Термиз давлат университети юридик факультети. Фуқаролик процессуал ҳУҚУҚИ


 Эр-хотиннинг мулкини бўлиш ҳақидаги талаби қайси ҳолларда


Download 362.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/33
Sana31.01.2023
Hajmi362.82 Kb.
#1143257
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33
Bog'liq
5 6113704371818596129

61. Эр-хотиннинг мулкини бўлиш ҳақидаги талаби қайси ҳолларда 
никоҳдан ажратиш ҳақидаги иш билан бирга кўрилиши мумкин 
эмас? 
а) агар бу низони тўғри ҳал қилиш учун ишга учинчи шахсни жалб 
қилиш зарур бўлса; 
б) алимент ундириш тўғрисида талаб мавжуд бўлса; 
в) эр-хотиннинг никоҳгача бўлган хусусий ва бошқа мулкларни 
ундириш ҳақидаги талаблари мавжуд бўлса; 
г) ҳар қандай ҳолатда ҳам эр-хотиннинг мулкни бўлиш ҳақидаги талаби 
уларни никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишдан ажратилиши мумкин эмас. 
 
62. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим қачон ижро 
қилинади? 
а) суднинг ажрими чиққан кундан эътиборан 10 кундан кейин; 
б) суднинг ажрими чиққан кундан эътиборан 20 кундан кейин; 
в) суднинг ажрими чиққан кундан эътиборан 1 ойдан кейин; 
г) суднинг ажрими чиққан кундан эътиборан дарҳол ижро қилинади. 
 
63. Мутахассисга нисбатан суд жарималари қўллаши мумкинми? 
а) мутахассис хулоса беришдан бош тортса, мумкин; 
б) мутахассисга нисбатан суд жарималари қўлланилмайди; 
в) мутахассис суд мажлисига узрсиз келмаса қўлланилади; 
г) қонунда кўрсатилган ҳолларда қўлланилади. 
64. Далилларни таъминлашдан мақсад нима? 
а) фуқаролик ишини ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқиш ва ҳал қилиш 
мақсадида; 
б) суд чиқарган ҳал қилув қарорларининг ижроси қийинлашишини 
олдини олиш мақсадида; 


в) иш учун зарур бўлган далилларни кейинчалик тақдим этиш мумкин 
бўлмай қолишини олдини олиш мақсадида; 
г) иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган далилларни судга тақдим этиш 
мақсадида.
65. Эксперт иш юзасидан хулоса беришдан бош торта оладими? 
а) эксперт, агар унга берилган материаллар етарли бўлмаса ёки ўз 
зиммасига юкланган вазифани бажариш учун етарли билимга эга 
бўлмаса, хулоса беришдан бош торта олади; 
б) агар эксперт ишда иштирок этувчи тарафларга хизмат юзасидан ёҳуд 
бошқача тарзда қарам бўлса, иш юзасидан хулоса беришдан бош 
тортиши мумкин; 
в) юқори турувчи экспертиза муассасасининг розилиги билан эксперт 
хулоса беришдан бош тортиши мумкин
г) эксперт хулоса беришдан бош тортиши мумкин эмас. 

Download 362.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling