46.
Фуқаролик
процесси
иштирокчиларининг
турларини
кўрсатинг?
а) ишда иштирок этувчи шахслар, одил судловни амалга оширишга
кўмаклашувчи шахслар;
б) ишни кўриш ваколатига эга бўлган шахслар, ишнинг оқибатидан
бевосита манфаатдор бўлган шахслар, ишда иштирок этувчи шахсларга
яқиндан ёрдам берувчи шахслар;
в) тарафлар, учинчи шахслар, прокурор, давлат бошқаруви органлари;
г) суд, прокурор, адвокат ва тарафлар.
47. Агар ишда жавобгар бўлган фуқаро вафот этиб, низоли ҳуқуқий
муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса, суд қандай ажрим
чиқаради?
а) даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида;
б) иш юритишни кейинга қолдириш тўғрисида;
в) иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида;
г) иш юритишни тугатиш тўғрисида.
48. Мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар
кимлар томонидан ишга жалб қилинишлари мумкин?
а) фақатгина суд ташаббуси билангина;
б) тарафларнинг, прокурорнинг илтимоси бўйича ёки ўз ташаббуси
билан;
в) тарафларнинг, прокурорнинг илтимоси бўйича ёки суд ташаббуси
билан;
г) қонунларда кўрсатиб қўйилган ҳоллардагина жалб қилинади.
49. Мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар
даъвогар билан келишув битими имзолаши мумкинми?
а) барча ҳолларда мумкин;
б) жавобгарнинг розилиги билан йўл қўйилади;
в) келишув битими имзолаши мумкин эмас;
г) қонунда кўрсатилган ҳолларда мумкин.
50. Низо предмети юзасидан мустақил талаб билан арз қилувчи
учинчи шахс ишга киришганидан сўнг...
а) ариза кўрмасдан қолдирилади;
б) иш кўриш янгидан бошланади;
в) иш кўриш учинчи шахс киришган босқичдан давом эттирилади;
г) иш кўриш тўхтатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |