Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Паратиф “В”.
Паратиф “ А ” - нинг ривожланиши ва клиник кечиши Қорин тифидан бироз фарқ қилади. Паратиф “ А ” инфекциясида касаллик ўткир бошланиб, кўпинча томоқ ва конъюнктива шиллиқ қаватини зарарланиши кузатилади. Бошланғич давр клиник манзарасида юз гиперемияси, склера инъекцияси, енгил конъюнктивит, тумов, йўтал, лаблар ва бурун қанотларида герпес, кам ҳолларда бурун қонаши аниқланади. Тана ҳарорати ёки нотўғри, ёки реммитенс характерига эга. Баъзи ҳолларда ҳарорат кўтарилиши қалтираш билан кузатилади, пасайиши эса терлаш билан ўтади. Тифоз ҳолати фақатгина жуда оғир ҳоллардагина ифодаланади. Розеола тошмаси худди паратиф “ В “ сингари эрта пайдо бўлади ва ўзининг кўп хиллилиги билан ажралиб туради. Гоҳо тошма тошиши мумкин. Асоратлар паратиф “ В ”га нисбатан кўпроқ учрайди. Паратиф инфекциясини ташхис қилишда қон, нажас, пешобни бактериологик текшириш катта аҳамиятга эга.
Паратиф “В”. Касаллик ўткирроқ ва қисқа вақт ривожланадиган патологик жараён, ҳамда энг юқори даражада намоён бўладиган токсикоз ва кескин ифодаланган меъда-ичак бузилиши билан характерланади. Умуман, паратиф “ В ” ўзининг енгилроқ кечиши ва камроқ қайталаниши билан ажралиб туради. Яширин даври 5 - 10 кунга тенг бўлади, лекин то 16 кунгача узайиши мумкин. Касаллик (бирдан) ўткир бошланади, қалтираш (худди совуқ қотгандай), мушакларда оғрик, терлаш бўлади. Паратиф “ В ” ни бошланғич даврда умумий заҳарланиш белгилари (қалтираш (озноб), бош оғриғи ҳарорат кўтарилиши) ўткир меъда - ичак бузилишлари (ич ўтиши, қориндаги оғрик, қайт қилиш) билан биргаликда келади. Кўпинча катарал ҳодисалар кузатилади. Булар: қуруқ йўтал, юз гиперемияси, хирилдоқ (бўғик) овозлардир. Бир қисм беморларда лабда герпес пайдо бўлади. Юқорида кўрсатилган белгиларга касалликни биринчи кунлариданоқ МАТ зарарланиш белгилари (мадорсизлик, уйқу босиши, беҳаловатлик, ваҳимали тунги уйқу, ортиб борувчи рангпарлик) қўшилиши мумкин. Паратиф “ В ” клиник кечишининг хусусиятларидан бири, бу қисқарок иситмадир. У кўпинча нотўғри нусхада, гоҳида субфебрил бўлади. Розеола тошмасини тошиши эрта юз беради (3 - 6 кун) ва ҳар хил, кўп тошади, талоқнинг эрта ва анча катталашуви аниқланади. Периферик қон томонидан кўпинча нейтрофил лейкоцитоз кузатилади. Енгил кечиши билан бир қаторда паратиф “В” узоқ давом этадиган ҳарорат реакцияси, септик белгилар ва асоратлар билан оғир ўтиши мумкин. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling