б) зарар етказилган кундан бошлаб уч ой;
в) зарар етказилганлиги аниқланган кундан бошлаб бир йил;
г) ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплашга
доир низолар
бўйича муддат белгиланмайди.
146. Ходимга етказилган маънавий зарарни қоплашга доир
талаблар бўйича даъво муддатини аниқланг?
а) маънавий зарар етказилган кундан бошлаб бир ой;
б) маънавий зарар етказилган кундан бошлаб олти ой;
в) маънавий зарар етказилганлиги аниқланган кундан бошлаб бир йил;
г) ходимга етказилган маънавий зарарни қоплашга
доир талаблар
бўйича даъво муддати белгиланмайди.
147.
Ишга тиклаш тўғрисидаги низолар учун қонунда
белгиланган даъво муддати ўтказиб юборилган ҳолда даъвогар
судга мурожаат қилган тақдирда, суд...
а) даъво аризасини қабул қилишни рад этади;
б) аризани қайтаради;
в) даъво қилиш муддати ўтказиб юборилган
деган асос билан даъво
аризни қабул қилмасликка ҳақли эмас;
г) аризани кўрмасдан қолдиради.
148. Ишга тиклаш тўғрисидаги ишлар бўйича суд процессига
учинчи шахс сифатида жалб этилган мансабдор шахслардан
ташкилотга етказилган зарар ўрнини қоплаш учун тўланадиган
ҳақ миқдорини аниқланг?
а) мансабдор шахснинг уч ойлик маошидан ортиб кетмаслиги лозим;
б) ўртача ойлик иш ҳақининг уч бараваридан ортиб кетмаслиги лозим;
в) мансабдор шахснинг олти ойлик
маошидан ортиб кетмаслиги
лозим;
г) ташкилотга етказилган зарар тўлиқ қопланиши лозим.
149. Суд томонидан ходимга ундириб берилаётган маънавий зарар
суммаси қанчадан кам бўлиши мумкин эмас?
а) ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши
мумкин эмас;
б) энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас;
в) ходимнинг олти ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас;
г) маънавий зарар суммасининг энг кам суммасини суд мустақил
белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: