Тест Зинапоя (ўз ўзини бахолаш) Мақсад: боланинг ўз-ўзини бахолаш даражасини аниқлаш Психолог


Download 0.9 Mb.
bet2/10
Sana10.11.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1764841
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
MT bolalar psixodiognostikasi 1-TO\'PLAM (3)

Бахолаш мезонлари:
. бола расмда тасвирланган абсурдларга тез ва бевосита катталарнинг аралашувисиз жавоб беради, жилмаяди, барча абсурдликларни осонгина ифодалайди - 2-балл
. бола зудлик билан жавоб бермаслиги мумкин, лекин катталарнинг кичик(бир ёки иккита савол) ёрдами билан расмнинг кулгили жойларини топади – 1-балл
. боланинг ҳиссий туйғулари расмдаги абсурдликка жавоб бермайди ва фақат катталар ёрдами билангина расмдаги номувофиқликни топади – 0-балл


Тест 3. Мавсумлар (умумий билими)


Мақсад: болада мавсумлар хақидаги тушунчаларининг шаклланганлик даражасини аниқлаш.
Психолог: болага мавсумлар билан боғлиқ 4 та расмни тасодифий тартибда кўрсатади «Бу ерда фасллар тасвирланган. Ҳар бир расмда йилнинг қайси вақти тасвирланган? Кўрсатинг ва номини айтиб беринг. Нима учун шундай деб ўйлайсиз?»
Баҳолаш мезонлари:
. бола вазифани яхши тушунади, расмлардаги барча образларни фасллар номи билан ишончли боғлайди – 2-балл
. бола вазифани яхши тушунади, лекин фақат иккита фаслни тўғри тасвирлайди – 1-балл
. бола топшириқни тушунмайди – 0-балл

Тест 4. Бир ҳил расмни топ ( диққат)



Мақсад: визуал тахлил асосида обьектларни таққослаш, ўхшашлик ва фарқни аниқлаш, кузатувчанликнинг ривожланиш даражаси, диққатнинг барқарорлиги, идрокнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш.
Психолог: болага расмлар кўрсатилади «Ҳар бир қаторда 4 та расм мавжуд. Намунадаги расмга диққат билан қаранг ва худи шунга ўхшаш расмни топинг» сўнгра қолган қаторлар кўрсатилади.
Бахолаш мезонлари:
• бола 5-6 ҳолатда вазифани тўғри бажаради - 2 балл.
• бола 3-4 ҳолатда вазифани тўғри бажаради - 1 балл.
• бола 1-2 ҳолатда вазифани тўғри бажарса ёки ҳеч нарсани англамаса ва бажара олмаса - 0 балл.



Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling