирилди ва унга давлат, эмиссия ва заҳира банки мавқеи берилди. Ҳозирги вақтга келиб Ўзбекистон Республикасида Марказий банк ва 31 та тижорат банки, уларнинг 852 та бўлими, 2054 та минибанки, 1148 та валюта айирбошлаш пунктлари, жами 8254 та банк бўлинмаларини ўз ичига бирлаштирилган икки поғонали банк тизими ягона тизим сифатида фаолият кўрсатмоқда. Банк тизимини ривожлантиришда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Тижорат банклари томонидан жисмоний шахслар учун чиқарилган банк пластик карталарнинг умумий сони 2015 йил бошига келиб 3,7 миллионтадан ошиб кетди ва банк пластик карталари орқали ҳисоб- китобларни амалга оширувчи терминаллар сони 27,7 мингтани ташкил этмоқда. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида дунё миқёсида банк тизимини ислоҳ қилиш ва уларнинг ликвидлигини оширишга алоҳида эътибор берилди. Банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш, аҳоли омонатларининг банклардаги қолдиғини ошириб бориш бўйича ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Иқтисодий ва молиявий барқарорликнинг мустаҳкамланиб бориши ва пул бозорида банклар ўртасида рақобатнинг кучайиши, шунингдек, йирик мижозлар олдидаги мажбуриятларни ўз вақтида бажариш ва вужудга келиши мумкин бўлган хатарни олдини олиш зарурияти банкларга ўз ресурс базасини, жумладан, капиталини ошириш вазифасини долзарб қилиб қўя бошлади. Мамлакатимизда кредит тизимида раҳобат муҳитини шакллантириш мақсадида нобанк кредит ташкилотларини ташкил этиш ва уни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди. Марказий банк томонидан 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига 13 та микрокредит ташкилоти ва 24 ломбардга лицензия берилди ва ҳозирда улар фаолият кўрсатмоқдалар. Мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз банк тизими ривожланиб бормоқда. Бу халқаро рейтинг агентликлари томонидан ҳам эътироф этилмоқда ва 2017 йил ҳолатига фаолият юритаётган деярли барча тижорат банклари “барқарор” рейтингига эга бўлди. Ўзбекистонда жаҳон андозаларига мос бўлган, халқаро банк тизими билан мустаҳкам боғланган ва жаҳонда тан олинган банк тизими яратилди ва у мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланиб боришини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Мамлакатимизда банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг йўналишларидан бири – амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсадларидан келиб чиққан ҳолда стратегик аҳамиятга эга бўлган банклар давлат тасарруфида қолдирилган. АТ Халқ банки мамлакатнинг аҳоли билан муносабатларида, яъни нафақа, турли трансферларни амалга оширишда хизмат кўрсатишини инобатга олган ҳолда мазкур банк давлат-тижорат банки сифатида фаолият юритиб келмоқда. Марказий банк томонидан босқичма – босқич амалга ошириб борилиши натижасида тижорат банклари фаолияти янада такомиллашиб, уларнинг молиявий барқарорлиги таъминланди ва энг асосийси, аҳолин1инг банк тизимига бўлган ишончи ортиб, мустаҳкамланиб бормоқда. 1. Халқ банки Узун туман бўлимининг таркибий тузилиши ва ҳисоб-китоб ишлари билан танишиш. Мамлакатимизда қабул қилинган банкка тааллуқли меъёрий ҳужжатларда банкка қуйидагича таъриф берилган: банк - тижорат ташкилоти бўлиб, банк фаолияти деб ҳисобланадиган куйидаги фаолият турлари мажмуини амалга оширадиган юридик шахсдир. Банклар асосан қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланадилар: * юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблағлардан таваккалчилик асосида кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш; * иқтисодиёт субъектлари ўртасидаги ҳисоб-китоб жараёнига хизмат кўрсатиш; * банк фаолиятига доир консалтинг хизмати кўрсатиш; * ўз маблағларини бошқа соҳаларга инвестиция қилиш ва бошқалар. Бошқарув усуллари – бу ходимларга ва умуман ишлаб чиқариш жамоаларига таъсир кўрсатиш усуллари бўлиб, бу усуллар қўйилган мақсадларга эришиш жараёнида мазкур ҳодимлар ва жамоаларнинг фаолиятини уйғунлаштиришни назрда тутади. Иқтисодий манфаатлардан фойдаланишга асосланган иқтисодий усуллар, ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий муносабатлари, энг аввало манфаатларда намоён бўлади. Иқтисодий бошқарув усулларининг асосий вазифаси ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига сарфлнадиган харажатни камайтиришга имкон берувчи хўжалик механизмларининг янги усулларини, шунингдек манфаатдорлик муҳитини вужудга келтириш ва улардан самарали фойдаланишдир. Бошқарувнинг иқтисодий усуллари жумласига: Кредит ва фоиз ставкаси Солиқ ва солиқ юки Бож тўловлари Субсидия ва санкция Лицензия Трансферт тўловлари Нарх-наво ва ҳоказолар киради. Бошқарувнинг социал-руҳий усуллари Социал-руҳий усулларнинг асосий мақсади жамоаларда соғлом ижтимоий муҳитни яратишдир. Бу усул ижтимоий-маънавий вазиятга таъсир этиш йўли билан кишиларнинг феъл атвори, руҳиятини ҳисобга олиб уларнинг ижтимоий (социал) талабларини қондириш орқали бошқаришни билдиради. Бошқача қилиб айтганда социал-руҳий усуллар бу ишлаб чиқариш жамоасини улардаги “психологик вазият”ни ҳар бир ходимнинг шахсий хусусиятларини ўрганишга асосланган усуллардир. Ўз моҳиятига кўра бошқариш усулларининг бу гуруҳи жамоанинг шаклланиш ва юксалиш жараёнига кишиларнинг онгига, маънавий манфаатларига, жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда таъсир қилувчи воситаларнинг мажмуасидир. Мен танишув амалиётини ўтаган Халқ банки Узун туман бўлимида ҳам “бошқарув” самарали йўлга қўйилган. Бўлим фаолиятини бевосита бошқариш бошқарувчи томонидан амалга оширилади ва у вилоят филиали олдидаги вазифаларни бажарилиши учун шахсан жавобгар. Банк бошқарувчиси ва бош бухгалтери Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг розилиги асосида банк бошқаруви томонидан тайинланади. Ў збекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки вилоят бўлими таркиби 1- расм 2 Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки шаҳар ва туман филиаллари таркиби 2-расм 3 2. Халқ банки Узун туман бўлими ҳисоб-китоб ишларини ташкил қилиниши ва операцияларни расмийлаштириш, уларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш. Банкларда турли хил операциялар амалга оширилади бу операциялар Марказий банк томонидан белгиланган шаклдаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Операцияларни ўзида акс эттиришига қараб бу ҳужжатлар қуйидаги турларга бўлинади: *Касса ҳужжатлари *Ҳисоб-китоб ҳужжатлари *Мемориал ҳужжатлар *Кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳужжатлари Касса ҳужжатларига накд пул топшириш элон, касса кирим ва чиқим ордерлар, чеклар ва бошқалар киради. Ҳисоб-китоб ҳужжатларига тўлов топшириқномаси, тўлов талабномаси, инкассо топшириқномаси, аккредитивга ариза, ҳисоб-китоб чеки пластик карточка ва бошқалар киради. Мемориал ҳужжатлар фақат банк ички операцияларида қўлланиладиган мемориал ордерлар киради. Банкларда амалга оширилган операциялар ҳужжатларда акс эттирилади, шунинг учун ҳужжатларда тузатишлар, учириб ёзиш ва ҳар хил ўчирувчи суюқликлардан фойдаланиш таъқиқланади. Хатога йўл қўйилган ҳужжатлар қайта тузилади, агар хатоси бор ҳужжатлар операцион кун охирида баланс тузилганда аниқланса “Сторно” усулида аниқлик киритилади. Бу буйича 4 нусхада тузатиш ордери тузилади. Электрон тўлов бўйича хатоларни мемориал ордерлар бўйича тузатиш таъқиқланади. Банкларда ҳар бир операция бўйича ишлатиладиган ҳужжатларда мансабдор шахснинг имзоси бўлиши керак, бу имзо намуналари банк раҳбари томонидан тасдикланган руйхати булади ва имзо чекиш ҳуқуқи булмаган шахсларг имзо чекса жазоланади. Бухгалтерия ходими уз ишини шундай ташкил этиш керакки бунда ҳужжатларни уз вактида кабул қилиш, расмийлаштириш, акс этиш ва баланс тузиш билан якунланиши керак. Банкларда ҳужжатлар алоҳида йиғма жилдларга жойланади чунки бу ҳужжатларни сакланиш муддатлари турлича булиб тегишлича холатда муковаланади. Кийинги кун бошлангунга кадар ҳужжатлар металл шкафларда сакланади. Улардан бош бухгалтер рухсатисиз фойдаланиш мумкин эмас, улардан фойдаланиш бош бухгалтер рухсати билан талабнома асосида масул ходим кузатуви остида амалга оширилади. Бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари, бухгалтерия аппаратининг тузилиши, мижозларга хизмат кўрсатиш хамда ҳужжатлар оборотини йўлга қўйиш усуллари тўгрисида кўрсатмалар берилган; банк операциялари ҳисобини юритиш ва уларни назорат қилиш коидалари киритилган; халкаро андозалар асосида бухгалтерия ҳисоботини тузиш хамда бошқа банк операцияларини бажариш хажмлари ва тартиби белгиланган, шунингдек куйидагиларни таъминлаш максад қилиб кўйилган: - ҳисоб-китоблардаги маблаглар айланишини тезлаштириш, мижозларга тез ва пухта хизмат кўрсатиш, ҳисоб-китоб, касса, валюта, кредит хамда бошқа банк операцияларини тўгри бажариш; - бажарилган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида ўз вактида хамда аник акс эттирилишига эришиш; - банкдан чикагтган ҳужжатларни тегишлича расмийлаштириш ва бунинг натижасида улардан бу ҳужжатлар борган жойда фойдаланилишини енгаллаштириш, шунингдек, бошқа банкларда ушбу ҳужжатлар билан операциялар бажарилагтганда хамда улар хизмат кўрсатувчи мижозлар ҳисоби юритилагтганда йўл кўйилиши мумкин бўлган хатоларнинг, қонунга хилоф хатти-харакатларнинг олдини олиш; - банкдаги пул маблаглари, моддий бойликлар, шунингдек, катъий ҳисобда турадиган бланкалар кам чикиши, ортикча хамда қонунга хилоф равишда сарфланишининг олдини олиш; - банк мансабдор шахсларининг ўрнатилган тартибга зид равишда банк операцияларини амалга оширганликларини, кимматликлар ва ҳужжатларни йўкотиб қўйиш хамда шу каби бошқа холларда уларнинг жавобгарлигини ҳужжатлар билан асослаш; - операцияларни амалга ошириш ва расмийлаштиришни маълумотлар тўплаш орқали қонунийлиги хамда тўгрилигини текшириш имкониятини берилиши; - банкда иш куни тартибига қатъий риоя этилиши; - замонавий компьютер техникаси воситаларидан кенг кўламда фойдаланиш асосида банк операцияларини амалга ошириш улар ҳисобини юритиш хамда ҳисоботлар тузиш учун мехнат ва маблаг сарфини камайтириш;
Download 412 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling