Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР КАСАЛХОНАСИ БЎЛИМИ


Download 1.43 Mb.
bet8/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР КАСАЛХОНАСИ БЎЛИМИ
Юқумли касалликлар билан оғриган беморларни, улар юқумли ва касал бўладиган даврнинг бошидан охиригача ажратиб қўйиш ва даволаш учун махсус шунга мослашган юқумли касалхоналар ва бўлимлар хизмат қилади.Беморларни касалхонага жойлаштиришда тиббиёт ҳамшираси санитария тозалашини ўтказиш, якунловчи дезинфекция ишларни тўғри ва пухта бажарилишини, бўлим ва палатага бошқа касалликлар ўтиб қолишига йўл қўймаслик учун кшриладиган чораларни кузатиб боради, врачнинг буюрганларини аниқ бажаради.
Юқумли касалликлар касалхонаси бир томонлама ўтиб борадиган поток принципида тузилган бўлади; бемор касалхонага келганда унинг бутун бир тизим хоналаридан шундай ўтиб борадики, илгари бўлган жойига энди қайтиб кирмайдиган бўлади. Қабулхона бўлимида бирламчи санитария тозалаши ўтказилади, беморнинг буюмлари дезинфекция ва дезинсекция қилинади, чиқиндилари юқумсизлантирилади; инфекцион бўлимда бемор даволаниб, якунлвчи дезинфекциядан ўтказилади ва касалхонадан чиқарилиши олдидан бактерия ташувчанлиги борми йўқми текширилиб кўрилади.
Ҳар бир юқумли касалликлар касалхонасида беморни қабул қилиб оладиган бўлим ҳамда дардини хилига қараб уларни ётқизишга мўлжаллаган бўлимдлардан ташқари санитар пропускник ( катта касалхоналарда булардан бир нечтаси бўлади), дезинфекция камераси, кирхона кўзда тутилади. Санитария-техника қурилмалари, озиқ-овқат блоки ва хўжалик иморатлари даволаш корпусларидан узоқроқда жойлаштирилади. Инфекцион бўлимлар алоҳида ёки икки уч ва бундан кўра кўпроқ қаватли корпусларда бўлиши мумкин. Касалхонада турли инфекциялар учун мўлжалланган алоҳида- алоҳида бўлим бўлиши керак. Ҳар бир бўлимда ташхиси аниқланмаган ёки аралаш инфекциялар билан оғриган беморларни алоҳидалаб қўйиш учун битта кичикроқ палата бўлади. Ўринларнинг сони 100 ва ундан кўпроқ бўладиган юқумли касалликлар касалхонаси учун махсус ташхисот бўлими бўлиши керак. Касалхонанинг бинолари ёруғ тоза, деразаларги тўр тутилган бўлиши шарт (ёз ойларида); битта касалга тўғри келадиган майдон ўрта ҳисобга 7-8 м² ни ташкил этади. Касалхонада клиник, бактериологик лаборатория, ўликхона ҳам бўлиши ҳам керак.
Бемор биринчи галда даво биноларидан алоҳида жойлашган қабулхона бўлимига келади. Санитар тарнспортда олиб келинган беморлар касалликларини (қорин тифи, скарлатина, дифтерия, менингит ва бошқаларни) аниқлаб олишга мўлжалланган боксларда қабул қилинади. Транспорт дезинфекцияланади. Бокснинг кириладиган ва чиқиладиган эшиклари алоҳида бўлади, боксдан қабулхона бўлимининг каридорига қўшқават қилиб ишланган ойнавон эшиклар очилади, бокснинг ҳамма эшиклари калит билан бекитиб юрилади.
Бокс бўлими инфекция тарқалиш эҳтимолини бартараф қилиш ҳамда қўшимча касаллик юқиш хавфини даф этиш учун бир касалликнинг иккинчиси билан тўқнаш келишига йўл қўймайди. Боксда ходимлар учун халатлар, кушетка, ёзув столи, стуллар, шошилинч ёрдам кўрсатишга керакли дори-дармонлар, стерилизатор, дифтерияга текшириб кўриш учун одамнинг томоғидан суртмалар олишга ишлатиладиган тампонли стерил пробиркалар, дизентерия бактериялари бор йўқлигини аниқлаш мақсадида текширишга нажас олиш учун пробиркаларга солиб қўйилган консервловчи аралашма бўлиш керак. Касалхана ичида пайдо бўладиган инфекцияларнинг олдини олиш учун эпидемиологик анамнезни тўғри тўплаш муҳим рол ўйнайди. Бу нарса биринчи галда касал болалар учун муҳим. Беморнинг етарлича мустаҳкам иммунитет инфекция касалликлар билан оғриган-оғримаганини (қизамиқ, сувчечак, тепки, скарлатина, дифтерия), хонадонда, оилада, болалар жамоасида ўткир касалликлар билан оғриган беморларга яқин юрган-юрмаганини аниқлаб олиш зарур. У сўнгги 25 кун (энг катта инкубация муддати) давомида шундай касалликка яқин юрган бўлсаю, ўзи илгари шундай касаллик билан оғримаган бўлса, бу бола яширин даврни бошидан кечиряпти деб тахмин қилиш мумкин, бундай ҳолда уни белгиланган муддатгача махсус боксга ёки кичикроқ бир палатага алоҳида ётқизиб қўйиш.
Беморни қабулхона бўлимида кўздан кечириш вақтида аралаш инфекция топилиши мумкин; бундай ҳолда беморни алоҳида палата ёки боксга ётқизилади.
Қабулхона бўлимида ишлаш учун яхши ўргатилган тиббиёт ходими ажратилади. Ҳар бир касалга белгиланган тарздаги касаллик варақаси очилади. Қариндошлари ёки қўшниларининг уйи ёки хизмат жойидаги телефон номерлари ёзиб қўйилади. Навбатчи тиббиёт ҳамшираси беморнинг касалхонада қолдириладиган буюмларни бирма-бир санаб ўтади ва буни беморнинг ўзига (агар эс-ҳуши жойида бўлса) ёки у билан бирга келган кишига маълум қилади. Ошхонага талабнома юборилиб, бунда беморга буюрилган овқат кўрсатиб қўйилади. Бемор санитария тозалаши ваннада, душ тагида ювинишни, педикулёз топилганда соч ва баданнинг жунли қисмларини инсектицидларнинг эритмалари билан тозалашни кўзда тутади. Педикулёзда олиб ташланган соч ва жунлар ёқиб юборилади. Қўл ва оёқ тирноқлари олинади. Мочалка ва бутилкалар ҳар бир бемордан кейин устига белги қўйиб қўйилган махсус кастрюлларга солиниб, дезинфекция қилинади ва яхшилаб қайнатилади. Ванналар қайноқ сув билан ювилади ва дезинфекцияловчи моддалар билан артиб тозаланади. Заифлашиб қолган касалларда санитария тозалаши баданни ҳўллаб артиб қўйиш билан чекланади.
Беморнинг устидан ечиб олинган ички кийимлари оғзи маҳкам бекиладиган қопчиқда дезинфекция камераларига юборилади, бу қопчиққа касаллик варақасининг номери билан бир хил номер қўйиб қўйилади. Бит топилган бўлса ич кийим алоҳида тозаланади.
Беморни бўлимга қандай усул билан (замбилда, каталкада, пиёда) олиб бориш кераклиги тўғрисида масала қабулхона бўлимида ҳал қилинади. Касал жуда оғир аҳволда ёки психомотор жиҳатдан ҳаддан ташқари зўр қўзғалиб турган ҳолда бўлса, уни қабулхонада кўрмасдан туриб, касалхонанинг тегишли бўлимига юборилади. Бундай пайтда хужжатларнинг ҳаммасини ҳамшира бўлимда тўлдириб, буни қабулхонага маълум қилиб қўяди.
Қабулхона бўлимидаги навбатчи врач ёки ҳамшира беморни кўздан кечириб чиққанидан кейин тезда даволаш учун биринчи буйруқларни беради ва шошилинч тарзди қандай таҳлиллар қилиш зарурлигини кўрсатади. Касалхонага келган болаларнинг ҳаммасидан дифтерия таёқчаси бор-йўқлигини текшириб кўриш учун қабулхонада бурун-ҳалқумидан шилимшиқ суртмалари олинса, ичак каслликлари билан оғриган бемордан ичак касалликлари қўзғатувчилари бор-йўқлигини текшириб кўриш учун нажас олинади.
Қабулхона бўлимларидан касаллар даволаш бўлимига, дарди ноаниқ бўлган ҳолларда эса каслхонанинг аниқлаш бўлимларига боришади, ташхиси аниқланганидан кейин уларни бу ердан каслликнинг хилига қараб тегишли бўлимга ўтказилади.
Ҳар қайси бўлимда жуда оғир касаллар учун битта ёки иккита палата ажратиб қўйилади; зарур бўлса, индивидуал тиббиёт ҳамшираси пости ташкил этилади.
Касалхона хоналари муайян гигиена талабларга жавоб берадиган бўлиши лозим: битта касалга тўғри келадиган майдон 18-20 м² ни ташкил этадиган, каравотлар орасидаги масофа камида 1 м ни ташкил этадиган бўлиши, ҳаво ҳарорати 18-20 С атрофида туриши керак; палаталар ёруғ, ҳавоси шамоллатиб туриладиган бўлиш лозим. Касалхона палаталари ва бошқа бинолари дезинфекцияловчи эритмалардан фойдаланган ҳолда фақат ҳўллаб вақт-вақтида тозалаб, артиб турилади. Ҳар бир беморни, агар унинг саломатлигига тўғри келадиган бўлса ҳар куни ваннада ёки душ тагида ювинтириб, ички кийимлари ва ўрин бошига тутиладиган оқликларни албатта алмаштириб берилади. Оғир ётган касалларнинг баданини ҳўллаб артилиб оқликлар тез-тез алмаштириб турилади, бадан териси ва шиллиқ пардаларниг аҳволига қараб борилади, ётоқ яралари пайдо бўлмаслиги учун чоралар кўрилади.
Булимда дезинфекцияловчи моддалар (хлорли оҳак, хлорамин) инсектицид препаратлар доимо тахт бўлиб туриши зарур.
Беморнинг нажаси ва сийдик теккан ич кийимлари хлорамин эритмасига бўктириб қўйилиб, кейин қайнатилади ва ювилади. Беморга тутиладиган парвариш буюмлари (туваклар, грелкалар, дорилар) алоҳида- алоҳида бўлиши керак. Болалар бўлимларида дезинфекциялаш, қайнатишга осон резинка ёки пластмасса ўйинчоқларгина бўлиши мумкин. Бўлимларда юмшоқ ўйинчоқларни тутиш қатъиян ман қилинади.
Ҳожатхоналарда тувакларни ва булар турадиган токчаларни дезинфекция қилиб туриш учун 10% ли хлорли оҳак эритмаси солиб қўйилган бачоклар бўлиши керак. Палата ва каридорларнинг полларини камида кунига икки марта артиб-тозалаш зарур.
Беморларга овқатни тиббиёт ҳамшираси тарқатади, булар буюрилган овқатларнинг тўғри берилаётганини ҳам кузатиб боради, оғир касалларни овқатлантиришга ёрдам бериб турадилар. Айниқса, умумий заҳарланиш белгилари, иситма, диспепсия ҳолатлардан мадори қуриб қолган беморларни овқатлантириш унинг саломатлигини тиклашда жуда муҳим эканлигини тиббиёт ҳамшираси ёдда тутмоғи лозим. Беморга уйидан олиб келадиган нарсаларни қараб туриш зарур, токи буларнинг орасида ушбу касалликда мутлақо тўғри келмайдиган овқатлар (масалан, дудланган масаллиқлар, қорин тифида сут маҳсулотлари ва бошқалар) бўлмасин. Ишлатиладиган идиш-товоқнинг устига хлорли оҳак ёки хлорамин эртимаси қуйиб қўйилади. Кейин уни қайнатиб олинади ва артмасдан балки қуритиб қўйилади. Овқат қолдиқлари устига хлорли оҳак сепиб қўйилади, кейин канлизацияга ёки кир ўрага тўкилади.
Бўлимнинг катта ҳамшираси бўлимда етарли оқликлар ҳамиша тахт туришига қараб бориши керак. Касалхонадан чиқариб юборилган беморларниниг каравотидан олинган тўшаклар дезинфекция қилингандан кейингина ишлатилади.
Бўлимда бир нечта ҳамшира постлари ажратилади ва хизмат вазифалари аниқ тақсимлаб қўйилади. Муолажалар учун алоғида тиббиёт ҳамшираси ажратиш тавсия этилади, бунинг вазифаси тери остига, мускуллар орасига, тери ичига инъекциялар қилишдан, томчилаб ва оқим ҳолида венага суюқликлар юбориш учун, қон қуйиш учун қуйиш учун тутиладиган системаларни, орқа мия каналини пункция қилишга ишлатиладиган игна ва пробиркаларни тайёрлаб қўйишдан иборат бўлади. Интенсив терапия палаталарида сунъий нафас бериш аппаратларини, интубация қилинган беморларга, трахеостомаси бўлган, талваса тутаётган, клиник ўлим ва шунга ўхшаш ҳаддан ташқари оғир ҳолатларга тушиб қолган касалларга парваришни яхши биладиган энг малакали тиббиёт ҳамширалари ишлайди.
Ташхисот ва даво мақсадларида килинадиган ҳар хил муолажаларни бажариш учун махсус хоналар ажратилади (масалан, ректароманоскопия, орқа мия канали пункциялари ва бошқалар учун). Ректароманоскопия кабинетида, одатда, махсус ажратилган тиббиёт ҳамшираси ишлайди, у касалларни шу муолажага тайёрлайди, муолажани ўтказиш вақтида врачга қарашиб туради ва ректоскоплар, реостат, лампочкаларни бекаму кўст ҳолда ва озода қилиб сақлаб боради ва ҳ к. Даволовчи врач буюрганига қараб балиқ мойи, колларгол эритмасидан микроклизмалар билан даволаш ишини ҳам одатда шу ҳамшира олиб боради.
Тиббиёт ҳамшираси беморнинг аҳволида рўй берган ўзгаришларни врачга тез маълум қилиши, врачнинг буюрганларини ўзгартиришига аҳамият бериб бориши, буларни пайсалга солмасдан, касаллик варақасига беками кўст ёзиб қўйиши, олинган таҳлил натижаларини ёпиштириб қўйиши керак. Даволаш ва ташхисот мақсадида врач томонидан касаллик варақасига ёзиб қўйилган нарсаларни ҳамшира тегишли дафтарга ёки мазкур бўлимда расм бўлган индивидуал карталарга кўчиради.
Беморларнинг мажбурий изоляция муддатлари ўтиб бўлиб, касалликнинг клиник симптомлари йўқолиб кетгани ва бактериологик текшириш натижалари манфий бўлиб чиққанидан кейингина каслхонадан чиқарилади; беморни неча марта бактериологик текширишдан ўтказиш кераклиги унинг мутахасислиги ва ишлайдиган жойига боғлиқ.
Бўлимнинг тиббиёт ҳамшираси бўлимнинг ички тартиби тўғрисида, санитария-гигиена кўникмалари ва мазкур инфекцион касаллик вақтида тўғри овқатланиш тўғрисида, янги келган касалларга доим йўл-йўриқ кўрсатиб туради, касални уйига жўнатиш олдидан эса, худди врач сингари, уйида ўзини қандай тутиш тўғрисида унга маслаҳатлар беради.
Бемор бўлимдан ўз кийимини кийиб чиқиб кетади, унинг бу кийимлари касалхонанинг дезинфекция камерасида олдин дезинфекция қилиб қўйилган бўлади.



Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling