Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ЁШЛАР ИШЛАРИ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ ВА ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИГА ТЕЗИСЛАР


Download 363.31 Kb.
bet25/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ЁШЛАР ИШЛАРИ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ ВА ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИГА ТЕЗИСЛАР
(1-ҳафта учун)

1-мавзу

Янги таҳрирдаги Конституцияда болалар ҳуқуқлари кафолатланмоқда




Конституцияга киритилаётган ўзгариш

78-модда.
...
(иккинчи қисм)
Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир.
...




Тезислар

Азиз маҳалладошларим!
Хабарингиз бор, шу кеча–кундузда фуқароларимиз, яъни сиз ва бизнинг ҳуқуқ ва манфаатларингизни ҳимоя қилишга қаратилган конституциявий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Буларда бири, Янги таҳрирдаги конституциямизда давлатимиз томонидан азиз фарзандларимиз, болаларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш бўйича махсус норма киритилмоқда.
Болаларимиз ва ёшларимиз тарбияси, таълими ва соғлиғи, уларни вояга етгунга қадар боқиш халқимизнинг минг йиллик анъана ва қадрияти ҳисобланади. Бугунги кунга келиб аҳолимиз 36 млндан ошди, юртимиз аҳолисининг қарийб 12,1 млн нафари болалардан иборат бўлиб, улар мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 35 фоизини ташкил этмоқда. Албатта бу рақамлар уларга муносиб шарт-шароитлар яратиш давлатимиз олдида турган асосий вазифалардан бири эканлигини кўрсатади.
Афсуски, кейинги вақтларда маҳаллада ёки танишларимиз орқали болаларни ташлаб кетиш, уларнинг ҳаёти ва ривожланишидан хабар олмаслик ва ота-оналикнинг бошқа мажбуриятларини бажармаслик ҳолатлари ҳали ҳам кўп учрамоқда ва бундай ҳолатларда энг катта зарарни болалар кўрмоқда. Айтиш керакки, боланинг маънан, жисмонан камол топишида нафақат оиладаги муҳит яхши бўлиши, балки давлат томонидан зарур шарт-шароит, имконият яратиб берилиши керак бўлади.
Олий қонунимизда болаларимизнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши белгиланса, давлат болаларнинг ҳар томонлама ривожланган, замонавий фикрлайдиган шахс сифатида камол топиши учун зарур инфратузилма ва муҳитни яратиш бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олади.
Болаларимизнинг фаровонлиги ва уларнинг энг муҳим манфаатидан келиб чиқиб, Конституциямизнинг моддаларига болаларнинг таълим олиши, уларнинг соғлом ва тўлақонли ривожланишини давлат ва жамият томонидан таъминлаш тўғрисида ўзгартишлар киритилмоқда.
Мазкур нормаларни Конституциямизда акс эттирилиши фарзандларимизнинг ижтимоий, маънавий ва ахлоқий фаровонлиги ҳамда жисмоний ва руҳий соғлом бўлиб ривожланиши учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратади.
Агар фарзандларимизнинг ҳуқуқлари ва уларнинг ривожланиши учун шарт-шароитларни яратиш давлат даражасида ҳимоя қилинишини истасак, албатта, янги таҳрирдаги Конституцияга овоз беришни тавсия қиламиз.








Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling