Тезислар
|
Ҳар кимга ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг, мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 55-моддасида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли”, деган норма мустаҳкамланмоқда.
Масалан, Жиноят-процессуал кодексига кўра, суриштирувчи
ва терговчи жиноий таъқиб остидаги шахснинг айбловдан ҳимояланиши ҳуқуқини таъминлаш доирасида қонунда кўзда тутилган барча усул ва воситалардан фойдаланиши учун реал имконият яратиши шарт. Лекин аслида халқаро стандарт мазмунига биноан, шахс ўзини қонунда тақиқланмаган ҳар қандай усул ва воситалар орқали ҳимоялаши мумкин. Яъни бунда “нимаики қонун билан тақиқланмаган бўлса, бунга рухсат берилган” халқаро қоидаси амал қилади.
Конституцияга бундай норма киритилиши ўз навбатида
бузилган хуқуқни қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай усуллар билан, ўзгаларнинг хуқуқ ва манфаатларига дахл қилмаган ҳолда ҳимоя қилишни ҳамда ҳар бир фуқаронинг ўзига тегишли бўлган шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлашга хизмат қилади.
Ҳурматли фуқаролар, агарда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатлари кучайтирилишини истасак янги таҳрирдаги Конституцияга овоз беришни тавсия қиламиз.
|