Босимни ўлчаш асбоблари қуйидагича таснифланади:
I. Ишлаш принципи бўйича:
суюқликли;
деформацион (пружинали);
юк поршенли;
электр.
II. Ўлчанаётган босим қийматига қараб:
Манометрлар;
Вакуумметрлар;
Моновакуумметрлар;
Напорамерлар;
Тягомерлар;
Тягонапорамерлар;
Барометрлар;
Дифференциал манометрлар.
СУЮҚЛИКЛИ МАНОМЕТРЛАР
Ушбу ўлчов асбобларининг ишлаши ўлчанаётган босимни маълум бир баландликдаги суюқлик устуни босими билан мувозанатланишига асосланган.
Суюқликли шиша манометрлар асосан лаборатория шароитларида ўлчашга қўлланилади. Саноатда камдан кам қўлланилади. U-симон, идишчали, эгилган трубкали идишчали, колоколли ва ҳалқали турлари мавжуд.
Икки трубали U-симон шиша манометри
Бу ўлчов асбобларида ўлчанаётган босим суюқлик устуни босими билан мувозанатланиб, суюқлик устуни баландлиги бўйича аниқланади (рисм.5).
P= (ρ - ρc)gh = ρgh - ρс gh
Бу ерда, g = 9,80665 м/сек2, ўртача эркин тушиш тезланиши;
ρ и ρс – U-симон шиша манометридаги суюқлик зичлиги ва бу суюқлик тепасидаги мухит зичлиги;
h – мувозанатловчи суюқлик устуни баландлиги.
Агар, ρ ››ρc лигини ҳисобга олсак, унда ёзиш мумкин,
P = ρgh ёки Р = kh
P1 = Pб + ρgh; P2=Pб+Pизб,
Мувозанат холатида Р1=Р2 лигини ҳисобга олинса, унда
Pб+ρgh = Pб+Pизб
Pизб = ρgh =ρg(h1+h2)
Бу манометрларнинг камчилиги икки ўлчамлилиги ҳисобланади.
Ўлчаш чегараси 0,2 МПа. Ўлчаш хатолиги 2 мм суюқлик устуни бўлиши мумкин. Ишчи суюқлик сифатида симоб, дистирланган сув ва спирт ишлатилиши мумкин.
Расм.33.
Do'stlaringiz bilan baham: |