Термиз давлат университетини ташқи баҳолаш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг хулосасида кўрсатилган камчиликларини бартараф этиш юзасидан


Ўзбекистон тарихи ва манбашунослиги кафедраси


Download 499 Kb.
bet32/35
Sana13.02.2023
Hajmi499 Kb.
#1194923
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
ТерДУ Йўл харита Аттестация ижроси (2)

Ўзбекистон тарихи ва манбашунослиги кафедраси
Кафедрага япониялик Нагоя университети ўқитувчиси Эйити Имамура таклиф қилиниб, 2022-2023 ўқув йилидан университетда фаолиятини бошлади.
Молия кафедраси
ECONOMETRICS AND BUSINESS STATISTICS
SCHOOL OF BUSINESS
MONASH UNIVERSITY (MALAYSIA CAMPUS) билан ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда.

79.

Хорижий мамлакатлар учун тайёрланган кадрлар ва илмий даражали кадрлар сонини ошириш.

1. ОТМлар веб-сайтини янада жозибадор қилиш ва хорижий (рус, инглиз.) тилларда маълумотлар базасини ташкил этиш.
2. Хорижий давлатлар ва хорижий ҳамкорлар билан университетга хорижий талаба ва илмий изланувчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш.

Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор М.Ҳошимхўжаева,
Халқаро алоқалар бўлими,
Рақамли таълим технологиялари маркази,
ф-т деканлари ва
к-ра мудирлари

XIII. БИТИРУВЧИЛАР ТОМОНИДАН БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШЛАРИ ВА МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ (СИФАТИ), ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИГА ОИД ФАОЛИЯТ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ

80.

БМИ ва МДларини бажариш ва расмийлаштиришда норматив ҳужжатларда назарда тутилган талаблардан четлашиш ҳолатларини бартараф этиш.

1. БМИ ва МДларини тайёрлашда (МД тайёрлаш талаби асосида) магистр ва илмий раҳбарларни шахсий масъулиятини ошириш.
2. БМИ ва МДлари илмий янгилигини очиб беришда мавзу бўйича чоп этилган мақолаларнинг сифати ва мавзуга доир бўлишига алоҳида эьтибор қаратиш.
3. БМИ ва МДларини кафедра муҳокамасида илмий раҳбар иштирокида кўриб чиқиш.
4. Профессор-ўқитувчилар учун БМИ ва МДларни расмийлаштириш бўйича семинар тренинг ташкил этиш.

Ўқув ишлари бўйича проректор
Р.Тўраев,
Ўқув-услубий бошқарма, Магистратура бўлими,
ф-т деканлари ва
к-ра мудирлари
1. БМИ ва МДларини тайёрлашда (МД тайёрлаш талаби асосида) магистр ва илмий раҳбарларни шахсий масъулиятини ошириш бўйича лавозим йўриқномаси тақдим этилган.
2. БМИ ва МДлари илмий янгилигини очиб беришда мавзу бўйича чоп этилган мақолаларнинг сифати ва мавзуга доир бўлишига алоҳида эьтибор қаратилди.
3. БМИ ва МДларини кафедра муҳокамасида илмий раҳбар иштирокида кўриб чиқиш йўлга қўйилган.
4. Профессор-ўқитувчилар учун БМИ ва МДларни расмийлаштириш бўйича семинар тренинг ташкил этилади.

81.

5А140501 - Кимё (Ноорганик кимё) мутахассислиги 2020/2021-ўқув йили битирувчиси Қодирова Мафтуна Карим қизининг (раҳбари Қосимов Ш.А.) магистрлик диссертацияси ҳамда таркибий тузилишида, фойдаланилган адабиётлар ҳамда иқтибослар келтиришда хатоликларга йўл қўйилганлигига қарамай МД иши тайёрлиги даражаси 80 фоиз (яхши) баҳоланиб расмий ҳимояга тавсия этилган.
Шунингдек, 5А140108 - Зоология мутахассислиги битирувчиси Жўраева Самия Хасановнанинг магистрлик диссертацияси (илмий раҳбар доц. Ш.К.Абдулазизова) боблар мутаносиблигига риоя этилмаган ҳолатда дастлабки ҳимояда 80 фоиз диссертация тайёрлиги ва 4 (яхши) баҳоланиб, расмий ҳимояга тавсия этилган.

1. БМИ ва МДга раҳбарлик қиладиган профессор-ўқитувчилар рўйхатини кўриб чиқиш.
2. БМИ ва МДларга раҳбарлик қилишда камчиликларга йўл қўйган айрим профессор-ўқитувчиларни раҳбарлик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш.
3. БМИ ва МДларни дастлабки ҳимоясида кафедра фаолияти масъулиятини ошириш.

БМИ ва МДларни дастлабки ҳимоясида кафедра профессор-ўқитувчилари масъулиятини ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
5А140108 - Зоология мутахассислиги битирувчиси Жўраева Самия Хасановнанинг магистрлик диссертациясидаги (илмий раҳбар доц. Ш.К.Абдулазизова) боблар мутаносиблиги бўйича кўрсатилган камчиликлар расмий ҳимоягача бартараф этилди.
Илмий раҳбар доц. Ш.К.Абдулазизовага магистрлик диссертациясининг бажарилишига ва расмийлаштирилишига масъулиятини ошириши зарур эканлиги тўғрисида огоҳлантирилди.


Download 499 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling