Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАР ПАРВАРИШИНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАР ПАРВАРИШИНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ
Иш куни касал тўшаги ёнида навбатчилик қабул қилиб олишдан бошланади. Оғир ётган касаллар ва янги келганларга биринчи навбатда хизмат кўрсатилади. Юқумли касаллик вақтида беморлардан қаттиқ иситма чиқиб туриши ва организмнинг умумий заҳарланиши, иштаҳаси пасайиб, кўнгил айниб туришига, қайт қилиши, қусиши, чанқашига олиб келади. Беморларни овқатлантириш ҳамширадан катта сабр – тоқатни талаб қилади, уларга мўл-кўл суюқлик ичириб туриш ҳам керак бўлади. Ҳамшира беморга тез-тез, оз-оздан сув, лимонли илиқ чой, мева сувлари ичириб туриши лозим. Озиқ-овқатларда витаминлар камайиб қоладиган кезларида кўпроқ витаминли мева сувлари, наьматак қайнатмаси, лимон, апельсинлар олиб бериб туриш керак (касал меъда- ичак йўлининг аҳволи бунга имкон берадиган бўлса). Беморнинг томоғидан нарса ўтиши қийинлашиб қолганида у зонд орқали ёки озиқли клизмалар ёрдамида овқатлантириб турилади. Беморнинг ҳарорати кунига 2 маҳал: эрталаб соат 7 ва кечқурун соат 6 да ўлчаб турилади, лекин врачнинг буюрганига қараб кунига 2-3 маҳал ҳам ўлчаб турилади (безгак, сепсис ва бошқаларда). Ҳарорат олдин беморнинг қўлтиқ тагини қуритиб олиб, фақат қуруқ термометр билан ва фақат ҳамширанинг кўз олдида (айниқса бемор ўзини ҳар альфосда ташлаб бесаранжом бўлиб ётганда ёки ўзини билмай ётганида) ўлчанади. Ҳароратни ўлчаш натижалари бемор тўшаги ёнида турадиган ҳарорат варағига ёзиб қўйилади. Иситма баланд бўлса буни дарров шифокорга маълум қилинади. Унинг айтганига қараб бемор бошига ёки йирик бўйин веналарига музли ҳалтачалар қўйилади, унга сув ичирилади, венаси ёки мушак орасига амидопирин юборилади, баданинг териси ментол спирт билан артилади, хона шамоллатилади. Тиббиёт ҳамшираси буюрилган режимга амал қилинишини кузатиб боришни ва бунинг зарурлигини беморга тушунтириши лозим Чунончи қорин тифи билан оғриган бемор вақтидан илгари ўрнидан туриб юриб кетадиган бўлса, ичагининг девори ёрилиб қолиши ёки ичагидан қон кетиши мумкин. Йирингли жараёнларга мойил, шунингдек оғир ётган касаллар бадани терисига қараб бориш муҳим, чунки ётоқ яралар ҳосил бўлиб қолиши мумкин Думбалар соҳасига укол қилиб антибиотикларни узоқ муддатгача ҳадеб мушаклар орасига юборавериш натижасида инфильтратлар пайдо бўлиб, абцессларга айланиб кетиши мумкин, табиийки, бу оқибатни ёмонлаштириб қўяди. Асептика ва антисептикага қаттиқ риоя қилишдан ташқари думбалар, сонлар соҳасига грелка қўйиш, парафин апликацияларини қилиш, УВЧ сингари оддий услубларни ҳам унутмаслик керак. Антибиотикларни оғиздан ичириб туриш кўпинча, оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасида баъзан дисбактериоз пайдо бўлишига олиб келади: афтлар, яра-чақалар, гингивит пайдо бўлиши, бемор оғзи қаттиқ оғриб, ачишиб турганидан овқат ея олмай қолиши мумкин. Бундай ҳолатларда оғиз шиллиқ қавватларга калий перманганат, бриллиант яшили эритмаси суриб турилади; оғизни сода эритмаси билан чайқаш, шиллиқ пардага асал, нистатин билан мойдан тайёрланган маз суртиб туриш дуруст натижа беради; тилга сувли глицерин суртиб турилади. Мана шу даврда беморнинг оғзини ачиштирмайдиган мулойим сал илиқ овқатлар билан овқатлантириб бориш, унга кўп суюклик ичириб туриш керак. Мана шу чора тадбирларнинг ҳаммаси йирингли паротитнинг олдини оладиган чоралар бўлиб ҳам хисобланади. Кўпгина инфекциялар (грипп, менингитлар, қизамиқ, кўк йўтал, тифлар ва бошқалар) вақтида тез-тез учраб турадиган асорат бўлмиш зотилжам касаллигининг олдини олиш мақсадида беморни ётган ўрнида тез-тез бир ёнбошидан иккинчисига ағдариб ётқизиб қўйиш, палатани шамоллатиб туриш, кислород бериш ва нафас йўлларига овқат тушиб қолиб, кейин аспирацион зотилжам пайдо бўлмаслиги учун беморни едириб-ичираётганда жуда эҳтиёт бўлиш керак; ханталларни яхшиси ялтироқ қоғоз устидан узоқроқ вақтга қўйиб қўйган маъқул, шунда булар баданни анча чуқурроқ ва яхшироқ қиздиради; моънеликлар бўлмаган маҳалларда бонкалар қўйилади. Беморлар ўрнида узоқ ётадиган ва ҳарорати кўтарилиб тургани учун кўпинча қабзият бошланиб, қорни дам бўлиб кетади(метеоризм). Бундай ҳолларда газ ўтказиб турувчи найча қўйиб қўйилади, ични тозалайдиган гипертоник ёки сифонли ҳўқна қилинади. Юқумли касалликлар бўлимида ишлайдиган тиббиёт ҳамширасига кўпинча қовуққа юмшоқ катетер солишга тўғри келади, чунки бемор оғир аҳволда ётганида, жуда бесаранжомланаётган маҳалда сийдиги тутлиб қолиши мумкин. Катетер солаётган пайтда инфекция юқтириб қўймаслик учун тозаликка риоя қилиш, қўлқоп кийиб ишлаш лозим. Организм сув мувозанатини ҳисобга олиб бориш учун беморнинг суткалик диурезини синчиклаб ҳисоблаб бориш зарур, вабо, овқат токсикоинфекциялари, менингококк инфекцияси сингари касалликларда бу айниқса муҳим бўлади. Беморнинг ичган ҳамда унга парентерал йўл билан юборилган суюқлик миқдорини суткалик сийдик миқдори, яъни диурезга солиштириб кўриш йўли билан сув баланси тўғрисида тасаввур қилиш мумкин. Ҳамшира беморнинг ёнида бўладиган тиббиёт ҳамшираси унинг аҳволидаги ўзгаришларни биринчи бўлиб шифокорга маълум қилиб туриши, башарти яқин орада шифокор бўлмай қолса, шошилинч ёрдам бера билиши керак. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling