Қуйидаги қайси жавобда пул муомаласи қонунининг таърифи тўғри берилган? Муайян даврда муомалага зарур бўлган пул миқдори:
А. Барча товарлар нархи суммасига тескари пропорсионал, пул обороти тезлигига тўғри пропорсионал ўзгаради
В. Барча товарлар нархи суммасига тўғри пропорсионал, пул обороти тезлигига тескари пропорсионал ўзгаради
С. Мамлакат экспорти миқдорига боғлиқ
Д. Мамлакат импорти миқдорига боғлиқ
Е. Нотўғри жавоб йўқ.
Инфляция деганда:
А. Муомалада керагидан ортиқча пулнинг пайдо бўлиши
тушунилади
В. Нарх –навонинг ўсиб кетиши тушунилади
С. Пулнинг қадр – қиймати ва харид қобилиятининг пасайиши тушунилади
Д. Пулнинг қадрсизланиши, обрўсизланиши тушунилади
Е. Нотўғри жавоб йўқ.
Қуйида қайд этилганларнинг қайси бири инфляцияни вужудга келтирувчи сабаблар ҳисобланади?
А. Давлат бюджети тақчиллиги
В. Кредитнинг ҳаддан ташқари ривожланиб кетиши
С. Мамлакат тўлов балансининг пассив бўлиши
Д. Давлатнинг улкан ноишлаб чиқариш харажатлари,
қуролланишга зўр бериши
Е. Нотўғри жавоб йўқ.
Инфляция шароитида:
А. Қарз берганлар ютади, қарз олганлар ютқазади
В. Пулга тенглаштирилган қоғозлар, суғурта полислари, акциялар, облигациялар, чеклар, сертификатларнинг реал қиймати ошади
С. Ишсизлар сони камайиб боради
Д. Тўлов баланси тақчиллик томон ўрмалайди
Е. Тўғри жавоб йўқ.
Ўрмаловчи, эвида бўладиган инфляция шароитида:
А. Нарх-наво шиддат билан ўсади, пул қадри ғоят тез пасаяди
В. Нарх-наво тезроқ ўса бошлайди, иқтисодий ўсиш суръатлари сусаяди, ишсизлар сони кўпаяди
С. Нарх – наво аста-секин орта бошлайди, иқтисодий ўсиш бўлиб туради, ишсизлик юқори бўлмайди
Д. Иқтисодий танглик инфляция билан биргаликда юз беради
Е. Нотўғри жавоб йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |