бошқарув идоралари, ташкилотлар ва айрим фуқаролар ўзлари
арз қилган талабларнинг асоси ёки предметини ўзгартиришга
ҳақли бўладиларми?
а) агар даъвогар рози бўлса, ҳақли бўладилар;
б) юқори турувчи орган руҳсат бермаган бўлса, ҳақли бўлмайдилар;
в) мазкур органлар ҳеч қандай чекловларсиз мазкур ҳуқуқлардан
фойдаланадилар;
г) мазкур органлар қонунга мувофиқ ушбу ҳуқуқлардан фойдалана
олмайдилар.
31.
Тарафлардан
фарқли
равишда
бошқа
шахсларнинг
ҳуқуқларини судда ҳимоя қилувчи давлат бошқарув идоралари,
ташкилотлар
ва
айрим
фуқаролар
қандай
процессуал
ҳуқуқлардан фойдалана олмайди?
а) иш материаллари билан танишиш;
б) суд ҳал қилув қарорлари устидан шикоят қилиш;
в) келишув битимини тузиш;
г) судга илтимосномалар бериш.
32. Бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини судда ҳимоя қилувчи давлат
бошқарув идоралари, ташкилотлар ва айрим фуқаролар
зиммасига қуйидаги қайси мажбуриятлар юклатилиши мумкин
эмас?
а) процессуал ҳуқуқлардан инсофли равишда фойдаланиш;
б) суд мажлиси тартибига риоя қилиш;
в) исботлаш бурчи;
г) суд харажатларини тўлаш.
33.
Қуйидаги
қайси
ишларда
васийлик
ва
хомийлик
органларининг соғлиқни сақлаш бўлимлари иштирок этадилар?
а) ишга тиклаш тўғрисидаги ишларда;
б) фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ишларда;
в) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишларда;
в) турар-жойдан кўчириш тўғрисидаги ишларда.
34.Уй жой органлари иш юзасидан хулоса бериш мақсадида
қуйидаги қайси ишлар юзасидан судга жалб этиладилар?
а) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишларда;
б) вояга етмаган шахсларга нисбатан етказилган зарарни ундириш
тўғрисидаги ишлар юзасидан;
в) фуқарони бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги ишларда;
г) ордерни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишларда.
Do'stlaringiz bilan baham: |