Texnik o‘lchashlar asoslari


Download 0.88 Mb.
bet11/137
Sana20.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1682060
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   137
Bog'liq
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org

Нолга келтириш усули – бу ҳам ўлчов билан таққослаш усулининг бир тури ҳисобланади. Бунда катталикнинг таққослаш асбобига таъсири натижасини нолга келтириш лозим бўлади. Масалан, электр қаршилигини қаршиликлар кўприги билан тўла мувозанатлаштириб ўлчаш.
Ўриндошлик усули – ўлчов билан таққослаш усулининг тури ҳисобланиб, ўлчанаётган катталикнинг ўлчов орқали яратилган маъ лум қийматли катталик билан ўрин алмашишига асосланган.
Мисол, ўлчанадиган масса билан тарози тошини бир паллага галма – гал қўйиб ўлчаш ёки қаршиликлар магазини ёрдамида текширилаётган резисторнинг қаршилигини топиш.
Мос келиш усули – ўлчов билан таққослаш усулининг тури. Ўлчанаётган катталик билан ўлчов орқали яратилган катталикнинг айирмасини шкаладаги белгилар ёки даврий сигналларни мос келтириш орқали ўтказиладиган ўлчаш. Масалан, калибр ёрдамида вал диаметрини мослаш.
Ҳар бир танланган усул ўз усулиятига, яъни ўлчашни бажариш усулиятига эга бўлиши лозим. Ўлчашни бажариш усулияти деганда, маълум усул бўйича натижаларини олиш учун белгиланган тадбир, қоида ва шароитлар тушунилади.


4.2. Ўлчаш воситалари ва уларнинг турлари
Маълумки, ўлчашни бирор бир воситасиз бажариб бўлмайди.
Ўлчаш воситаларининг турлари хилма – хил. Улар содда ёки мураккаб, аниқлиги катта ёки кичик бўлиши мумкин. Ўлчаш воситалари меъёрланган метрологик хоссаларга эга бўлишлари лозим ва бу метрологик хоссалар даврий равишда текширилиб турилади. Ўлчаш амалида ўлчанаётган катталикнинг қиймати тўғри аниқланиши айнан мана шу ўлчаш воситасининг тўғри танланишига ва ишлашига боғлиқ.
Ўлчаш воситаларининг турлари қуйидаги схемада ифодаланган (4.4 – расм).

4.4 – расм. Ўлчаш воситаларининг турлари.
Ўлчовлар – кенг тарқалган ўлчаш воситаларидан ҳисобланади.

Ўлчов деб, катталикнинг аниқ бир қийматини ҳосил қиладиган, сақлайдиган ўлчаш воситасига айтилади. Масалан, тарози тоши, электр қаршилиги, конденсатори ва шу кабиларни ўлчовларга мисол қилиб олишимиз мумкин (4.5 – расм).


Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling