3-чизма. Коннинг кўндаланг қирқими.
Тўғон бўйича ер ишларини бажариш учун машиналарни танлаш
1. Тўғон асоси остига тупроқни қирқиш. Ушбу жараён ер қазиш – ташиш машинаси билан бажарилади, уни турини танлаш тупроқни суриш масофаси – Lсур га боғлиқдир:
< 70 м бўлса – двигател қуввати 115 кВт бўлган бульдозерни қабул қиламиз.
Қабул қилинган машина русумини ва техник тавсифномасини ёзамиз.
Бульдозерни ўлчамлари ва техник тавсифномалари - YTO Т-140
Оғирлиги – 17500 кг
Двигател: русуми – D6114ZG5B, қуввати – 115 кВт
Ағдаргич: кенглиги – 3305 мм, баландлиги – 1167 мм
Энг катта кўтарилиш баландлиги – 915 мм
Энг катта кириш чуқурлиги – 400 мм
Қирқиш бурчаги – 55 °
2. Кон очиш ишлари учун машина танлаш олдинги бўлимда кўрилган жараёнга ўхшаш. ни кўриш лозим.
< 70 м бўлса – двигател қуввати 115 кВт бўлган бульдозерни қабул қиламиз. Бульдозер - YTO Т-140
3. Конда тупроқни қазиш. Конни қазиш учун экскаваторни танлаш юқорида бажарилган. (ЭО-4112А).
4. Кондан тўғонгача тупроқни ташиш. Ушбу жараён автосамосваллар билан бажарилади. Автосамосвалнинг рационал юк кутариш қобилиятини танлаш жадвал бўйича экскаватор чўмичининг сиғими ва тупроқни ташиш масофасига боғлиқ холда амалга оширилади.
Автосамосвал MAN CLA26.280
Кузовнинг ҳажми – 13 м3
Юк кўтариш қобилияти – 14 000 кГ
Ғилдирак формуласи – 6Х4
Йўл қўйиладиган тўлиқ оғирлиги – 26000 кГ
Энг катта тезлиги – 89 км/соат
Двигател – MAN D0836 Euro 3
Двигател қуввати – 280 о.к.
Ёнилғи баки – 335 л
5. Тўғонда тупроқни текислаш бульдозер билан бажарилади.
6. Тупроқни намлаш автоцистерна билан бажарилади.
Автоцистерна АЦПТ-12
Цистернани номинал сиғими – 12000 л
Цистернадаги секциялар сони – 1-3
Насос модели – СВН-80
Насос қурилмасининг иш унумдорлиги – 583 л/мин
Ўзи сўришнинг энг катта чуқурлиги – 6.5 м
7. Тупроқни зичлаш тупроқ шароитидан келиб чиққан холда тури танланадиган зичлагичлар билан бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |