Texnik o‘lchashlar asoslari


– расм. Ўлчовлар (тарози тошлари)


Download 0.88 Mb.
bet12/137
Sana20.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1682060
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   137
Bog'liq
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org

4.5 – расм. Ўлчовлар (тарози тошлари).
Ўлчовларнинг ҳам турлари ва хиллари кўп. Стандарт намуналар ва намунавий моддалар ҳам ўлчовлар туркумига киритилган.
Стандарт намуна – модда ва материалларнинг хоссаларини ва хусусиятларини тавсифловчи катталикларни ҳосил қилиш учун хизмат қиладиган ўлчов саналади. Масалан, ғадир – будурликнинг намуналари, намликнинг стандарт намуналари.
Намунавий модда эса, муайян тайёрлаш шароитида ҳосил бўладиган ва аниқ хоссаларга эга бўлган модда саналади. Масалан, “тоза сув”, “тоза металл” ва ҳоказолар. “Тоза рух” 4200 C ҳароратни ҳосил қилишда ишлатилади.
Ўлчовлар кўп қийматли (ўзгарувчан қаршиликлар, миллиметрларга бўлинган чизғич) ва бир қийматли (тарози тоши, ўлчаш колбаси, нормал элемент) турларга бўлинади. Баъзан ўлчовлар тўпламидан ҳам фойдаланилади.
Катталикнинг ўлчамини ҳосил қилиш ва фойдаланишда қуйидаги қаторни ёдда тутишимиз лозим бўлади:
Ишчи ўлчаш воситалари, намунавий ўлчаш воситалари, ишчи эталон, солиштириш эталони, нусха эталон, иккиламчи эталон, махсус эталон, бирламчи эталон ва давлат эталони.
Ўлчаш асбоби деб, кузатиш (кузатувчи) учун қулай кўринишли шаклда ўлчаш маълумоти сигналини ишлаб чиқишга мўлжалланган ўлчаш воситасига айтилади.
Ўлчаш асбобларининг турлари қуйидагича (4.5 – расм):

4.5 – расм. Ўлчаш асбобларининг ўлчаш натижаси маълумотларини
кўрсатишига кўра турларга бўлиниши.
4.3. Эталонлар, уларнинг табақаланиши

Фан ва техниканинг энг юқори савиясидаги аниқлик билан ишланган намунавий ўлчовлар эталонлар деб аталади. Эталонлар ишлатиладиган ва давлат эталонларига бўлинади. Давлат эталонлари намунавий ўлчов ва асбобларни текширишда қўлланилади ва Давлат стандарти идораларида сақланади.


Еталон деб, катталикнинг ўлчамини ҳосил қилиш, сақлаш ва уни бошқа ўлчаш воситаларига узатиш учун хизмат қиладиган ўлчовларга айтилади. Катталикнинг бирлиги эталондан разряд эталонларига узатилади, улардан эса поғонасимон тарзда ишчи ўлчаш воситаларига узатилади.
Еталонларнинг табақаланиш поғонаси қуйидагича жойлашган:
– бирламчи эталонлар;
иккиламчи эталонлар;
– ишчи эталонлар.
Замонавий илм – фан ютуқларини қўллаган ҳолда, мазкур ўлчашлар соҳасидаги мавжуд бўлган имконият доирасида ва энг юқори аниқликда катталикнинг бирлигини ҳосил қилувчи эталонга бирламчи эталон номи берилган. Бирламчи эталон миллий (давлат) ёки халқаро бўлиши мумкин (4.6 – расм).


Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling