XIV. ИШ БЕРУВЧИЛАРНИНГ БИТИРУВЧИЛАР БИЛИМИ, МАЛАКАСИ ВА КЎНИКМАЛАРИДАН ҚОНИҚИШИ ҲОЛАТИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА МИҚЁСИДА КАДРЛАР БУЮРТМАЧИЛАРИ ЎРТАСИДА ЎТКАЗИЛГАН СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ
82.
|
Университетнинг охирги 2 йиллик фаолиятида иш берувчи (568 нафар) ташкилотларнинг битирувчиларнинг билими, малакаси ва кўникмаларидан қониқиш ҳолати бўйича сўровнома натижаларига кўра:
Битирувчиларнинг билим даражасини 67% иш берувчилар “яхши”, 6% иш берувчилар “қониқарли”;
амалий кўникмасини 65% иш берувчилар “яхши”, 10% иш берувчилар “қониқарли”;
ўсиш имкониятларини 35% иш берувчилар “аъло”, 57% иш берувчи “яхши”, 7% иш берувчи “қониқарли” ва 1% иш берувчи эса “пассив”;
ОТМнинг иш берувчилар билан ҳамкорлик даражасини 84% иш берувчи ижобий, 12% иш берувчи “қониқарли”, 3% иш берувчи “пассив”, 1% иш берувчи эса “қониқарсиз”;
Университетнинг кадрлар тайёрлаш сифатига 29% иш берувчи “яхши”, 12% иш берувчилар “қониқарли” ва 1% иш берувчилар “пассив” деб баҳолаган.
Сўровномада иштирок этган иш берувчиларнинг 1% и келгусида ОТМ битирувчиларини ишга қабул қилмаслигини билдиришган.
|
Буюртмачилар портфелини шакллантириш, Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлими фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш.
Таълим хизматлари бозорида университет фаолият кўрсатишининг аниқ стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш учун меҳнат бозорини кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ўрганиш, таҳлил қилиб бориш.
Бўлим томонидан иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш ва ҳар бир минтақани комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган дастурлар билан боғлиқ ҳолда мамлакат иқтисодиётининг жорий ва истиқболдаги кадрларга бўлган эҳтиёжи борасидаги маълумотлар базасини шакллантириш.
4. Битирувчиларининг имкониятлари ва устунликларини намойиш қилиш мақсадида университетнинг олий таълим муассасасининг республика, минтақа ва халқаро кўргазмалар, ярмаркаларда иштирок этишини таъминлаш.
|
Ўқув ишлари бўйича проректор Р.Тўраев,
Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлими,
ф-т деканлари ва
к-ра мудирлари
|
83.
|
Талабалардан ўтказилган сўровномада 1500 нафарга яқин (1 446 нафар) талаба иштирок этиб, уларнинг:
23,3% и амалиётлар фақат коғозда бажарилаётгани;
16,3 % и уларнинг ташаббус ва таклифлари таълим муассасасида қўллаб- қувватланмаслигини;
48% и иш берувчилар билан мунтазам учрашувлар ташкил этилишидан хабари йўқлигини;
15,8 % и эгаллаган билим ва кўникмалари амалиётдан йироқ эканлигини;
19,1 % и меҳнат бозори талабларидан хабари йўқлигини таъкидлашган.
|
1. ОТМ ва кадр истеъмолчилари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини амалда тизимли йўлга қўйиш чораларини кўриш.
2. Тармоқлар ва меҳнат бозори ижтимоий-иқтисодий ривожланиши истиқболлари ва талабларига мувофиқ ўқув юкламалари ва фан блоклари ҳажмини оптималлаштириш, янги ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқиш.
3. Ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларда талабалар амалиётини ташкил этиш ва ОТМда ташкил этилган IT-марказ, инкубация маркази аъзолари билан ҳамкорликда инновацион лойиҳалар тайёрлашни йўлга қўйиш.
4. Ҳамкорлик шартномаларига асосан талабаларнинг малакавий амалиётларини ташкил этиш орқали битирувчиларни ишга жойлаштириш чораларини кўриш.
5. Талабалар, кадр истеъмолчилари ва иш берувчилар билан доимий учрашув ва суҳбатларни, “Каръера куни” тадбирларини ташкил этиш.
|
Ўқув ишлари бўйича проректор Р.Тўраев,
Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлими,
Ўқув-услубий бошқарма,
ф-т деканлари ва
к-ра мудирлари
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |