Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


Ҳар бир эркак ва аёлга жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлашда намуна бўлайлик!


Download 363.31 Kb.
bet21/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

Ҳар бир эркак ва аёлга жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлашда намуна бўлайлик!

3-мавзу

Аёлларнинг жамоат бирлашмаларига уюшиши

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

70-модда.
Ўзбекистон Республикасида касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар ташкилотлари, фахрийлар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ҳамда фуқароларнинг бошқа бирлашмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади.
Жамоат бирлашмаларини тарқатиб юбориш, уларнинг фаолиятини тақиқлаб ёки чеклаб қўйиш фақат суд қарори асосидагина амалга оширилади.

Тезислар

Ҳурматли аёллар, опа-сингиллар,
Янги таҳрирдаги Конституциямизда аёлларнинг жамоат бирлашмаларига уюшиш ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда.
Хотин-қизларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда хотин-қизлар ташкилотлари улкан ҳисса қўшади. Бугунги кунда давлатимизда турли йўналишларда 400 дан ортиқ аёлларнинг жамоат бирлашмалари самарали фаолият юритишмоқда.
Шунга қарамай, аёллар энг ҳимояга муҳтож, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳуқуқларини амалда рўёбга чиқариш алоҳида саъй-ҳаракатларни талаб этувчи ижтимоий қатлам ҳисобланади. Конституцияга киритилаётган ушбу қоида эса юқоридаги мақсадга эришишга хизмат қилади.
Янги таҳрирдаги Конституцияда хотин-қизлар ташкилотлари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилмоқда. Уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш конституциявий даражада тақиқланмоқда.
Хотин-қизлар ташкилотлари жамоат бирлашмалари сифатида баҳоланиши уларнинг мақомини белгилайди, фаолияти эркинлигини мустаҳкамлайди ҳамда уларнинг ўз мақсад ва вазифаларини тўлақонли бажаришга шароит яратади.




Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling