Термиз давлат университети психология кафедраси


Шахслараро биргаликдаги харакат ва дўстона муносабатлар


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/33
Sana16.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1507477
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
shaxslararo munosabatlar psixologiyasi (1)

Шахслараро биргаликдаги харакат ва дўстона муносабатлар 
Биринчи тоифадаги мулоқот (фаолиятдан кўзланган мақсадга эришиш 
учун ахборот айирбошлаш, коммуникация ўрнатиш) билан бир қаторда
иккинчи тоифадаги мулоқотнинг (ўзлигингни бошқа кишиларда давом 
эттириш) мавжудлиги хар бир кишининг иккинчисига кўрсатадиган 
таъсирига эътиборни жалб қилади. Талим - бу аввало ахборот жараёнидир. 
Ўқитувчи ўқувчига билимларни малум қилади ва ўз навбатида тескари алоқа 
тарзида ундан малум қилинган билимлар қандай ўзлаштирилганлиги хақида 
тасаввур хосил қиладиган ахборот олади. Ўзаро биргаликдаги харакат 
мохиятлар даражасида амалга оширилади. 
Педагог тарбия вазифаларини амалга ошираркан, ўқувчиларга 


18 
кўрсатадиган таъсир тарбияланувчилар кўриб, эшитиб ва бажариб бораётган 
мазмунларнинг муайян даражада ўзгаришини ттақозо қилади. Педагог 
кўрсатадиган таъсирнинг турлича самара касб этиши замирида унинг 
шахсиятига оид хусусиятлар, унинг ўзини давом эттириш, ўзининг 
шахсиятига оид мазмунларни ёшларга ўтказа билиш қобилияти, унинг 
педагогик муносабати характери ва самарадорлиги акси мужассамлашгандир. 
Мулоқотга киришувчиларнинг ўзаро яқинлиги билан, бир-бирлари 
билан мулоқотдан қониқиш хосил қилганлигининг юксак даражаси, жавоб 
тариқасидаги хис-туйғулар ва афзалликнинг ўзаро тахмин қилиниши билан 
белгиланадиган ўзаро муносабатлар ва ўзаро биргаликдаги харакатнинг 
барқарор индивидуал-танлаш тизими сифатидаги дўстлик кишилар 
муносабатининг алохида шакли сифатида юз беради. Дўстликнинг 
ривожланиб бориши унинг ўзаро хамжихатликнинг зарурлигини, ошқоралик 
ва очиқликни, ишончни, ўзаро фаол ёрдамлашувни, самимийликни ва хис-
туйғуларнинг беғаразлигини қарор топтирувчи ёзилмаган қонун - қоидага 
амал қилишини тақозо этади. 
Дўстона мулоқот ўрнатиш ва дўст тутиниш муаммоси ўспиринлик 
ёшида айниқса долзарб масалага айланади. Педагогларнинг кузатишлари, 
ўспиринларнинг сир сақланадиган кундаликлари, уларнинг “Дўстлик ва 
мухаббат тўғрисида”ги мавзуларда ўтказиладиган сухбатларга қизиқишлари 
ана шундан далолат беради. Дўст орттиришга бўлган эхтиёж ўспиринлик ёши 
учун хос хусусият хисобланади. Ўспирин одатда дўстона мулоқотнинг 
улчови хақида етарли даражада аниқ - равшан тасаввурга эга бўлмайди, бу 
ёшда у кўпроқ интиладиган алохида жуфтлашган холда дўстлашувдан кўра 
кўпроқ ўз тенгдошлари билан кенгроқ манодаги мулоқотга киришишни 
тақозо этадиган ўртоқлик анча кенг тарқалган бўлади. 
Ўзаро дўстона яқинлик белгисига кўра бирлашган улфатлар
тадқиқотлардан малум бўлдики, муайян бир касб атрофида гурухлар ажрала 
бошлайди. Дўстлик мулоқоти ўрнатган ва тарифланган бўғинларда, 
экспериментлар натижасида олинган малумотларнинг гувохлик беришича, 
ёшларнинг ўзлари қайси касбни эгаллаш ниятида эканликларини аниқлаган, 
бўлғуси касб хақидаги, унинг имкониятлари ва истиқболлари, унга 
тайёрланиш йўллари кабилар хақидаги ахборот билан бир-бирларини 
бойитган холда олиб борадиган яширин касб танлаш иши юз беради. 
Ўспиринларда жуфтлашган тарздаги дўстона мулоқот андозаси, гарчи фақат 
шундай бўлмаса хам, кўпинча жинслар ўртасида юз берадиган ишқий 
муносабатларда, илк ёшлик мухаббатининг дастлабки кўринишларида кўртак 
ёзади. 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling