№
|
Тест топшириғи
|
Тўғри жавоб
|
1
|
– бу тингловчилар билан ҳамкорлик ва дўстона муносабатлар жараёнида намоён буладиган “таълим ва тарбия бериш санъати, педагогик махорат, педагогик техника ва эркин ижод”дир
|
Ўқитувчи профессионализми
|
2
|
“Тарбиячи ташкил этишни, юришни, ҳазиллашишни, қувноқ, жаҳлдор бўлишни билиши лозим, у ўзини шундай тутиши керакки, унинг ҳар бир ҳаракати тарбияласин” таъриф қайси педагог олимга тегишли
|
А.С Макаренко
|
3
|
–ҳар бир таълим олувчи ва жамоага таъсир ўтказишда самарали қўллаш учун зарур бўлган малака ва кўникмалар, усуллар мажмуаси
|
Педагогик техника
|
4
|
–ўқитувчининг касбий йўналишдаги ижодкорлигини олий намунаси
|
Педагогик маҳорат
|
5
|
“Ўқитувчи, – ақл-фаросатга, чиройли нутққа эга бўлиши ва ўқувчиларга айтмоқчи бўлган фикрларини тўла ва аниқ ифодалай олишни билмоғи зарур” ушбу таърифни қайси Шарқ алломаси изоҳлаган?
|
Ал-Фаробий
|
6
|
“таълим ва тарбиянинг муайян мақсади ва натижасига эришиш бўйича ўзаро боғланган ҳамда мантиқий тугалликка эга бўлган ўқув фанлари ва уларнинг таркибий қисмларидир”. Ушбу таъриф қайси педагогик категорияга тегишли?
|
модул
|
7
|
“креативлик – ўз қийматига эга оригинал ғоялар мажмуи”. Ушбу таъриф қайси педагог олимга тегишли
|
Кен Робинсон
|
8
|
Шахснинг креатив тафаккурга эгалигини аниқловчи тест (1987 йил) муаллифи
|
Э.П.Торренс
|
9
|
“билиш объектларини уларнинг моделларида тадқиқ қилиш услуби; аниқ мавжуд предметлар, воқеалар ва тузиладиган объектларнинг тавсифномаларини аниқлаш ёки яхшилаш, уларни ясаш усулларини қулайлаштириш, бошқариш кабилар учун ясаш ва ўрганиш”. Бу...
|
Моделлаштириш
|
10
|
... – бу педагогнинг табиий ва ижтимоий қонуниятларни назарда тутилган ҳолда маълум бир вақт бирлиги ичида талабаларни мақсадга мувофиқ ҳолда ривожлантиришнинг келажакдаги жараёни ва натижаси ўрин оладиган касбий фаолиятининг бир кўринишидир
|
Педагогик жараённи лойиҳалаш
|
11
|
Кишилик жамиятининг тарихий тараққиёт даврида таълимнинг кенг тарқалган ташкилий шакли тўғри кўрсатилган жавобни аниқланг
|
Якка тартибда
|
12
|
Синф-дарс тизимининг муаллифи ким?
|
Я.А. Коменский
|
13
|
Таълим-тарбия ишининг асосий шакли бу-
|
Дарс
|
14
|
Дарсларга қўйиладиган дидактик талаблар тўғри кўрсатилган жавобни аниқланг
|
Таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи
|
15
|
Ўқув машғулотларни ташкил этишнинг ноанъанавий шакллари қайси жавобда келтирилган?
|
Аралаш ўқитиш,бинар, вебинар, онлайн маъруза
|
16
|
Лойиҳалаш ....тизимига асосланади
|
“ғоя – мақсад – кутиладиган натижа – тахмин қилиш – башоратлаш – режалаштириш”
|
17
|
Таълим жараёнини лойиҳалаш неча босқичларда кечади?
|
5 та
|
18
|
Икки қарама-қарши, ўзаро мусобақалашаётган команда (гуруҳ) иштирокчиларнинг олдиндан тайёрланган чиқишларига асосланган расмий муҳокамаси нима деб аталади?
|
Дебатлар
|
19
|
Танқидий фикрлашга тўғри изоҳ келтирилган қаторни топинг
|
Бу янги ва тушунарли бўлган фикрлар ва ғояларнинг танланиши, текширилиши, баҳоланиши, ривожлантирилиши ва татбиғидир
|
20
|
Мустақил таълим–бу
|
ўқув материалини мустақил ўзлаштириш, мураккаблик даражаси турлича бўлган топшириқлар, амалий вазифаларни аудиторияда ҳамда аудиториядан ташқарида ижодий ва мустақил бажариш асосида назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни шакллантиришга қаратилган тизимли фаолиятдир
|
21
|
Объектнинг янги талаблар, меъёрлар, техник кўрсатмалар, сифат кўрсаткичларига мос равишда янгиланиши
|
Модернизация
|
22
|
Жамият ижтимоий, иқтисодий, маданий эҳтиёжларини, унинг малакали кадрларга, шахснинг эса сифатли таълим олиш бўлган талабини қондириш, таълим тизимини барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида мавжуд механизмнинг қайта ишлаб чиқилиши, такомиллаштирилиши
|
Таълим тизимининг модернизацияси
|
23
|
Таълим технологияси
|
Таълим (ўқитиш) жараёнининг юксак маҳорат, санъат даражасида ташкил этилиши
|
24
|
Таълим шаклларини такомиллаштириш вазифасини кўзлаган ўқитиш ва бошқаларни ўзлаштиришнинг барча жараёнларини техника ва инсон омилларида, уларнинг биргаликдаги ҳаракатлари воситасида яратиш, тадбиқ этиш, аниқлашнинг изчил методи
|
Педагогик технология
|
25
|
Аниқ мақсад ва ижтимоий ғояга асосланиб, талабаларда маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолиятнинг ташкилий-техник жиҳатдан уюштирилиши
|
Тарбия жараёнини технологиялаштириш
|
26
|
Муайян амалий ҳаракатларнинг ташкил этилишини имитациялаш имкониятини берадиган ўйинлар
|
амалий ўйинлар
|
27
|
Болонья жараённинг расман бошланиш муддати
|
1999 йил 19 июн
|
28
|
Онлайн ўқув материаллари ва ўқитувчи раҳбарлигида гуруҳда таълим олишга асосланган ўқитиш шакли
|
Аралаш ўқитиш
|
29
|
Очиқ ташкил этилиб, илғор педагогик тажрибаларни тарғиб этишга йўналтирилган самарали ўқитиш шакли
|
Маҳорат дарслари
|
30
|
Web-технологиялари ва анъанавий таълимнинг ўзаро бирлиги асосида ташкил этиладиган семинар
|
Вебинар технологиялар
|
31
|
Автобиографик характерга эга ҳужжатлар тўплами, индивидуал папка
|
Портфолио
|
32
|
Талабанинг индивиудал таълимий муваффақиятлари акс эттирувчи диплом, фахрий ёрлиқ, гувоҳнома ва б. жамланадиган портфолио
|
Ҳужжатлар портфолиоси
|
33
|
Талаба томонидан бажарилган ижодий ишлар, лойиҳалар, тадқиқотлар, улар натижаларини акс эттирувчи портфолио
|
Ишлар портфолиоси
|
34
|
Талабанинг ўзи ёки педагоглар томонидан жамланган талабаларнинг энг яхши ишлари ўрин оладиган портфолио
|
Натижалар портфолиоси
|
35
|
Талабанинг БКМни назорат қилиш учун шакллантирилган портфолио
|
Баҳоловчи портфолио
|
36
|
Талаба томонидан эришган ютуқларни баҳолашга доир хулоса, тақриз, резюме, эссе, тавсиянома ва тавсифномалар жамланадиган портфолио
|
Тақризлар портфолиоси
|
37
|
1) ОТМ, факультет сайтига материал қўшиш; 2) шахсий веб-сайтларни яратиш; 3) семестр якунлари бўйича ҳисобот тайёрлаш каби шаклларда намоён бўладиган портфолио – бу ...
|
On-line портфолио
|
38
|
Луғавий жиҳатдан “инновация” тушунчаси
|
Янгилик киритиш
|
39
|
Муайян тизимнинг ички тузилишини ўзгартиришга қаратилган фаолият
|
Инновация
|
40
|
Янги ғоялар, тизим, фаолият йўналишини ўзгатиришга қаратилган аниқ мақсадлар, ноанъанавий ёндашувлар, одатий бўлмаган ташаббуслар, илғор иш услублари. Уларнинг кўринишлари
|
Инновация
|
41
|
Таълим соҳаси ёки ўқув жараёнида муаммони янгича ёндашув асосида ечиш учун қўлланилиб, аввалгидан анча самарали натижани кафолатлай олувчи шакл, метод ва технологиялар
|
Таълим инновациялари
|
42
|
Киритилган ўзгаришларнинг тавсифига кўра таълим инновацияларининг турлари
|
Радикал, модификацияланган, комбинацияланган инновациялар
|
43
|
Фаолият йўналишига кўра таълим инновацияларининг турлари
|
Педагогик жараёнда ёки таълим тизимини бошқаришда қўлланиладиган инновациялар
|
44
|
Ўзгаришлар кўламига кўра таълим инновацияларининг турлари
|
Тармоқ (локаль), модул ва тизим инновациялари
|
45
|
Келиб чиқиш манбаига кўра таълим инновацияларининг турлари
|
Жамоа томонидан бевосита яратилган ёки ўзлаштирилган инновациялар
|
46
|
Фаолият қисқа муддатли, яхлит тизим хусусиятига эга бўлмай, фақатгина тизимдаги айрим элементларни ўзгартиришга хизмат қилади
|
Новация
|
47
|
Муайян тизимнинг ривожланишига ёки уни тубдан ўзгартиришга хизмат қиладиган фаолият натижаси
|
Инновация
|
48
|
Янги ижтимоий талабларнинг анъанавий меъёрларга мос келмаслиги ёки янги ғояларнинг эски ғояларни инкор этиши натижасида вужудга келадиган мажмуали муаммоларни ечишга қаратилган фаолият
|
Инновацион фаолият
|
49
|
Инновацион фаолиятнинг таркибий элементларининг муаллифи
|
В.Сластенин
|
50
|
Талабанинг фикрлаш ва ҳаракат стратегиясини инобатга олган ҳолда унинг шахси, ўзига хос хусусиятлари, қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган таълим
|
Шахсга йўналтирилган таълим
|
51
|
Аниқ режа, мақсад асосида унинг натижаланишини кафолатлаган ҳолда педагогик фаолият мазмунини ишлаб чиқиш маҳсули
|
Лойиҳа
|
52
|
Бошланғич маълумотларга асосланиб, кутиладиган натижани тахмин қилиш, башоратлаш, режалаштириш орқали фаолият ёки жараён мазмунини ишлаб чиқиш
|
Лойиҳалаш
|
53
|
Таълим жараёнини самарали ташкил этиш учун барча омилларни инобатга олган ҳолда унинг схемасини ишлаб чиқиш
|
Таълим жараёнини лойиҳалаш
|
54
|
Педагогик жараённи лойиҳалаш асосланадиган учлик
|
Лойиҳа – мазмун – фаолият
|
55
|
Муаммоли таълимнинг илк ғояларини асослаган муаллиф
|
Ж.Дьюи
|
56
|
Билимларни муаммоли баён қилиш, талабаларни изланишга ундаш, кичик илмий тадқиқотларни олиб бориш. Улар ...
|
Муаммоли таълим турлари
|
57
|
Ўқитувчи томонидан талабани муаммоли вазият, муаммоли масалани ҳал этишга йўналтириш орқали унда билиш фаоллигини оширувчи маъруза
|
Муаммоли маъруза
|
58
|
Талабаларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, фаразларни илгари суриш, натижаларни асослаш, хулосага келиш кўникма ва малакаларни шакллантирувчи таълим технологиялари
|
Муаммоли таълим технологиялари
|
59
|
Тадқиқот, эвристик, муаммоли вазиятларни яратиш, муаммоли баён қилиш, ижодий ҳамда қисман ижодий методлар ...
|
Муаммоли таълим методлари
|
60
|
Ҳал қилиниши зарур, бироқ, ҳали ечиш усули номаълум бўлган педагогик характердаги масала
|
Педагогик муаммо
|
61
|
Талабанинг маълум топшириқларни бажаришда юзага келган зиддиятни англаши билан боғлиқ руҳий ҳолати
|
Муаммоли вазият
|
62
|
Муаммоли вазиятни яратиш; вазиятни таҳлил асосида муаммони қўйиш; фаразларни илгари суриш; ечимни текшириш. Улар муаммоли вазиятни ҳал қилиш
|
Босқичлари
|
63
|
Муаммони ҳал қилиш босқичлари
|
Исботлаш; текшириш; асослаш
|
64
|
Муаммони қўйиш қайси босқичларда амалга оширилади?
|
Муаммони излаш; муаммони қўйиш; муаммони ҳал қилиш
|
65
|
Луғавий жиҳатдан “интерфаол” тушунчасининг маъноси
|
“Ўзаро ҳаракат қилмоқ”
|
66
|
Талабаларнинг БКМ ва муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлида ўзаро ҳаракатларни ташкил этишга асосланувчи таълим
|
Интерфаол таълим
|
67
|
Талабаларнинг БКМ ва муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлида биргаликда, ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракатни ташкил этиш лаёқатига эгаликлари
|
Интерфаоллик
|
68
|
Талабалар портфолиосининг тузилиши
|
Титул; мундарижа; портфолио мақсади; портфолио бўлимлари
|
69
|
Талабаларнинг БКМ даражасини ҳар томонлама, холис баҳоловчи топшириқлар тўплами
|
Ассесмент
|
70
|
Таълимий мазмунга эга лойиҳа, ўқитувчи томонидан тузилиши мажбурий бўлган ҳужжат
|
Дарс ишланмаси
|
71
|
Муаммога оид маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш, умумлаштириш, муаммони ҳал этиш усул, воситаларини тавсифловчи лойиҳалар
|
Ахборотли лойиҳалар
|
72
|
Тадқиқотни амалга ошириш, тадқиқот асосида муаммо изоҳини асослаш, янада ривожлантириш учун янги муаммоларни асословчи лойиҳалар
|
Тадқиқот лойиҳалари
|
73
|
Муаммони ҳал этиш усул, воситаларини ишлаб чиқувчи лойиҳалар
|
Амалий лойиҳалар
|
74
|
Натижаси мақола, реферат, маъруза, кейс бўлган лойиҳалар
|
Ахборотли лойиҳалар
|
75
|
Натижаси ҳисобот, маъруза, кейс бўлган лойиҳалар
|
Тадқиқот лойиҳалари
|
76
|
Натижаси ҳаракат дастури, бизнес-режа, кейс, стратегия, маълумотнома, тавсия бўлган лойиҳалар
|
Амалий лойиҳалар
|
77
|
Ўқув мақсадига эришиш ёки муаммо, муаммоли вазиятни ҳал қилиш учун талабалар томонидан изчил амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуаси
|
Ўқув лойиҳавий фаолият
|
78
|
Ж.Дьюи ғоялари асос қилиб белгиланган таълим тури
|
Муаммоли таълим
|
79
|
С.Л.Рубинштейннинг “Тафаккур муаммоли вазиятдан бошланади” деган ғояси асос бўлган таълим тури
|
Муаммоли таълим
|
80
|
Талабаларни муаммоли вазиятга тўқнаш келишини таъминлаш асосида уларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришга асосланувчи метод
|
Муаммоли вазият методи
|
81
|
Дастлаб ҳарбий соҳада қўлланиб, маҳоратли инглиз ва немис аскар ва офицерларни танлаш мақсадида қўлланилган технология
|
Ассесмент
|
82
|
Педагогик одоб; педагогик билимдонлик; педагогик қобилият; педагогик мулоқот маданияти; коммуникатив таъсир кўрсатиш қобилияти ва б. ниманинг таркибий қисмлари
|
Педагогик маҳоратнинг
|
83
|
Педагогик мулоқот услублари
|
Авторитар, демократик ва либерал
|
84
|
Педагогнинг маънавий-ахлоқий қиёфаси билан ташқи кўриниши ўртасидаги ўзаро уйғунлик, мутаносиблик
|
Педагогнинг имиджини
|
85
|
“Креативлик” тушунчасининг луғавий маъноси
|
Яратиш
|
86
|
Кен Робинсоннинг фикрига кўра, креативлик ...
|
Ўз қийматига эга оригинал ғоялар мажмуи
|
87
|
Эмебайлнинг ёнашувига кўра, креативлик
|
Юқори даражада ноодатий кўникмаларга эга бўлиш
|
88
|
“Креативлик” ва “ижодкорлик” тушунчалари
|
Турли ҳолатларни ифодалайди
|
89
|
Патти Драпеау нуқтаи назарига кўра, креатив фикрлаш ...
|
Масала юзасидан ҳар томонлама фикрлаш
|
90
|
Шахснинг креативлиги ...да намоён бўлади
|
Унинг тафаккури, мулоқоти, ҳис-туйғулари ва муайян фаолият турларида
|
91
|
Э.П.Торренс (1987) тести асосланадиган мезонлар
|
Фаоллик, тезкор фикрлаш, ўзига хослик ва такомиллашганлик
|
92
|
Бутуннинг турли босқич ёки даражаларга ажратилиши
|
Табақалаштириш
|
93
|
Муайян ҳодисани ўзида қандайдир якунланган жараённи қамраб олган маълум вақт бирликларига ажратилиши
|
Даврлаштириш
|
94
|
Педагог креатив потенциалининг таркибий асослари
|
Мақсадли-мотивли, мазмунли, фаолиятли ва рефлексив баҳолаш
|
95
|
Креатив сифатларни ривожлантиришнинг 1-йўли
|
Креатив фикрлаш кўникмасини шакллантириш
|
96
|
Креатив сифатларни ривожлантиришнинг 2-йўли
|
Амалий креатив ҳаракат кўникмаларини ривожлантириш
|
97
|
Креатив сифатларни ривожлантиришнинг 3-йўли
|
Креатив фаолият жараёнларни ташкил этиш
|
98
|
Креатив сифатларни ривожлантиришнинг 4-йўли
|
Креатив маҳсулот (ишланма)лардан фойдаланиш
|
99
|
Ташаббускорлик, креатив қобилиятга эгалик, креатив фаоллик, изланувчанлик
|
Педагогнинг креатив потенциали даражасини аниқловчи мезонлар
|