Туман ҳокимининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари ва ёшлар етакчиларига тезислар
(5-ҳафта учун)
1-мавзу
|
Ёшлар ҳаётининг барча жабҳаларидаги ҳуқуқларини амалга ошириш
учун шарт-шароитлар Конституция даражасида мустаҳкамланмоқда
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
79-модда.
(иккинчи қисм) Давлат ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади.
|
Тезислар
|
Хабарингиз бор, охирги йилларда ёшларга давлат томонидан катта имкониятлар яратилмоқда, хусусан мамлакатимизда юқори билим ва малакага эга бўлган, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш мақсадида олийгоҳлар сони 160 дан ортди, хорижий олий таълим муассасалари ва улар филиалларининг сони 30 тага етди. Шунингдек, кейинги 5 йилда олий таълимга қабул квотаси 3 баробар оширилди.
Айтиш лозимки, ёшларга ўқиш жараёнида амалиёт ўтиш билан ўз амалий кўникмаларини ошириш имкониятлари яратилди ва олий таълим муассасаларининг бакалавриатура ва магистратура (клиник ординатура)да таълим олаётганларни охирги курс ўқишида иш билан таъминланиши ва ишлаш ҳуқуқи берилди. Бу ўз ўрнида, олий таълим муассасини тугатаётган кадрларни амалиётга тайёргарлик даражаси юқори бўлишини таъминлайди, шунингдек ҳар бир ёшларни иш билан таъминланганлик даражасини оширади.
Барчамизга маълумки, авваллари ёшларни таълим олиш ҳуқуқини таъминловчи олий таълим муассасалари сон жиҳатидан кўп эмас эди. Ёшларни олий таълим билан қамрови – умумий қамров 28 фоизга етди, аввал эса бу рақам атиги 9 фоизни ташкил этарди.
Киритилаётган қўшимчалар ёшларнинг таълим олиш ҳуқуқини тўлақонли таъминлашнинг конституциявий кафолатини белгилайди.
Салоҳиятли ёшлар, хотин-қизларнинг таълим олиш ва бошқа жабҳаларда тенг ҳуқуқликни кафолатлайди ва давлат томонидан яратилган шароитлардан фойдаланган ҳолда иқтидорли, замонавий фикрлайдиган кадрлар етишиб чиқади, соғлом ва ҳар томонлама қобилиятини ривожлантира олган комил инсонларни жамиятда кўпайишига хисса қўшади, бу эса ўз ўрнида ҳалқ манфаатини ўйлайдиган, теран ва кенг фикр юритадиган фуқаролар жамияти шаклланишига хизмат қилади.
Ҳурматли дўстлар, агарда ёшларимиз учун кенг имкониятлар яратилишини истасак янги таҳрирдаги Конституцияга овоз беришни тавсия қиламиз.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |