Texnik o‘lchashlar asoslari
– расм. Эталонларнинг табақаланиши ва турлари
Download 0.88 Mb.
|
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат эталони
- Миллий эталон
- Махсус эталон
- Нусха эталон
4.6.– расм. Эталонларнинг табақаланиши ва турлари.
Халқаро эталон – миллий эталонлар билан қайта тикланадиган ва сақланадиган бирликлар ўлчамларини мувофиқлаштириш учун халқаро келишув бўйича халқаро асос сифатида қабул қилинган эталон. Халқаро эталонларни «Оғирлик ва ўлчовлар бўйича халқаро бюро» сақлайди (ОЎХБ) ва у билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этади. ОЎХБ фаолиятидаги энг муҳим ва масъулиятли вазифаларидан бири, турли давлатларнинг йирик ва катта кўламга эга бўлган метрология лабораторияларидаги миллий эталонларини халқаро эталонлар билан мунтазам ва халқаро миқёсда таққослаш ҳисобланади. Шунингдек ўлчашларнинг ишончлилигини, аниқлигини ва бирлигини таъминлаш мақсадида ўзаро таққословлар ҳам муҳим вазифалар қаторига киради. Бу эса халқаро иқтисодий алоқаларнинг энг асосий талабларидан саналади. СИ тизимидаги асосий катталикларнинг эталонлари билан бир қаторда, ҳосилавий катталикларнинг эталонлари ҳам таққосланиб туради. Таққослаш амаллари белгиланган муддатда, даврий равишда бажарилади. Масалан, метр ва килограмм эталонлари ҳар 25 йилда, электр ва ёруғлик катталикларининг эталонлари эса ҳар 3 йилда таққослаб турилади. Бирламчи эталонга иккиламчи ва бошқа разряддаги барча эталонлар буйсунади. Давлат эталони – давлат ҳудудида ушбу катталикнинг бошқа барча эталонлари билан қайта тикланадиган, бирликларнинг ўлчамларини аниқлаш учун асос сифатида хизмат қилиши ваколатли давлат идорасининг қарори билан тан олинган бирламчи ёки махсус эталон. Миллий эталон – мамлакат учун бошланғич эталон сифатида хизмат қилиши расмий қарор билан тан олинган эталон бўлиб, миллий метрология органи томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикасида ушбу орган сифатида, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича миллий марказ – Ўзстандарт Агентлиги ҳисобланади. Махсус эталон – бирликнинг алоҳида шароитларда қайта тикланишини таъминлайдиган ва бу шароитлар учун бирламчи эталон бўлиб хизмат қиладиган эталондир. Махсус эталон ёрдамида яратилган бирлик бирламчи эталон ёрдамида яратилган бирлик бирламчи эталон ёрдамида яратилган бирликка мос бўлиши керак. Бирламчи эталон орқали қиймати аниқланадиган эталонга иккиламчи эталон номи берилган. Гувоҳ эталон – давлат эталонининг бутлилигини ва ўзгармаганлигини текшириш учун ва бузилган токи юқолган ҳолларда уни алмаштириш учун мўлжалланган иккиламчи эталон. Ҳозир асосий бирликларнинг эталонларидан фақат килограммнинг гувоҳ эталони бор. Нусха эталон ишчи эталонларга бирликлар ўлчамларни узатишга мўлжалланган иккиламчи эталон ҳисобланади. Нусха эталонлар, одатда, бирламчи ёки махсус эталонни барвақт ейилишдан сақлаш мақсадида, қиёслаш ишлари кўп бўлган ҳолларда яратилади. Нусха-еталон зарур бўлганда, давлат эталони ўрнида ишлатилиши мумкин. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling