Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Хиноксалин ҳосилалари: хиноксидин, диоксидин, диоксикол. Нитрофуран хосилалари: нитрофурантоин, фуразолидон, макмирор, нифкол
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
Хиноксалин ҳосилалари: хиноксидин, диоксидин, диоксикол. Нитрофуран хосилалари: нитрофурантоин, фуразолидон, макмирор, нифкол.В. Вирусларга қарши препаратлар: интерферон (IFN)лар ( реаферон, интрон А, пегасис, ремантадин). Интерференогенлар (амиксин, циклоферон, неовир). Нуклеозидлар: рибавирин, зеффикс. Г. Паразитар касалликларни даволашда метронидозол, тиберал, тинидазол, фансидар, альбендазол, мебендазол каби препаратлар амалиётда қўлланилмокда. Д. Бактериофаготерапия – бактериофаг нуклеопротеиддан ташкил топган жуда майда оқсил зарралардан иборат. У тирик, бирок мустақил яшай олмайди. Ичбуруғ, вабо, газли гангеренада бактериофаг билан даволаш яхши натижа беради. Е. Зардоб билан даволаш – серотерапия. Зардоблар ҳамма вақт Безредко усулида ишлатилади. Аввало мушак орасига 0,5-1 мл, 1-2 соат ўтгач қолган ҳамма қисми юборилади. Охирги йилларда полиглобулин қўлланилмокда. Унда Ig Gдан ташкари Ig А ва темир моддасини бириктирадиган оқсил модда – трансферрин бор. Трансферрин бактериоцид хусусиятга ҳам эгадир. Ё. Иммунотерапия: 1) специфик; 2) носпецифик. Специфик иммунотерапия организмнинг иммун системасига ўзига хос, яъни специфик омил билан таъсир кўрсатиш принципига асосланган. Бунда ҳар хил вакциналар ва шифобахш зардоблардан фойдаланилади. Вакцина – ўлдирилган ёки патогенлик хусусияти йўқотилган ва антигенлик хусусияти сақланган бактериялардан тайёрланади. Вакцина асосан юқумли касалликларнинг сурункали шаклларида (бруцеллёз, туляремия, ичбуруғда) қўлланилади. Юқумли касалликларни патогенетик даволаш муҳим тадбирлардан биридир. Патогенетик даво ҳар бир касалликда юзага келадиган патологик ўзгаришларга мослаб буюрилади. Умумий заҳарланишга қарши препаратлар(5-10%ли глюкоза, реополиглюкин, гемодез) интоксикация юзага келганда, тузли эритмалар («Дисолъ», «Трисолъ», «Хлосолъ», «Квартасолъ») дегидратация кузатилганда буюрилса, жигар яллиғланиши билан борадиган касалликларда гепатопротекторлар (кобавит, фосфоглив, тиотриазолин, эссел форте, гептрал, гепабене, карсил) ўт ҳайдовчи препаратлар (урсосан, холасас, фебихол, наматак қиёми) тавсия қилинади. Ҳазм қилиш фаоллияти бузулганда фермент препаратлари (креон, мезим форте, пензитал), дисбактериоз юзага келса, эубиотиклар (бифидумбактерин, линекс, хилак форте) буюрилади. Умумқувватлаш мақсадида витаминлар ва поливитаминларни буюриш ўринлидир. Охирги йилларда юқумли касалликларни даволашда кортикостероидлар кенг қўлланилмокда. Буйрак усти безидан қуйидаги гармонлар: гидрокортизон, кортикостерон, альдостерон, дезоксикортикостерон ажратиб олинган. Стероид гормонларнинг синтез йўли билан олинганлари: кортизон, преднизолон, триамцинолон, дексаметазон ҳам кенг қўлланилмоқда. ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ Юқумли касалликларнинг ривожланиши, одамлар орасида тарқалиши, аввало кишилик жамиятининг ижтимоий - иқтисодий ривожланишига, аҳолининг турмуш тарзига боғлиқдир. Асрлар ўтиши билан жамиятда юз берган ўзгаришлар билан бир қаторда юқумли касалликларда ҳам эволюцион жараён содир бўлган. Ҳозирги вақтда юқумли касалликларнинг ҳам янги хиллари вужудга келди. Масалан: вирус қўзғатадиган ОИТС касаллиги 1980 йилларнинг бошида 1-марта аниқланди. Иккинчи томондан профилактик чора-тадбирлар ўз навбатида ер юзида юқумли касалликлар манзарасини ўзгартиради. Мамлакатда олиб борилган безгакка қарши чора-тадбирлар муваффақиятли тугади. 1964 йилда Ўзбекистонда безгак касаллиги умуман тугатилди. Кана тарқатадиган энцефалит, қутириш, полиомиелит, қизамиққа қарши вакцина яхши натижа бермокда. Масалан: 1968 йилдан бери қизамиқ билан оғриш 11 марта камайди. Мамлакатимизда тошмали тиф, қайталама тиф тугатилди. Дифтерия ва кўк йўталга қарши кураш яхши натижа беряпти. Ҳалигача вирусли касалликларга қарши яхши самарали эмлайдиган вакциналар ва беморларни даволовчи воситалар йўқ. Шундай қилиб, юқумли касалликларга қарши курашда амалга ошириладиган чора-тадбирлар иккига: умумий ва махсус чоралар бўлинади Умумий чора тадбирлар давлат томонидан амалга оширилади. Бунда аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, одамларнинг ишлаш ва дам олиш шароитларини қулайлаштириш, уй-жой шароитини яхшилаш кабилар кўзда тутилади. Махсус профилактик чоралар соғлиқни сақлаш органлари томонидан амалга оширилади. Зарур бўлганда бошқа ташкилотлар (ветеринария ходимлари, қишлоқ хўжалик ташкилотлари) иштирок этади. Профилактика чоралари 3 йўналишда олиб борилади: 1.Инфекция манбаини зарарсизлантириш; 2.Касалликнинг юқиш йўлларини қирқиш; 3.Одамларда юқумли касалликларга қарши иммунитетни ҳосил қилиш. Инфекция манбаини зарарсизлантириш учун беморни тезда касалхонага жойлаштирилиб, унинг организмидаги патоген микробларни йўқотиш чоралари кўрилади. Бактерия ташувчилар санация қилинади. Бемор фойдаланган буюмлар, идиш-товоқлари, кийим-кечаклар, у ётган хона дезинфекция қилинади.Бемор бутунлай соғайгач, бактериологик текширув- ларда манфий натижа олингандан сўнг касалхонадан чиқарилади. Ўлат ва вабо билан мулоқотда бўлган хамма одамлар махсус изоляторларга ётқизилади. Изоляторда сақлаш турғунлик даври давомийлигига боғлиқ: ўлатда 6 кун, вабода 5 кундир. Юқумли касалликларга қарши курашда асосий йўл бўлиб, беморнинг касалликларга қарши курашиш қобилиятини ошириш, уларнинг турмуш шароитини, моддий имкониятларини яхшилаш жуда муҳимдир. Одамларда эмлаш йўли билан сунъий иммунитетни ҳосил қилиш алоҳида ўрин тутади. Фаол сунъий иммуннитет ҳосил қилиш учун вакциналардан, пассив сунъий иммунитет ҳосил қилиш учун иммун зардоблардан фойдаланилади. Эмлаш учун вакцина тирик ёки ўлдирилган бактериядан тайёрланади. Тирик микроорганизмлардан тайёрланган вакцинани биринчи марта Э.Дженнер (1798) ишлатган. У одамга зарар қилмайдиган сигир чечагини қўзғатувчи омили билан одамларни чечакка қарши эмлади. “Vасса” – лотинча сўз бўлиб, “сигир”маъносини англатади. Vасса сўзидан вакцина атамаси олинган. Ўлдирилган вакциналар 2 гуруҳга бўлинади: а) корпускуляр - ҳар хил усул билан ўлдирилган патоген бактериялардан тайёрланади. Улар ичак инфекцияларида, кўк йўтал, тошмали тиф, ку иситмаси, энцефалитлар, лептоспирозларда қўлланилади. б) молекуляр вакциналар – улар таркибида микроб зарраси ёки танасидан ажратилган антигенлар бўлади. Бу вакцина ҳосил қилган иммунитет узоқроқ сақланади. Экзотоксин чиқарадиган бактериялар қўзғатадиган касалликларга қарши эмлаш учун анатоксин ишлатилади. Ҳозирги вақтда дифтерия, қоқшол, ботулизм, стафилококк анатоксинлари қўлланилади. Ген инженерия усулида вакцина рекомбинант бактерия тизимида синтезланган антигенлардан тайёрланади. Бу усул гепатит В ва гриппга қарши вакцина олиш соҳасида катта истиқболга эга. 1999 йил Сан Пин кўрсатмасига мувофиқ ВГВга қарши эмлаш эмлаш жадвалига киритилди ва узвий эмлаш ишлари олиб борилмоқда. 2007йилда қизамиқ ва қизилчага қарши Республикамиз аҳолиси ёппасига эмланди. Юқумли касалликларни Республикамиз ҳудудида камайтириш, баъзи касалликлар (парранда гриппи, маймун чечаги, атипик пневмония, безгак, вабо ва бошқа) ни ҳудудимизга кириб келишининг олдини олиш борасида анча ишлар қилинмокда. Республикамиз Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан 2005 йилни «Сиҳат Саломатлик» йили деб эълон қилиниши барча касалликларни, жумладан, юқумли касалликларни кескин камайишига олиб келди, ҳамда баьзи касалликлар (парранда гриппи, атипик пневмония, куйдирги ва ҳ.к)ни қўшни мамлакатлардан Республикамиз ҳудудига кириб келишининг олдини олди. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling