Texnik o‘lchashlar asoslari


-расм Рақамли микропроцессорли вольтметр схемаси


Download 0.88 Mb.
bet37/137
Sana20.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1682060
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   137
Bog'liq
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org

9.3-расм Рақамли микропроцессорли вольтметр схемаси.

Рақамли микропроцессорли вольтметрнинг кириш блоки масштабли ўзгарткич (МЎ)дан иборат бўлиб, у бир йўла ўзгарувчан (Ux) кучланишни ўзгармас кучланишга ўзгартиради. Кейин эса ўзгармас ток кучланиши аналог – рақамли ўзгарткич (АРЎ) га берилади ва у ерда рақам шаклига келтирилади. Ҳозирги замон микропроцессорли асбобларда АРЎ ларнинг икки босқичда интеграллайдиган турлари кенг тарқалган.

Кириш кучланишига пропорционал бўлган маълум кетма – кетликдаги импульслар сони АРЎдан микропроцессорнинг (МП) интерфейсига узатилади. Масштабли ўзгарткич (МЎ) ва микропроцессор (МП) лар ўзаро токли импульс орқали боғланади.
Микропроцессор интеграллаш жараёнини бошқаради ва рақамли ахборотни рақамли дисплейга (РД) чиқариб беради. Рақамли дисплей (РД) ўлчанган катталикни ва унга тегишли матнли ахборотни ҳам ёзиб чиқаради.
Микропроцессорли вольтметрлар кўп дастурли асбоблар ҳисобланиб, улар ёрдамида ўлчанган катталиклар устида барча арифметик ва алгебраик амалларни, ўртача квадратик четланиш (оғиш), дисперсия, математик кутилишларни ҳисоблаш ҳамда хотирлаш амалларини бажариш мумкин.
Ҳозирги пайтда Россия Федерациясида ишлаб чиқариладиган Ш 1531. Ш 1612. В7–39, В7-40 русумли ҳамда Германияда ишлаб чиқариладиган 7055, 7065 турдаги микропроцессорли вольтметрлар кенг кўламда ишлатилмоқда.
Микропроцессорли частотомерда (9.4-расм) ўлчаш кетма-кет ҳисоблаш усулида бажарилади.
9.4-расм. Микропроцессорли частотомер схемаси
Ўлчанаётган кучланиш частотаси масштабли ўзгарткич (МЎ) орқали импульс шакллантиргич (ИШ) га узатилади. ИШ да кучланиш импульсларнинг даврий кетма-кетлигига ўзгартирилиб, вақт селектори (ВС)га берилади. Микропроцессор (МП) маълум давомийли (мисол учун 1s бўлган) импульслар ишлаб чиқаради ва уларни вақт селектори (ВС) нинг иккинчи кириш қисмларига узатади. Бу импульсларнинг давомийлиги импульсли генератор (ИГ) билан белгиланади. Вақт селектор (ВС) нинг иккала киришига таъсир қилаётган сигналга кўра, унинг микропроцессор белгилайдиган вақт давомийлиги билан чегараланган импульслар сони ҳосил бўлади. Вақт давомида ишлаб чиқарилган импульслар импульс ҳисоблагич (ИҲ) да саналади ва микропроцессор хотирасидаги частота константаси (доимийлиги) билан солиштирилади. Солиштириш натижаси рақамли дисплей (РД) га берилади.

Рақамли ўлчаш асбоблари турли катталиклар ва параметрларни ўлчашда ишлатиладиган энг замонавий ва истиқболли ўлчаш воситаси ҳисобланади. Рақамли ўлчаш асбобларининг нархи аналогли асбобларга қараганда қиммат бўлишига қарамай, уларга бўлган талаб жуда юқори.





Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling