Texnik o‘lchashlar asoslari
Автоматик мувозанат ўлчаш кўприклари КСМ-3
Download 0.88 Mb.
|
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Номувозанат ўлчаш кўприклари
Автоматик мувозанат ўлчаш кўприклари КСМ-3
Ишлаб чиқаришда температурани ўлчашда қаршилик термометрлари билан кўрсатувчи ва ёзиб борувчи автоматик мувозанат кўприклари ишлатилади (расм 6). Атроф мухит температурасининг таъсирини камайтириш мақсадида қаршилик термометрлари кўприк схемасига уч симли схема бўйича уланади. КСМ-3 ўзгармас қаршиликлар R1 ва R2, Rр реохордан, реахорддан ўтаётган токни чеклашга мўлжалланган Rш шунтловчи резистордан, ўлчов асбобининг пастки ва юқори чегараларини ўзгартиришга мўлжалланган резисторлардан Rп ва R, ҳамда қаршилик термометри Rt лардан ташкил топган. RInр, RIInр – резисторлар уловчи симлар қаршилигини градуировка қийматигача етказиш учун мўлжалланган. Ноль галванометр ўрнига автоматик мувозанат кўприкларида ўлчаш диагоналига электрон кучайтиргич ЭК уланган бўлади. Расм 6.
Номувозанат ўлчаш кўприклари Номувозанат ўлчаш кўприклари (расм. ), ўлчаш аниқлиги пастлиги сабабли фақат техник ўлчашларда қўлланилади. Бу кўрикнинг учта елкасини ўзгармас манганиндан ясалган қаршиликлар R1-R3 ташкил этиб, тўртинчи елкага қаршилик термометри Rt, ёки Rк (Rк- ўзгармас, назорат қаршилиги) уланади. Фараз қилайлик, ўлчаш кўприги 00С да мувозанат холатида бўлсин. Температура ўзгариши билан кўприк мувозанати бузилади ва cd диоганалдан қаршилик Rt ўзгаришига, яъни температура ўзгаришига пропорционал ток ўтабошлайди. Агар бу диоганалга милливольтметр уласак, унда унинг стрелкасининг бурилиши ток Iм га пропорционал бўлади. Расм.17. Ушбу ўлчаш усулининг афзаллиги температурани тўғридан-тўғри ўлчашидир. Камчилиги эса, манба кучланишининг ўзгариши билан бу ўзгаришга пропорционал равишда Iм токнинг ҳам ўзгаришидир. Iм ток ўзгаришини Rt га боғлиқ ўзгаришини таъминлаш учун, калит “К” холатига ўтказилиб, тўртинчи елкага Rк- ўзгармас, назорат қаршилиги уланади. Бу қаршилик манганиндан ясалгани сабабли қаршилиги ўзгармас ҳисобланади ва унинг тўртинчи елкага уланиши билан милливольтметр стрелкаси қизил бўлинмагача бурилиши керак. Манба кучланиши ишчи қийматдан паст бўлган холатда стрелка қизил бўлинмагача етмайди. Ўзгарувчан R қаршиликни ўзгартириб, милливольтметр стрелкасини қизил бўлинмагача олиб борилганда, манба кучланиши яна ишчи қийматни эгаллайди. Манба кучланиши ишчи қийматга олиб келиш бир суткада икки маротаба амалга оширилади. Номувозанат кўприклари газларни анализ қилиш схемаларида ва эритмаларнинг концентрациясини ўлчаш схемаларида ишлатилади. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling