135. Алимент ундириш тўғрисидаги даъво аризасига илова
қилиниши лозим бўлган ҳужжатларда бирортаси бўлмаса...
а) суд аризани кўрмасдан қолдиради;
б) аризани қайтаради;
в) судья уларни ўз ташаббуси билан тегишли
муассасалардан талаб
қилиб олади;
г) аризани қабул қилишни рад этади.
136. Қайси туркумдаги ишларда жавобгар суд мажлисига узрсиз
сабабларга кўра келмаса, у мажбурий тартибда келтирилади ва
унга энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима
солинади?
а) никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар бўйича;
б) алимент ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича;
в) ишга тиклаш тўғрисидаги ишлар бўйича;
г) майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача
тарзда шикаст етиши
натижасида кўрилган зарарни қоплаш учун тўловлар
ундириш
тўғрисидаги ишлар бўйича.
137. Алимент ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини
ундириш мақсадида даъво баҳоси қандай белгиланади?
а) даъво аризасида талаб қилинаётган сумманинг миқдорига қараб;
б) бир йиллик алимент тўловининг йиғиндисига қараб;
в) тўловларнинг ёки бериладиган пулларнинг йиғиндисига қараб,
лекин кўпи билан уч йиллик йиғиндисига қараб;
г) тўловларнинг ёки пулларнинг йиғиндисига, лекин кўпи билан икки
йиллик йиғиндисига қараб.
138. Алимент ундириш тўғрисидаги ишларни суда кўришга
тайёрлаш муддатини кўрсатинг?
а) ариза қабул қилинган кундан бошлаб 7
кундан кечиктирмасдан;
б) ариза қабул қилинган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмасдан;
в) ариза судга тақдим этилган кундан 10 кундан кечиктирмасдан;
г) ариза қабул қилинган кундан бошлаб 20 кундан кечиктирмасдан.
Do'stlaringiz bilan baham: