21. Судловликнинг қайси тури тарафларнинг келишувига биноан
ўзгартирилиши мумкин эмас?
а) алтернатив судловлилик;
б) шартномавий судловлилик;
в) мустасно судловлилик;
г) умумий судловлилик.
22.Қуйидаги қайси ҳолат никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъволар
билан даъвогар яшаб турган жойидаги судда иш қўзғатишга асос
бўлмайди?
а) даъвогарнинг вояга етмаган фарзандларини мавжудлиги;
б) жавобгарнинг яшаш жойи номаълум бўлиши;
в) даъвогарнинг ногиронлиги туфайли жавобгар яшаб турган жойга
боришга қийналиши;
г) даъвогарнинг оғир касаллиги туфайли жавобгар яшаб турган жойга
боришга қийналиши.
23. Ишда иштирок этувчи шахслар доирасига кирмайдиганини
белгиланг
а) учинчи шахслар, уларнинг вакиллари, ариза берувчилар ва судда
кўрилаётган алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича бошқа
манфаатдор шахслар, прокурор, суд мажлиси котиблари, давлат
бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқаролар
б) тарафлар, учинчи шахслар, уларнинг вакиллари, ариза берувчилар ва
судда кўрилаётган алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича
бошқа манфаатдор шахслар, прокурор, давлат бошқаруви органлари,
ташкилотлар ва айрим фуқаролар
в) тарафлар, учинчи шахслар, прокурор, давлат бошқаруви органлари,
ташкилотлар ва айрим фуқаролар
г) тўғри жавоб йўқ
24. Қуйидагилардан қайси бири прокурорни рад қилиш асослари
сифатида тан олинмайди?
а) ишнинг пировард натижасидан шахсан бевосита ёки билвосита
манфаатдор бўлса;
б) унинг холислигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд
бўлса;
в) шу иш илгари кўрилганда прокурор сифатида қатнашган бўлса;
г) ишда иштирок этувчи тарафларнинг ёки бошқа шахсларнинг
қариндоши бўлса.
25. Прокурор судда ўзи арз қилган талабларнинг асосини ёки
Do'stlaringiz bilan baham: |