Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet12/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Патогенез. Қорин тифи билан паратифларни ривожланиши бир хилдир. Қўзғатувчилар юқорида қайд қилинган йўллар ёрдамида оғиз орқали организмга тушади. Ошқозоннинг кислотали муҳити бу қўзғатувчилар учун ноқулай ҳисобланиб, бир қисм қўзғатувчилар парчаланади. Сўнгра тиф-паратиф касалликларининг микроблари ингичка ичакга кириб олади ва унинг лимфа ҳосилаларига - яъни солитар уларнинг тўпланиб турган жойи - пейеров пилакчаларига сингиб киради. Микроблар “ ички ” эшиклардан иборат тўсиқдан ўтгач, ичакнинг лимфа ёриқлари ва томирлари орқали регионар лимфа тугунларига тушади ва зўр бериб кўпаяди. Натижада гиперемия пайдо бўлади ва лимфа тўқимаси ҳужайралари реакцияси билан лимфа тугунлари катталашуви юз беради. Лимфа тўқимасида бактерияларни кўпайиши қорин тифи қўзғатувчисини одам организмида паразитлик қилишнинг асосий биологик маъносини ташкил қилади. Микроблар ичак тутқич лимфа тугунларининг тўсиқ вазифасини пасайтириб қон оқимига кириб боради ва бактериемия яъни, бактерияларни қонда бўлиши юз беради. (1-расм). Бу эса яширин даврининг тугагани ва касалликнинг клиник манзарасини бошланганидан далолат беради. Қонга ўтаётган микроблар сони кундан - кунга ортиб боради-ю, шу билан бир вақтда иммунологик ҳимоя механизмлари вазифасини адо эта бошлайди. Қоннинг бактериоцид хоссалари таъсирида бир қисм бактериялар ҳалок бўлади ва ичидан заҳар-эндотоксин ажралиб чиқади, ҳамда умумий заҳарланиш фазасини келтириб чиқаради. Бунга жавобан организмдан махсус антитела ишлаб чиқаради.
Касаллик жараёнида ривожланадиган ҳимоя реакциялари орасида микробларнинг ҳар - хил аъзолар (жигар, талок, суяк кўмиги, лимфа тугунлари ва бошқалар) тўрсимон - эндотелиал тўқималарида интенсив равишда ўрнашиб қолади. Натижада асосий инфекция локал шаклга ўтади. Бу микробларнинг тўқималарга паренхиматоз диффузия босқичи бўлади. Босқич ҳар - хил органлар зарарланишининг клиник белгилари билан ифодаланади. Жигар ичакка ўт суюқлиги билан тиф бактерияларини ажратади. Бу микроблар организмда қисман нажас орқали чиқарилади, уларнинг бир қисми эса ингичка ичак шиллиқ парда орқали касаллик юққанда – яъни, биринчи марта тушганда сенсибилизация қилиниб бўлган ичаклар лимфатик аппаратига тушади. Бу аллергик реакциялар фазаси бўлади. Бунда эса оддий яллиғланиш жараёни гиперэргик Артюс феномени нусхаси бўйича ўтадиган реакцияга айланади.
Сўнгра организмдаги бузилган мувозанатни қайта тиклашга ва иммунитетнинг шаклланишига олиб борувчи иммунобиологик жараёнлар содир бўлади. Бу давр навбатдаги патогенетик занжир звеносининг маънисини-яъни иммунитет шаклланишини ташкил этади. Микробларни тўқималарда маҳкамланиб қолиши натижасида, шунингдек қонда махсус антителоларни тўпланиб қолиши натижасида 2-чи ҳафта охирларга келиб қондаги тиф таёқчаларини сони камаяди. Бу даврда улар кўп миқдорда ичакларда ва ўт пуфагида топилади. Баъзи ҳолларда бутунлай соғайиб кетганидан кейин ҳам тиф бактериялари ўт пуфагида ва пешоб чиқариш йўлларида узоқ вақт сақланиб қолиши мумкин.
Шундай қилиб, тиф-паратифларни патогенези жуда мураккаб. Уни шаклланиши кўп омиллар, асосан, касал организмнинг хусусиятларига боғлиқдир.
Қорин тифи ва паратифлар билан оғригандан сўнг организмга махсус барқарор иммунитет ўрнатилади. Қорин тифида қайта касалланиш мустасно тариқасида кам учрайди.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling