Туман ҳокимининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари ва ёшлар етакчиларига тезислар


Ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати давлат томонидан таъминланиши конституция даражасида мустаҳкамланмоқда


Download 65.82 Kb.
bet2/3
Sana04.05.2023
Hajmi65.82 Kb.
#1424862
1   2   3
Bog'liq
Ёшлар етакчиларига (5-ҳафта)

Ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати давлат томонидан таъминланиши конституция даражасида мустаҳкамланмоқда

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

54-модда
(биринчи қисми) Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир.

Тезислар

Янги Конституцияда ҳар бир инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлат томонидан таъминланиши махсус норма билан мустаҳкамланмоқда.
Янги Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар уч ярим баробарга ортмоқда. Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг ярмидан кўпи айнан инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ нормалардан иборат.
Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади деган норма Конституцияда “Инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари” деган бобдаги биринчи норма эканлиги ҳам бежиз эмас.
Ушбу қоида инсон ҳуқуқлари кафолатлари учун мустаҳкам пойдевор ҳисобланади ҳамда қонунлар, давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг моҳияти ва мазмунини инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари белгилайди деган конституциявий норманинг мантиқий давоми ҳисобланади.
Янги таҳрирдаги Конституциямизда “Инсон қадри учун” тамойили мустаҳкамланди десак муболаға бўлмайди.
Хусусан, инсон ва давлат органлари муносабатларида қонунчиликдаги зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши ҳақидаги конституциявий қоида кундалик турмушда халқимиз ҳаётини сезиларли даражада енгиллаштиради, уларга ўз ҳуқуқларини турли бюрократик тўсиқларсиз, эркин амалга оширишлари учун хизмат қилади.
Инсонга қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мақсадга эришиш учун етарли ва мутаносиб бўлиши кераклиги ҳақидаги қоида давлат идораларининг ўз вазифаларини инсон ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда амалга оширишда масъулиятини оширади ҳамда инсонга қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари адолатли бўлишини таъминлайди.
Ёки бўлмаса, ўлим жазоси тақиқланиши, фуқаро Ўзбекистондан ташқарига мажбурий чиқариб юборилмаслиги, бошқа давлатга берилмаслиги каби инсон ҳуқуқларини кафолатловчи нормалар киритилмоқда. Жиноят ишини юритиш чоғида фуқаролар учун қўшимча процессуал кафолатлар белгиланмоқда.
Фуқароларга республикадан ташқарига чиқиш ва монеликсиз қайтиш, Интернет тармоғидан фойдаланиш, уй-жойли бўлиш, уй-жойидан маҳрум этилганда зарарни қоплатиш каби ҳуқуқ ва кафолатлар белгиланмоқда.
Мазкур конституциявий норма барча давлат органлари фаолиятини инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама таъминлаш, уларга ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун шарт-шароитларни яратишга йўналтиради.
Ҳурматли дўстлар, Янги таҳрирдаги Конституцияга овоз бериш орқали инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устувор бўлишига ва буни таъминлаш Давлатнинг олий мақсади бўлишига эришамиз.




3-мавзу




Download 65.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling