Texnik o‘lchashlar asoslari


№11 – Мавзу. 4 соат БОСИМНИ ЎЛЧАШ


Download 0.88 Mb.
bet49/137
Sana20.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1682060
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   137
Bog'liq
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org

№11 – Мавзу. 4 соат


БОСИМНИ ЎЛЧАШ



Мавзу режаси:
    1. Босимни ўлчаш усуллари ва бирликлари

  1. Суюқликли манометрлар


  2. Деформацион (пружинали) манометрлар


  3. Трубасимон пружинали асбоблар


  4. Мембранали пневматик сигнал ўзгартиргич 13ДИ13


Суюқлик, газ, ёки буғнинг босими деб юза бирлигига бир текисда таъсир этаётган кучга айтилади. Юза бирлигига таъсир этаётган куч бирлиги босим бирлиги ҳисобланади.


Босим кимё-технология жараёнларининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади.
Шундай мисолни кўрайлик: Буғлатгич чиқишида эритма концентрациясини 30% миқдорда ушлаб турилса жараён оптимал кетиши таъминланади. Босимнинг маълум қийматида аппарат чиқишидаги температура 850С бўлса, босим ўзгариши билан эритманинг қайнаш температураси ўзгаради ва бу чиқишдаги эритма концентрациясини ўзгаришига олиб келади. Жараён оптимал режимдан четлашади. Яъни жараённи оптимал режимда олиб бориш учун фақат температурани 850С да ушлаб туриш етарли эмас, балки босимни ҳам белгиланган қийматда ушлаш керак экан. Бундай мисолларни кимёвий технологияда кўплаб келтириш мумкинг.

Босимни ўлчаш усуллари ва бирликлари

Босимни ўлчашда барометрик, абсолют ва ортиқча босимлар мавжуд. Ер атмосферасидаги хаво усутуни массаси ҳосил қилаётган босим барометрик босим ҳисобланиб, у босим ўлчанаётган жой баландлигига ва метрологик шароитларга боғлиқ. Мухит босимининг барометрик босимдан ортиғи, ортиқча босим дейилади. Мухитнинг абсолют босими барометирик босимдан катта ҳам, кичик ҳам бўлиши мумкин.


Ризб = Рабс - Рбар; Рраз = Ратм - Рабс
Ҳалқаро СИ бирликлар тизимида босим бирлиги сифатида 1 м2 юзага бир текис таъсир қилаётган 1 Ньютон куч ҳосил қилаётган босим қабул қилинган, яъни, 1н/м2.
Бу босим бирлиги (н/м2) жуда кичик бўлиб, бошқа ўлчам бирликлари билан солиштирилганда: 0,1МПа=1кгс/см2=104кгс/м2=10332мм.вод.ст=760мм.рт.ст.=9,8*104н/м2=0,980665бар=14,5 англ.фунт/дюйм2 (яъни, 6,451582 квадрат дюйм юзага таъсир этаётган 1 фунт=0,453592кгс куч).



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling