Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


-мавзу Ижодкорларнинг муаллифлик ҳуқуқлари Конституция билан муҳофаза қилинади


Download 363.31 Kb.
bet127/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

2-мавзу

Ижодкорларнинг муаллифлик ҳуқуқлари Конституция билан муҳофаза қилинади

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

53-модда.
(биринчи қисм)
Ҳар кимга илмий, техникавий ва бадиий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. Интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади.
...

Тезислар

Мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқларига интеллектуал фаолият натижалари ва инновацияларни жорий этиш ва ижодкорларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегияси қабул қилиниб, унда интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш, соҳада содир этилаётган ҳуқуқбузарликларга ўз вақтида чора кўриш, муаллифларнинг ва бошқа ижодкорларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш каби йўналишлари бўйича чора-тадбирлар белгиланган.
Хабарингиз бор, муаллиф, ижодкорлар асарларидан оммавий фойдаланиш, тарқатиш ва барча ОАВ, ижтимоий тармоқлар ва турли ижтимоий каналлар, платформалар ва веб-сайтларда жойлаштириш, шунингдек, асарлардан оммавий тадбирлар ва тантаналарда фойдаланиш ва ижодкорларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш бўйича ечимини кутаётган долзарб масалалардир. Мисол учун, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиб, ойлик тўлов ундирадиган онлайн кинотеатрларда 30 мингдан ортиқ кино, сериал, қўшиқ, мультфильмлар жойлаштирилган бўлишига қарамасдан, бундан муаллифлар манфаат кўрмаяпти, бунинг натижасида муаллифларга 10 млрддан ортиқ зарар етказилган.
Афсуски, интеллектуал мулкни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари етарли даражада шакллантирилмаганлиги натижасида ихтирочи олимлар ва ижодкорларимиз хорижга чиқиб кетди. Бу каби ҳолатлар олдини олиш, муаллифлар манфаатларини таъминлаш мақсадида Конституцияда интеллектуал мулк муҳофазасини белгилаш, аввало, уни яратувчиси бўлган эгасининг барча ҳуқуқларини тан олинишини, ўз манфаати йўлида бемалол фойдаланишини ва турли тажовузлардан ҳимоя қилинишини англатади.
Ижодкорлар фаолиятининг натижаларини ҳимоя қилинишини ва уларнинг моддий манфаатдорлигини оширишни истасак янги таҳрирдаги Конституцияга овоз беришимиз керак.




Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling