Термиз давлат университети психология кафедраси


Педагогик мулоқотда психологик боғланиш ва шахслараро можаро


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/33
Sana16.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1507477
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
shaxslararo munosabatlar psixologiyasi (1)

Педагогик мулоқотда психологик боғланиш ва шахслараро можаро. 
Боғланиш (лотинча бўлиб, “яқинлашиш”) - мулоқотга кирувчилар 
ўртасида икки томонлама алоқа бўлишини тақозо этади. Бунга эришиш ва 
уни кўнгилдагидек ривожлантириш шарти муносабатга киришувчи 
шахсларнинг ўзаро бир-бирларига хурмати, ишончидан иборатдир. Педагог 
ўқув - тарбия иши жараёнида ўқувчилар билан алоқа боғларкан, улардан 
ўқитувчи ролининг ўзи тақозо этадиган даражада иззат - икром кутади. Агар 
педагог ўз тарбияланувчиларига нисбатан ишонч ва хурмат билан 
муносабатда бўлса, у хар қанча қаттиққўл ва талабчан бўлган тақдирда хам, 
унинг энг арзимас танбехлари таъсирли бўлади. Талаба ўқитувчининг 
сўзларида ўзига нисбатан хурмат-эътиборни сезмаса, жуда асосли ва 
мантиқан тўғри панд - насихатларни кўпинча лоқайд қолдириши мумкин. 
Ўзини ўзи хурмат қилиш туйғуси - бу аниқ, лекин мўрт қуролдир. 
Психологик боғланишнинг бузилиши эса шахслараро можарога сабаб 
бўлиши мумкин.
Айрим вазиятларда бир - бирини инқор этувчи қадриятлар, вазифалар 
ва мақсадларнинг мавжудлигини акс эттирувчи позициялар антагонизми 
юзага чиқадики, базан бу ўзаро адоватни келтириб чиқаради - шахслараро 


17 
можаро содир бўлади. Можаронинг ижтимоий мохияти турлича ва 
шахслараро муносабатлар негизини ташкил этадиган қадриятларга боғлиқ 
бўлади. Можаро биттаси ноинсофлик қилган иккита ўртоқнинг тўқнашуви 
тусини олади.
Биргаликдаги фаолият жараёнида можароларнинг сабаблари ўрнида 
икки хил тоифадаги детерминант, яни ашёвий - амалий келишмовчилиқлар ва 
шахсий - прагматик манфаатлар ўртасидаги тафовут майдонга чиқади. 
Можароларнинг келиб чиқишига мулоқотга киришувчиларнинг ўзаро 
биргаликда харакат қилишларига ғов бўлган ва бартараф этилмаган маънавий 
англашилмовчиликлар 
сабаб 
бўлади. 
Муносабатдаги 
маънавий 
англашилмовчилик - бу айтилган талабнинг, илтимоснинг, буйруқнинг 
маъноси мулоқот боғлашган шериклар учун мувофиқ эмаслигидир. Бу хол 
уларнинг ўзаро хамжихатлиги ва биргаликда харакат қилиши учун тўсқинлик 
туғдиради. 
Агар педагог талабалар психологиясини яхши билса, уни эътиборга 
олса, талабанинг қизиқишларини ва эътиқодини, ёшига хос хусусиятларини, 
илгари эгаллаган тажрибасини инобатга олса, унинг истиқболи ва 
қийинчилиқлари билан хисоблашган холда иш тутадиган бўлса, манавий 
англашилмовчиликларни бартараф этиш мумкин.
Сўзлар киши онгининг бошқа фактлари каби мохиятларнинг умумий 
тарзда қабул қилинган тизимидан ташқари алохида хар бир киши учун хос 
малум даражадаги шахсиятга оид мазмун, қандайдир алохида ахамият касб 
этади. Мохиятлар билан шахсиятга оид мазмуннинг нисбати А.Н. 
Леонтьевнинг асарларида чуқур тадқиқ этилган эди: “Шахсиятга оид 
мазмунлар 
мохиятлардан 
фарқли 
ўлароқ...ўзининг 
ортиқча 
индивидуаллигига, ”нопсихологик” тарзда мавжудлигига эга эмас. Агар 
ташқи сезувчанлик субект онгида мохиятларни обектив оламнинг реаллиги 
билан боғлаб турса, шахсиятга оид мазмун еса уларни унинг ушбу оламдаги 
хаёти реаллиги билан, унинг сабаблари билан боғлайди. Шахсиятга оид 
мазмун инсон онгининг ғаразлилигини юзага чиқаради.”(Леонтъев А. Н. 
Деятельность. Сознание. Личность. 2 - нашри. М.153 - бет.)
Демак, шахслараро можаролар ўз - ўзидан келиб чиқмас экан, балки 
шахсларнинг ўзаро келишмовчилиқлари, манавий англашилмовчиликлар, 
низолар, ишга доир, шахсий низолар натижасида келиб чиқар экан. 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling