Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРНИ ДАВОЛАШ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРНИ ДАВОЛАШ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ
Юқумли касаллик билан оғриган беморни даволаш усуллари этиологик ва патогенетик жиҳатдан асосланган ҳамда унинг ўзига тўғри келадиган бўлиши керак. Юқумли касалликларда қўлланиладиган дори воситалари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: А) Антибиотиклар:1. Пенициллин гуруҳи: - табиий: бензилпенициллин (натрий ва калий тузлари), бензилпенициллин прокаин,феноксиметилпенициллин, бензатин бензил- пенициллин - сунъий: оксациллин, ампициллин, амоксициллин, карбеннициллин, тикарциллин, азлоциллин, пиперациллин. Бу воситалар грамм мусбат (стрептококк, стафилококк, пневмококк), грамм манфий (гонококк, менингококк), куйдирги, трепонемаларга кучли таъсир қилади. 2. Цефалоспоринлар: I авлод-кефзол, цефалексин, цефадросил; II авлод-цеклор, цефуроксим аксетил; III авлод-клафоран, роцефин; IVавлод-цефметазон, цефтиром. Булар асосан коккларга таъсир қилади. 3. Бета-лактам антибиотиклари: азтреонам 4. Тетрациклин гуруҳи: табиий - тетрациклин; сунъий - доксициклин 5.Стрептомицин гуруҳи: стрептомицин, дегидрострептомицин. Бу гуруҳга юқоридагилардан ташқари, окситетрациклин, морфоциклин, рифампицин киради. Булар ҳам таъсир доираси кенг антибиотиклардир. Улар граммусбат ва грамманфий бактерияларига таъсир кўрсатади. 6. Левомицетин гуруҳи - левомицетин, левомицетин сукцинат таъсир доираси анча кенг грамманфий ва граммусбат бактериялар, риккетсияларга таъсир кўрсатади. 7.Аминогликозидлар: неомицин, гентамицин, канамицин, тобромицин, метилмицин, микацин. Бу воситалар хам граммусбат хам грамманфий бактерияларга таъсир кўрсатади. 8.Макролидлар ва азалидлар: эритромицин, спирамицин, кларитромицин, азитромицин. Булар граммусбат бактерияларига таъсир кўрсатади. 9. Полимиксинлар: полимиксин В, полимиксин М. Бу воситалар грамманфий микроблар (шигелла, салмонелла, эшерихия, кўк йиринг таёқчаси) га кучли таъсир кўрсатади. 10. Линкомицин гуруҳи: линкомицин, клиндомицин 11. Замбуруғларга қарши антибиотиклар: нистатин, леворин,амфотерицин В, флуконазал микозларда қўлланилади. 12.Туберкулезга қарши препаратлар: изониазид, рифампицин, стрептомицин, канамицин, ПАСК, тиоацетазон Б. Сульфаниламидлар: Сульфадимидин, сульфадиазин, сульфометоксин, сульфодиметоксин, сульфален, сульгин, фталозол, сульфопиридазин, мадрибон. Бу воситалар оғиз орқали берилганда ичакдаги концентрациялари юқори бўлиб, патоген микробларга кучли таъсир қилади. 8-оксихинолин ҳосилалари: энтеросептол, интестопан, 5-нок, миксофарм, интетрикс, нитроксолин. Улар ҳам микробларга қарши таъсир кўрсатади. Нафтридин ҳосилалари ва фторхиноллар: оксалин кислотаси, пипемед кислотаси, налидил кислотаси, таривид, сифлокс, ломефлоксацин, норфлоксацин, офлоксацин, пефлоксацин, ципрофлоксацин. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling