Термиз давлат университети психология кафедраси
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
shaxslararo munosabatlar psixologiyasi (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тест натижалари тахлили.
Псиҳологик ўйинлар
75 Машхур Америкалик психолог Дейл Корнеги «Яхши сухбатдош яхши гапиришни биладиган эмас, балки яхши тинглашни биладиган сухбатдошдир» деганда оилавий муносабатда бошқаларни тинглай олиш малакаси ривожланган бўлишини назарда тутган эди. Сиз ўзингиздаги мазкур қобилиятни аниқламоқчи бўлсангиз, ушбу тестни келтирамиз. Бунда берилган саволларга «хар доим»- 2балл, «кўпинча»- 4 балл, «гохида»- 6 балл, «хеч качон»- 8 балл, «камдан кам» - 10 балл кўринишида жавоб намуналаридан танлаб кўрсатинг. 1. Оилада, ишда, ўзаро муносабатларда сухбатдошингиз ёки сухбат мазмуни сизни қониқтирмаган пайтларда, сухбатни тезроқ якунлашга харакат қиласизми? 2. Сухбатда бошқаларнинг хулқ-атвори сизни асабийлаштирган холатлар бўладими? 3. Сухбатда атрофингиздагилар фикрлари билан келишмаган пайтларда қўпол ва кескин жавоб қайтара оласизми? 4. Сизга тўй, кўча, оилавий байрамларда унча таниш бўлмаган кишилар билан сухбатлашиш учун гап топа олиш хосили? 5. Сухбат давомида ўзгалар фикрини бўладиган одатингиз борми? 6. Гўё диққат билан тинглаётган бўлансиз-у, аммо хаёлингиз бошқа фикрлар билан банд бўлган холатлар бўладими? 7. Оилада ва даврада сухбатдошингиз кимлигини хисобга олган холда, охангингиз, нутқ тезлигингиз, ташқи қиёфангизда ўзгаришлар бўладими? 8. Агар муносатларда сизнинг қалбингиздаги нозик хис туйғунгизларгизга таъсир қилишга кимдир интилса, сухбат мазмунини ўзгартиришга харакат қиласизми? 9. Сухбат давомида гаплашаётган кишингиз, сўзлар, терминлар, номлар талафузда хатоларга йўл қўйса, дархол тузатасизми? 10. Муомалага киришишда сухбатдошингиз қадр-қимматни, жойига қўймасликка, кеккайишга, такаббурликка йўл қўясизми? Тест натижалари тахлили. 55 балгача: Сизнинг тинглай олиш қобилиятингиз ўртача, одамларнинг оилада ва жамиятдаги турган ўрни, мансабига бефарқ эмассиз. Бу еса сизнинг еътиборли эканлигингизга билдиради. 62 баллгача: Сиз сухбуатдошингиз ким бўлишидан қаътий назар киши шахсини хурмат қилган холда сабр-тоқат билан тинглайсиз. Сиз оилада синчков, ахамиятли, эътиборли бўлишингиз мумкин. Умуман жами балларингиз сони қанчалик катта бўлса, сизда тинглаш қобилияти шунчалик ривожланган бўлади. МУЛОҚОТГА КИРИШУВЛИК ТЕСТИ Хурматли текширилувчи қуйида бериладиган 16 та саволга “ХА” “ЙЎҚ”, БАЪЗАН” деб жавоб беринг. 1. Сизни амалий учрашув кутмоқда. Уни бетоқатлик билан кутасизми? 2. Сизни бирор касаллик холдан тойдирмагунча врач олдига боришни 76 орқага сураверасизми? 3.Сизни бирор мавзудаги аҳборот билан йиғилиш, мажлис ва шунга ўхшаш тадбирда маъруза билан чиқиш топшириғи хавотирга соладими? 4. Сизга илгари сиз бормаган шахарга бориб келиш таклифи билан келишди. Шу сафарга бормаслик учун бирор бир чорани ишга соласизми? 5. Ўзингиздаги хиссий кечинмаларни кимлар билан ўртоқлашишнини яхши кўрасизми? 6. Кўчада бирор бир нотаниш одам сизга ўзининг илтимоси билан мурожат қилса сизнинг ғашингизга тегадими? 7. Сиз турли авлод вакилларининг бир-бирларини тушунишлари қийинлигига ишонасизми? 8. Танишингизга бир неча ой олдин олган қарз пулини эслатишга уяласизми? 9. Ошҳона ёки ресторанда сизга бирор бир ёқмайдиган таом беришди, идишни четга суриб аччиғингиз келганини яшира оласизми? 10. Бегона одам билан ёлғиз қолганингизда, у бирор бир гап бошласа сизга жавоб ббериш маълол келмайдими? 11. Одамларнинг навбатда туриб кутишига тоқат қила олсизми. Сиз навбатда туриб кутишдан кўра ўз ниятингиздан воз кечишни афзал кўрасизми? 12. Бирор жанжалли вазиятни мухокама қилиши керак бўлган комиссия аъзоси бўлишдан қўрқасизми? 13. Сиз бирор бир адабиёт, санъат маданият тўғрисида соф фикрга эга бўлган киши сиз. Бу борада бошқаларнинг фикрига мухтож эмассиз шундайми? 14. Сизга жуда таниш бўлган нарса хақида эшитиб қолдингиз. Индамай йўлингизда давом этаверасизми? 15. У ёки бу масала хақида сиздан ёрдам сўрашса сиз ёрдам беришга эринасизми? 16. Ўз фиклрингизни оғзаки баён этгандан кўра уни ёзма тарзда ифодалашни афзал кўрасизми? БАЛЛАРНИ ХИСОБЛАШ “ХА”- 2 балл “ЙЎқ”- 0 балл “БАЪЗАН” - 1 балл 14--18 балл -- Сизнинг мулоқотга киришувчалигингиз яҳши. Сиз кўп нарсага қизиқасиз бошқаларни жон деб тинглайсиз. Ўзгалар фикрига сабир тоқатлисиз. Ўз фикрингизни босиқлик билан изхор қиласиз. Бегоналар билан учрашувга бориш сиз учун унчалик нухушлик эмас. Шовқун суронли давра сизга ёқмайди. Сер гап одамларни хам унчалик ҳушламайсиз. 9--13 балл -- Сиз мулоқотга киришувчансиз , қизиқувчан сер гап, бошқаларнинг фикрини хам тинглай оласиз. Янги одамлар билан танишишни, давранинг диққат марказида бўлишни ёқтирасиз. Ўгаларнинг 77 илтимосларини бажармасангиз хам қабул қилаверасиз. Аччиғингиз тез чиқади, тез совийди. Сизга сабр тоқат, жасорат этишмайди. 4--8 балл -- Сизнинг мулоқот малакангиз ёмон эмас. Сиз барча ишларнинг гувохи бўлиб юрасиз. Сиз доим ўз фикрингизни айтишни хохлайсиз. Ишнинг охирига етказа олмасангиз хам, ишни бошлайверасиз. Шунинг учун яқинларингиз сиздан доим хавотирда бўлишади. 3-- ва ундан кам балл олганлар -- Сизнинг комуникатив малакангиз унчалик яхши эмас. Сергап инсонсиз. Сиз хаётда хар қандай гапларга аралашаверасиз. Жизаки, салга ҳафа бўладиган одатингиз хам бор. Шунинг учун одамлар билан унчалик чиқиша олмайсиз. Сиз ўзингиз беҳабар бўлган нарсалар хақида хам фикр юритасиз. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling