Texnik o‘lchashlar asoslari


Мембранали пневматик сигнал ўзгартиргич 13ДИ13


Download 0.88 Mb.
bet55/137
Sana20.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1682060
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   137
Bog'liq
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org

Мембранали пневматик сигнал ўзгартиргич 13ДИ13
Пневматик сигнал ўзгартиргичларнинг чиқиш сигнали 20—100 кПа чегарада ўзгарувчи сиқилган хаво босими ҳисобланиб, унинг манбаа босими 140 кПа бўлади. Бу сигнал ўзгартиргичлар чиқиш сигналини 4 мм диаметрли пневматик трубкалар ёрдамида 150 м масофагача ва 6 мм трубкали пневматик трубкалар ёрдамида 300 м гача масофага узатиш мумкин. Хар бир ўлчов асбобига бунда 3 л/мин миқдорга яқин хаво сарфланади.
13ДИ13 типидаги пневматик сигнал ўзгартиргич (расм 44) ишлаши кучни компенсациялашга асосланган. Ўлчанаётган босим ўлчаш блокининг 1–камерасига берилиб, мембрана 2 ва сильфон 3 га таъсир этади ва ричаг 5 ни мембрана 4 атрофида маълум бурчакга айлантиради. Бунда заслонка 7 сопло 8 га нисбатан маълум масофага силжиши, пневмореле тизимида, ҳамда акс таъсир сильфонида ва пневмореле чиқишида босимни ўлчанаётган босимга пропорционал равишда ўзгаришига олиб келади. Ноль корректори пружинаси 6 ёрдамида сигнал ўзгартиргич чиқиш сигналини 0,02 МПа га созланади (шкаланинг бошланғич қийматига).

Расм 44.


Сильфонли манометрлар

Сильфонли манометрларнинг сезгир элементи бўлиб, юпқа қалинликдаги халқасимон гофралик деворга эга бўлган цилиндрик идиш, сильфон тушунилади.









Расм.45.


Сильфон латундан, берилла бронзасидан ва зангламас пўлатдан тайёрланади (расм 45.). Ўлчанаётган босимнинг ортиши билан, сильфон (3) деформацияланишни бошлайди ва бу хол ўлчанаётган босим сильфон тубига (2) таъсир этиб ҳосил қилаётган куч билан сильфон бикирлиги ўзаро мувозанатлангунча давом этади. Сильфон тубининг силжиши узатиш қурилмаси ёрдамида стрелкага (1) узатилади.
Шунингдек, ўлчанаётган босим силфон тепасидаги герметик бўшлиқга бериладиган силфонли манометрлар ҳам ишлаб чиқарилади. Мембрана ёки силфон тубининг фақат босимга боғлиқ равишда силжишини таъминлаш учун бикир пружинали мембрана ва силфонли манометрлар ишлатилади.






Расм.46.


Силфонли манометрларнинг қуйидаги турлари ишлаб чиқарилади: Пневматик ва электр сигнал ўзгартиргичли силфонли манометрлар МС-П, МС-Э (0-0,04 чегарадан, 0-2,5 МПа чегерагача), пневматик ва электр сигнал ўзгартиргичли силфонли вакуумметрлар ВС-П, ВС-Э, напоромерлар НС-П, НС-Э, тягомерлар ТС-П, ТС-Э, ҳамда моновакуумметрлар МВС-П МВС-Э.


Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling