Термиз давлат университети иқтисодиёт ва туризм факультети “молия ” кафедраси


Download 412 Kb.
bet5/20
Sana30.04.2023
Hajmi412 Kb.
#1415687
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
XALQ BANKI XISOBOTI

Кирим

Рамзлар раками

Истеъмол товарларини сотилишидан савдо тушими,
уларни сотилиш каналларидан катъи назар

02

Темирйўл ва хаво транспорти тушумлари

05

Махаллий транспорт тушумлари

06

Тураржой хаки ва коммунал хизматлар учун тўловлардан тушумлар

08

Томошагохлардан тушган тушумлар

09

Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари тушумлари

11

Соликлар, йигимлар, бож ва бошқа мажбурий тўловлардан тушган тушумлар

12

Кишлок хўжалиги фаолияти субъектларидан тушган тушумлар

13

Омонатларга тушган тушумлар

16

Почта алокаси корхоналаридан тушган накд пуллар

17

Банк карталарига тушган тушумлар

18

Микрокредитларнинг кайтарилиши

29

Бошқа тушумлар

32

Кирим бўйича жами

0

Чиқимнинг киримдан ошиб кетиши







Чиқим




Иш хакига (шу жумладан, стипендиялар, хизмат сафари харажатларига) берилган накд пуллар

40

Нефт махсулотлари сотиб олиш учун берилган накд пуллар

43

Кишлок хўжалик махсулотларини сотиб олиш учун берилган накд пуллар

46

Кишлок хўжалиги фаолияти субъектларига берилган накд пуллар

47

Пенсия, нафака, ва сугурта тўловлари учун берилган накд пуллар

50

Банк карталари бўйича берилган накд пуллар

52

Бошқа максадларга берилган накд пуллар

53

Микрокредитларга берилган накд пуллар

54

Омонатларни кайтариш учун берилган накд пуллар

55

Почта алокаси корхоналарига берилган мадад пуллар

59

Чиқим бўйича жами
Киримнинг чиқимдан ортик бўлиши

0

Аҳоли ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар хўжалик юритувчи субъектларга накд пулларни бериш уларнинг депозит ҳисобварақларидаги маблаглар чегарасида тўлов ҳужжатларида кўрсатилган максадлар учун амалга оширилади.


Банклар ахоли ва хўжалик юритувчи субъектларга накд пулларни уларнинг биринчи талаби бўйича узлуксиз беришни таъминлайдилар. Бунда накд пулларни бериш беринчи навбатда пенсия, нафака, стипендия, хизмат сафари харажатлари, шунингдек ахоли омонатлари ва уларга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун амалга оширилади.
Юридик шахслар томонидан банкдан олинган накд пулларни кирим қилиниши ва сарфланиши Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш коидаларида (1998 йил 17 декабрда 565-сон билан рўйхатга олинган)" белгиланган тартибда амалга оширилади.
Банклар накд пул захираларини тартибга солиш учун хар йили 6-иловага мувофик шакл бўйича мехнат хакига пул бериш календарини тузадилар.
Пул бериш календарида юридик шахслар бўйича пул беришнинг юкорида белгиланган тартибда келишилган муддатлари кўрсатилади. Бериладиган пулларнинг аник микдори календарда юридик шахслар 1-иловага мувофик шакл бўйича такдим этадиган касса буюртмалари асосида йилнинг хар чорагида ойма-ой кўйиб борилади. Бунда банклар касса буюртмаларида кўрсатилган мехнатга хак тўлаш ва степендиялар тўлаш муддатлари пул бериш календарида белгиланган муддатларга мос келиш-келмаслигини текширадилар.
Мехнат хакига пул бериш календарида ойдаги барча кунлар, жумладан иш кунидан ташқари кунлар (дам олиш ва байрам кунлари) бўйича хам тўловлар кўрсатилади.
Календарга банк кассаларидан мехнат хаки ва стипендиялар учун бериладиган накд пулларнинг барча суммаси киритилади. Календарга юридик шахсларга почта орқали ўтказадиган хамда омонатларга киритиш учун ўтказиладиган мехнат хаки тўловлари киритилмайди.


8. Халқ банки Узун туман бўлими накд пулсиз ҳисоб китоб ва унда ишлатиладиган ҳужжатлар.
Ўзбекистон Республикасининг банклари накд пулсиз ҳисоб-китобларнинг куйидаги шаклларини ташкил киладилар ва амалга оширадилар:
1) тўлов топширикномалари билан ҳисоб-китоблар;
2) аккредитивлар билан ҳисоб-китоблар;
3) инкассо бўйича ҳисоб-китоблар;
4) чеклар билан ҳисоб-китоблар.
Юкорида кўрсатилган шакллар бўйича накд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда куйидаги пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларидан фойдаланилади:
1) мемориал ордер (1-Илова);
2) тўлов топширикномаси (2-Илова);
3) тўлов талабномаси (3-Илова);
4) инкассо топширикномаси (4-Илова);
1-7-Иловалар берилмайди.
5) аккредитивга ариза (5-Илова);
6) тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки (6-Илова).
Накд пулсиз ҳисоб-китоблар, шунингдек пластик карточкадан фойдаланилган холда амалга оширилиши мумкин. Маблагларни тўловчи ва олувчи ўртасида накд пулсиз ҳисоб-китоблар ва пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг аник шакли тузилган шартнома (битим)га мувофик мустакил равишда белгиланади.
Пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари мажбурий тартибда куйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
а) ҳужжатнинг тартиб ракамини;
б) "КК.ОО.ЙЙЙЙ" шакли бўйича ҳужжатнинг санаси, бунда "КК" - кун, "ОО" - ой, "ЙЙЙЙ" - йил;'
в) тўловчининг номи;
г) тўловчи счётининг тартиб раками;
д) солик тўловчининг идентификация раками (СТИР) (чекдан ташқари);
е) тўловчи банкининг номи;
ж) тўловчи банкнинг коди;
з) олувчининг номи;
и) олувчи счётнинг тартиб раками;
к) олувчи банкининг номи;
л) олувчи банкининг коди;
м) тўловнинг суммасини ракамлар ва ёзувларда кўрсатиш;
н) тўловнинг детали/максади (чекларда кўрсатилмайди).
Тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки қўшимча равишда куйидагиларни ўз ичига олиши керак:
а) чекнинг серияси ва тартиб ракамини;
б) жисмоний шахс паспортининг (ёки унга тенглаштирилган ҳужжатнинг) серияси ва тартиб ракамини;
в) "КК.ОО.ЙЙЙЙ" шакли бўйича чекнинг хакикий бўлганлик санаси, бунда "КК" - кун, "ОО" - ой, "ЙЙЙЙ" - йил.
Аккредитивга ариза қўшимча равишда куйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
а) аккредитивни амал қилиш муддати;
б) аккредитив очилаётган шартноманинг тартиб раками ва санаси;
в) буюртманинг тартиб раками;
г) буюртма берилган сана;
д) етказиб берилагтган товарни, бажарилаётган ишни ёки кўрсатилаётган хизматнинг номи;
е) аккредитив бўйича тўловларни амалга оширишда асос бўлган ҳужжатнинг тури;
ж) қўшимча шартлар.
Банк тўловчи бўлиб чиккан ва мемориал ордерлар ишлатилган холларда, улар банк раҳбарининг ва бош бухгалтернинг имзолари билан тасдикланади, бошқа холатларда мемориал ордерлар ушбу банк счётини олиб борувчи бош бухгалтер ва бухгалтернинг имзоси билан тасдикланади.
Мемориал ордерлар билан содир этилаётган операцияларнинг тўгрилиги бўйича жавобгарлик банкнинг раҳбарига ва бош бухгалтери зиммасига юклатилади.
Тўлов топширикномаси - мижознинг унга хизмат кўрсатувчи банкка ўз счётидан олувчининг счётига маълум бир суммани ўтказиш тўгрисидаги топширигини англатади.
Тўлов топширикномалари билан товарлар, ишлар, ҳужжатлар учун ва бошқа тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилиши мумкин.
Тўлов топширикномаси банк томонидан мижознинг депозит счётида маблаглар мавжуд бўлгандагина кабул қилинади, агарда банк счёти бўйича шартномада бошқаси кўзда тутилмаган бўлса.
Тўлов топширикномасининг санаси уни банкка такдим этилган сана билан бир хил бўлиши керак, улар мос келмаган холда тўлов топширикномаси ижро учун кабул қилинмайди (бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларига тўловлар бундан мустасно).
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги орқали (пенсиялар, алиментлар ва х.к.) маблагларни тўлов топширикномалари орқали ўтказишда, илова қилиниши лозим бўлган барча ҳужжатларни (маълумотномалар, ўтказмалар рўйхати ва бошқалари) мижоз бевосита Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги корхоналарига такдим этади.
Кечиктириб бўлмайдиган эхтиёжлар счётидаги маблаглардан фойдаланиш "Хўжалик субъектларининг банкдаги счётларидан пул маблагларини ҳисобдан чикариш тартиби тўгрисидаги Йўрикнома"га мувофик хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов топширикномалари асосида амалга оширилади.
Тўлов топширикномасининг "Тўлов деталлари/максади" устунида "Кечиктириб бўлмайдиган эхтиёжлар суммаси ҳисобидан" деб кўрсатилади.
Тўлов топширикномалари банкка куйидаги тартибда такдим қилинади:
1) тўловчи ва олувчига битта банкда хизмат кўрсатилса, топширикномалар уч нусхада:
а) биринчи нусха тўловлар амалга оширилгандан кейин банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
б) иккинчи нусхаси эса маблаг олувчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова қилинади;
в) учинчи нусха тўловчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова қилинади;
2) тўловчи ва олувчига турли хил банкларда хизмат кўрсатилса, топширикномалар икки нусхада:
а) биринчи нусха тўловлар амалга оширилгандан кейин банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
б) иккинчи нусхаси эса маблаг олувчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова қилинади.
"Банк-Мижоз" тизимидан фойдаланадиган мижозлардан алока канали орқали олинган электрон тўлов топширикномалари дастурий назоратдан ўтказилади, зарурат тугилганда когозга чикарилади ва тегишли текширувдан сўнг узатилади. Тўловлар амалга оширилгандан сўнг мижозлардан олинган электрон топширикномалар икки нусхада когозга чикарилади:
а) бир нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
б) иккинчи нусхаси пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл нусхаси олингунга кадар таккослаш учун банкда колдирилади, таккослангандан сўнг белгиланган тартибда банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади.
Электрон тўловлар тизими орқали олинган электрон тўлов топширикномалари маблагларни олувчи банкда икки нусхада когозга чикарилади.
а) бир нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
б) иккинчи нусха эса маблаг олувчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова қилинади.
Тўлов талабномаси (кейинчалик матнда - "талабнома") ўзида маблаг олувчини тўловчи томонидан банк орқали маълум бир суммани тўлаш тўгрисидаги талаби акс эттирилган пул-ҳисоб-китоб ҳужжатидир.
Талабнома юклаб жўнатилган товарлар учун, бажарилган ишлар учун, кўрсатилган хизматлар учун, шунингдек томониар томонидан тузилган шартномада кўзда тутилган бошқа тўловлар бўйича кўйилиши мумкин.
Талабнома акцептланган ва акцептланмаган бўлади. Акцепт билан тўланган талабномалар тўлов суммасини тўловчи томонидан акцепт (тан олишни) талаб килади.
Талабнома мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган маълумотлардан иборат бўлиши керак. Бундан ташқари махсулот етказиб берувчи "Тўлов деталлари/максади" устунида куйидагиларни кўрсатиб ўтиши шарт:
а) шартнома санаси ва тартиб ракамини;
б) контрактация шартномалари бўйича махсулот етказиб беришда "контрактация шартномаси" деб кўрсатиш керак;
в) махсулотни юклаб жўнатиш (бериш) санасини ва товар-транспорт ёки кабул қилиш-топшириш ҳужжатлар ракамини ва транспорт турини, товарларни Почта ва телекоммуникация агентлиги орқали жўнатганда эса - почта квитанцияларининг ракамини;
г) махсулот сотиб олувчининг транспорт воситаси билан олиб кетилганда "Сотиб олувчининг транспорти билан олиб чикиб кетилган, - сонли ишонч хати" кўрсатилади;
д) қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа реквизитларни.
Маблаг олувчи битта операция бўйича, такроран талабнома такдим қилиш ҳуқуқига эга эмас, дастлабки талабнома тўловчининг банкига келиб тушмаганлиги тўгрисида билдиришнома мавжуд бўлган холлар бундан мустасно.
Талабнома реестр билан бирга маблаг олувчи томонидан унга хизмат кўрсатувчи банкка такдим қилинади. Бунда, реестр 7-Иловага биноан шаклда, икки нусхада тузилади. Реестрнинг биринчи нусхаси корхона (ташкилотнинг) раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ва мухр билан тасдикланган бўлиши керак.
Реестрнинг биринчи нусхаси, кабул қилиш санаси кўрсатилган холда, бухгалтер имзоси ва ушбу бухгалтерга бириктириб кўйилган банкнинг мухри билан тасдикланган холда маблаг олувчининг банкида колади.
Реестрнинг иккинчи нусхаси кабул қилиш санаси кўрсатилган холда бухгалтернинг имзоси ва ушбу бухгалтерга бириктириб кўйилган банкнинг мухри билан тасдикланган холда маблаг олувчига кайтарилади.
Акцепт билан тўланадиган талабнома:
1) агар тўловчи ва маблаг олувчига бир банкда хизмат кўрсатилса, уч нусхада такдим этилади.
Биринчи ва иккинчи нусхалар тўловни кутиб банкда колади. Талабноманинг учинчи нусхасини банк, келиб тушган кундан кейинги кундан кечиктирмай, ҳужжатни кабул қилиш санасини кўрсатган холда, акцепт учун тўловчига топширади. Акцепт ва тўловдан кейин:
а) талабноманинг биринчи нусхаси банкнинг кун ҳужжатларига тикилади;
б) талабноманинг иккинчи нусхаси маблаг олувчининг шахсий ҳисобварагидан кўчирмага илова қилинади;
2) агар олувчи ва тўловчига турли банкларда хизмат кўрсатилса, уч нусхада такдим этилади:
талабномаларнинг барча нусхалари почта орқали тўловчининг банкига жўнатилади, бу ерда:
а) биринчи ва иккинчи нусхалар тўловни кутиб банкда колади;
б) учинчи нусха кейинги иш кунидан кечиктирмай ҳужжатни кабул қилиш санаси кўрсатилган холда акцепт учун тўловчига топширилади;
3) тўловчи белгиланган муддатда талабномани банкка раҳбар (якка тартибдаги тадбиркор) имзоси билан, юкоридаги чап бурчакка акцепт тўгрисида белги кўйиб кайтариши керак. Тўловчи томонидан акцепт учун белгиланган муддатда ўзининг розилиги ёки тўловдан тўлалигича ёхуд кисман бош тортиши тўгрисида маълум қилинмаган такдирда талабнома банк томонидан умумий тартибда акцептланади, бунда тўловдан кейин:
а) биринчи нусха банкнинг кун ҳужжатларига тикилади;
б) иккинчи нусха тўловчига шахсий ҳисобварақдан кўчирма билан топширилади.
Тўловчи томонидан тўлов талабномасининг акцептланиши факат мазкур банднинг 3-кичик бандида белгиланган тартибда амалга оширилади. Акцептни бошқа усуллар билан расмийлаштиришга (дебиторлик-кредиторлик карзларини солиштириш далолатномасининг, бажарилган ишлар (хизматлар) тўгрисидаги далолатноманинг тўлов топширикномасига илова ва хоказо) йўл кўйилмайди.
Акцептсиз тўланадиган талабнома куйидагича такдим қилинади:
1) тўловчи ва маблагларни олувчига битта банкда хизмат кўрсатилса, уч нусхада, бунда, тўлов тўлангандан сўнг:
а) талабноманинг биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикиб кўйилади;
б) талабноманинг иккинчи нусхаси тўловчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова қилинади;
в) талабноманинг учинчи нусхаси маблаг олувчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова қилинади;
2) тўловчи ва маблагларни олувчига турли хил банкларда хизмат кўрсатилса, икки нусхада.
Талабноманинг барча нусхалари почта орқали тўловчининг банкига юборилади, унда тўлов тўлангандан сўнг:
а) биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлари йиғмасига тикиб кўйилади;
б) иккинчи нусхаси шахсий счётдан кўчирма билан бирга тўловчига берилади.
иссиклик энергияси учун ҳисоб-китоблар қилинган холларда талабноманинг икки нусхаси ва берилган иссиклик энергияси учун счёт-фактура истеъмолчига хизмат кўрсатувчи банкка бевосита етказиб берувчи томонидан кўйилади, унда тўлов тўлангандан сўнг:
а) биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикиб кўйилади;
б) иккинчи нусхаси шахсий счётдан ва счёт-фактурадан кўчирма билан тўловчига (истеъмолчига) берилади.
Электрон тўловлар тизими орқали маблаг олувчининг банкида тўланган талабнома икки нусхада кўпайтирилади:
1) биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикиб кўйилади;
2) иккинчи нусхаси маблаг олувчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова қилинади.
Тўловчининг депозит счётида маблаглар йўк бўлганда талабнома "Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари" (2-сонли картотека) номли счётга жойлаштирилади ва ушбу хакда олувчининг банкига уч кун мобайнида маълум қилинади ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда маблагларни келиб тушишига караб тўлаб борилади.
Тўловчининг депозит счётида етарли маблаглар бўлмаса, у холда банк талабномага кисман хак тўлайди. Талабноманинг колган суммаси 2-сонли картотекага жойлаштирилади, бунда талабноманинг орқасида кисман тўланган сумма кўрсатилади.
Акцепт билан тўланадиган талабномалар:
Акцепт билан тўланадиган талабноманинг нусхаси, банкка келиб тушган кундан кейинги кундан кечиктирмай, тўловчининг вақилига “Тўлов муддатини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари” журналида имзо чекдириб, топширилади ва шундан сўнг “Тўлов муддатини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари” (1-сон картотека) ҳисоб ракамларига жойлаштирилади.
Тўлов топширикномасини тўловчининг вақилига мижознинг келмаганлиги сабабли имзо чекдириб топшириш мумкин бўлмаганда банк 10 иш куни тугаганидан кейин тўлов топширикномасини олувчининг банкига ижро этмасдан, чапдаги юкори бурчакда “Мижознинг келмаганлиги сабабли ижро этилмаган” деган ёзувни кайд этган холда кайтариб юборишга хаклидир. Бунда, агар мазкур даврда ушбу банкдаги тўловчининг ҳисоб ракамлари бўйича унинг топширигига кўра маблагларни ҳисобдан чикариш операциялари (шу жумладан накд пул бериш йўли билан) амалга оширилган бўлса, маблаг олувчи тўловчининг банкидан Ҳисоб ракамларини очиш бўйича белгиланган талабларни, маблагларни кирим қилиш ва мижозларнинг ҳисоб ракамларидан ҳисобдан чикариш, иш хакига ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа эхтиёжларга накд пул бериш тартибини бузганлик учун тижорат банкларига нисбатан жарима жазосини кўллаш тартиби тўгрисидаги низомга мувофик жарима ундиришга хакли.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ


ФАРМОНИ

Download 412 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling