Texnik o‘lchashlar asoslari


Ўлчаб, жойида назорат қилиш учун масалан


Download 0.88 Mb.
bet54/137
Sana20.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1682060
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   137
Bog'liq
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org

Ўлчаб, жойида назорат қилиш учун масалан: ОБМ: ОБВ: ОБМВ ва бошқалар.
Масофадан назорат қилиш учун масалан: МП-П ва МП-Э пневматик ва электр сигнал ўзгартиргичли пружинали манометрлар (0-0,1 МПа чегарадан 0-1000МПа чегарагача босимни ўлчаш учун ишлатилади), ҳамда ВП-П ва ВП-Э пневматик ва электр сигнал ўзгартиргичли пружинали вакуумметрлар ва бошқалар.


Мембранали манометрлар
Мембранали манометрларнинг сезгир элементлари гофрали мембрана, мембранали коробка ҳамда мембрана блоклари кўринишида бажарилган бўлиши мумкин. Бу ўлчов асбоблари кичик ортиқча босимларни ва вакуумни ўлчашга мўлжалланган (манометрлар, напоромерлар ва тягомерлар). Бу ўлчов асбобларида босим ўзгаришига мос равишда сезгир мембрана деформацияланиб, эгилади. Сезгир гофрали мембранали манометр қуйидаги кўринишга эга (расм 40.).
Ўлчанаётган босим Р2 ўзгариши билан мембрана деформацияланиб, эгила бошлайди. Мембрана деформацияланиши натижасида, унинг бикирлиги ортади. Деформацияланиш, босим мембрана юзасига текис тақсимланиб ҳосил қилаётган куч билан мембрана бикирлиги мувозанатлангунча давом этади. Мембрана эгилиши узатиш механизми ёрдамида ўлчов асбоби стрелкасига узатилади.

Расм.40.


Мембранали анероид манометри атмосфера босимини Ра (Р1) ўлчашга мўлжалланган. Анероид коробка ичидаги босим 0,01мм.сим.уст. га тенг.

Расм.41.


Манометрик коробкали мембранали манометр кичик босимларни ўлчашга ишлатилади. Ўлчанаётган Р2 босим манометрик коробкага берилади.

Расм.42.


Блоклар кўринишидаги анероид ва манометрик коробкалар ҳам ишлаб чиқарилади.







Расм.43.


Мембранали манометрлар босимлар фарқини ўлчашга ҳам ишлатилиши мумкин. Бу ўлчов асбобларида ўлчанаётган босимлар фарқи Р12=∆Р, сезгир мембрана бикирлиги билан мувозанатланади.

Мембранали асбобларнинг қуйидаги турлари ишлаб чиқилади: тягомерлар ТМ-П1 (25-0;….2500-0 мм.вд.ст.), напоромерлар ТН-Н1 (0-25;….0-2500 мм.вд.ст.), тягонапоромерлар ТНМ-П1- (-12,5-+12,5; ….-1250-+1250 мм.вд.ст.), дифманометрлар ДМ-П1; ДМ-П2 ва бошқалар.





Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling