Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet27/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Этиотроп восита сифатида қўлланилаётган антибактериал препаратлар 3 гуруҳга бўлинади:
1.Бошланғич препаратлар. Касаллик биринчи аниқланганда (амбулаторияда ёки стационарда) биринчи соатларда берилади. Буларга кенг тарқалган, қиммат бўлмаган, ичак орқали кам сўриладиган, ичак бўшлиғида бактериоцид ва бактериостатик таъсирли препаратлар киради. Нитрофуранлардан фуразолидон, нуфуроксазил, сульфалитоксазоллар тавсия этилади.
I.Альтернатив препаратлар:
А) I гуруҳи эффектсиз бўлганда:
Б) Касаллик ўрта оғир ва оғир кечганда, касалликни кечиктириб келганда
Альтернатив препаратлар сифатида амоксацилин ва аминоглюкозидларнинг II гуруҳи аминацин, метилмецин, ичишга кўрсатма бўлганда парентерал макролидларнинг II авлоди – азитромицин буюрилади.
III. Заҳира препаратлар реанимация ва интенсив терапияда қўлланилади
А) болаларда оғир ва генерализациялашган ЎИИ.
Б) касаллик ўрта оғир ва оғир кечганда, II гурух фойдасиз бўлганда.
В) УИИ, ОРВИнинг бактериал асоратлари билан бирга кечганда.
III гуруҳга рифампицин, цефалоспоринларнинг III ва IVавлоди- цефбутен ва цефтазидим, фторхинолинлардан- норфлоксацилин 12 ёшдан катта болалар (қолганларида фақат кўрсатма бўлганда). Карбопенамлар - имипенам (ципостин, мерапенам). Резерв препаратлар даврий равишда антибиотикограмма ва даво эффектларига қараб ўзгартирилади.
Ичбуруғни даволашда патогенетик воситалар муҳим аҳамият касб этади. Касалликнинг сувсизланиш билан кечадиган шаклларини даволашда тузли эритмалар (дисоль, трисоль, асцесоль), умумий заҳарланиш билан кечганда полиион эритмалар (гемодез, полиглюкин, реополиглюкин) буюриш мақсадга мувофиқдир.
Касаллик туфайли юзага келган ферментопатияни бартараф қилишда панкреатин препаратлари (пензетал, креон) нинг самараси юқоридир. Амалиётда қўлланиладиган эубиотиклар (бифидумбактерин, колибактерин, линнекс, хилак форте) ичбуруғни даволашда ёрдамчи восита сифатида муҳим ўрин эгаллайди.
Антибактериал даволаш. Антибактериал давони тайинлашда беморнинг стационарга тушиш муддати, касаллик оғирлигини, турли препаратга нисбатан чидамлиликни ва иложи бўлса бемордан ажратиб олинган шигеллаларнинг сезгирлигини эътиборга олиш керак.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling