Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet2/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Қисқартмалар изоҳи:

1.АлАТ- аланинаминотрансфераза


2.АР- агглютинация реакцияси
3.АсАТ-аспартатаминотрансфераза
4.АТФ- аденозинтрифосфат кислота
5.АЭГР- аутоэритроцитлар гемагглютинация рекцияси
6.БГАР- билвосита гемагглютинация рекцияси
7.ВГ- вирусли гепатитлар
8.ГВК-гиповолемик карахтлик
9.ГГТФ- гаммаглутаминтрансфераза
10.ГКС- глюкокортикостероидлар
11.ДНК- дезоксирибонуклеин кислота
12.ДҚЗ- дифтерияга қарши зардоб
13.ЗПР- занжирли полимераза реакцияси
14.ИТК-инфекцион токсик карахтлик
15.ИФТ- иммунофермент таҳлил
16.КБР- комплементни бириктириш реакцияси
17.МАТ- марказий асаб тизими
18.РНК- рибонуклеин кислота
19.ЭЧТ- эритроцитлар чўкиш тезлиги
20.ЎБЕ- ўткир буйрак етишмовчилиги
21.ЎЖЕ- ўткир жигар етишмовчилиги
22.ЎИИ- ўткир ичак инфекциялари
23.ЎРК- ўткир респиратор касалликлар
24.ҚКГИ- Қрим Конго геморрагик иситмаси
25.β-ЛП- β-липопротеидлар
26.IgA, IgM, IgG- иммуноглобулинлар А,М,G
27.ц-АМФ- циклик аденозинмонофосфат
28.ҚВП- қишлоқ врачлик пункти
СЎЗ БОШИ

Юқумли касалликлар табобатнинг долзарб муаммоларидан биридир. Ер юзида ҳозирги вақтда миллиардлаб одамлар у ёки бу юқумли касалликни бошидан кечиради. Тиббиёт ходимларнинг сайи ҳаракатлари натижасида баъзи касалликлар (полиомиелит) бутунлай бартараф қилинган бўлсада, баъзи касалликларнинг касалланиш даражаси юқорилигича қолмоқда. Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили менингококкли менингит билан оғриган 300000 нафар ҳолат қайд қилинса, шундан 30000 нафари ўлим билан тугайди. Вабо касаллиги 2005 йилда Россия ва бошқа МДҲ мамлакатларида кўплаб қайд қилинди.


XXI аср бошидан парранда гриппи эпидемияси Шарқий Осиё мамлакатлари (Хитой, Лаос) худудида қайд қилинган бўлса, 2005 йилга келиб, Россия ва Европа мамлакатларида (Руминия, Италия) тарқалди. 2006 йилда эса касаллик Туркия ва Озарбайжонда рўйхатга олиниб, Туркияда одамлар орасида касалланиш кузатилиб, ўлим ҳолатлари қайд қилинди.
Юқумли касалликлар тиббиёт ходимлари (врачлар, ҳамширалар) олдида қийинчиликлар туғдирмоқда. Олий ўқув юрти талабаларига юқумли касалликларни ўқитиш муҳим масалаларидан биридир.
Талабаларга илм бериш ва ўқитишда замонавий адабиётлар ва интернет маълумотларидан кенг фойдаланилмоқда,аммо олий малакали ҳамширалар учун мўлжалланган адабиётлар жуда кам.
Қўлланма Олий малакали ҳамширалар бўлими талабалари учун мўлжалланган. Рисолада юқумли касалликларда ҳамширалик иши ўқув дастуридаги мавзулар ёритилган бўлиб, касалликларнинг этиологияси, эпидемиологияси, ташхисоти, давоси ва профилактикаси ОҲИ талабаларига мослаб баён этилган.
Рисолада ўқув дастурига киритилмаган, аммо ҳозирги кунда муаммо бўлган Қрим-Конго геморрагик иситмаси ва парранда гриппи мавзуларига бағишланган қўшимча маълумотлар ҳам келтирилган.
Биз ўйлаймизки, ушбу рисола олий малакали ҳамширалар бўлими талабаларининг билим олишига, ўқув дастурида келтирилган мавзуларни ўзлаштиришга ўз самарасини беради.


Муаллифлар.



Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling