Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


Download 363.31 Kb.
bet22/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ТЕЗИСЛАР
(2-ҳафта учун)



1-мавзу

Оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратилиши мустаҳкамланмоқда

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

76-модда.
...
(учинчи қисм)
Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади.

Тезислар

Ҳурматли аёллар, опа-сингиллар,
Янги таҳрирдаги Конституциямизда оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратилиши мустаҳкамланмоқда.
Инсон камолоти ва маънавиятини шакллантиришнинг энг дастлабки ва уйғун маскани оиладир. Оила – жамиятнинг асосий бўғини, авлодлар давомийлигини, қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни аждодлардан авлодларга ўтишини таъминловчи омилдир.
2023 йилнинг 1 январь ҳолатига, Ўзбекистон Республикасида жами 9 миллионта оилалар мавжуд. Ҳар бир оиланинг ўзига хос имкониятлари, эҳтиёжлари, муаммолари бор. Давлат томонидан оиланинг ривожланиши учун имкониятлар яратилиши жамият равнақи учун хизмат қилади.
Сўнгги йилларда оилаларни қўллаб-қувватлаш учун ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш, оилаларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатини оширишга, кўп болали оилаларга ва ижтимоий-маиший шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга имтиёзли кредитлар (ипотека, истеъмол ва бошқа) беришни ва ер майдонларини тақдим этишга қаратилган бир қатор қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмак беришда ноёб бўлган “Темир дафтар” жорий этилди.
Янги таҳрирдаги Конституцияда оиланинг тўлақонли ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш бўйича давлатнинг мажбуриятларини белгилаш орқали жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашга, мустаҳкам оилаларни шакллантиришга эришилади.


Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling