Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


-мавзу Ëшларни қўллаб-қувватлаш давлатнинг энг муҳим конституциявий вазифаларидан бири бўлади


Download 363.31 Kb.
bet27/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

3-мавзу

Ëшларни қўллаб-қувватлаш давлатнинг энг муҳим конституциявий вазифаларидан бири бўлади

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

79-модда.
(биринчи қисм)
Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради.
...

Тезислар

Ҳурматли ёшлар, Конституцияда ёшлар масалалари бўйича илк бор боб киритилаётгани алоҳида таъкидлашимиз лозим. Яна бир муҳим жиҳати янги таҳрирдаги Конституцияда давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилишни ўз зиммасига олмоқда.
Келинг, бу ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишимиз учун Сизлар билан дўстона фикрлашиб олсак.
Ўзбекистонда ёшлар ва болаларнинг сони бугунги кунда
18 млндан ошмоқда, яъни мамлакатимиз аҳолисининг
50 фоизга яқинини ташкил этмоқда. Шу жиҳатдан Ўзбекистонни бемалол ёшлар мамлакати дейишимиз мумкин.
Бугун ҳаётда ўз ўрнини топишга қийналаётган, йўлдан адашган, кўмакка муҳтож ёшлар ҳам афсуски бор. Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик соҳасида зарур билим ва малака етишмаслиги муаммолари долзарболигича қолмоқда.
Энди ёшлар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда давлатга суянишлари мумкин. Чунки, ушбу ёшлар ҳуқуқлари ҳимоясини давлат ўзининг Асосий қонунида мустаҳкамламоқда.
Азиз ёшлар биз демократик, ҳуқуқий давлат қуришга интилар эканмиз, сиз ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилмасдан туриб, сизларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирокингизни таъминламасдан туриб, ҳеч қачон эриша олмаймиз. Шу сабабли янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз берайлик.



Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling