Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet19/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Лабораториявий ташхисоти усулларига бактериологик, серологик ва гематологик текширишлар киради. Бактериологик текширишлар муҳим ҳисобланади. У бемор организмидан касаллик қўзғатувчисини ажратиб топишга қаратилади. Шу мақсадда қон, ўт суюқлиги, суяк кўмиги, нажас, пешоб, розеолалардан намуна экилади. Қўзғатувчини гоҳида орқа мия суюқлигидан, балғамдан, плевра суюқлигидан, ҳар-хил йирингли суюқликлардан топиб олинади.
Энг кўп ижобий натижа қон намунаси экилганида олинади. Экиш қанча эрта амалга оширилса, ижобий натижа ҳиссаси ҳам шунча кўп (олинади) бўлади.
Тиф-паратиф касалликларини серологик ташхисоти (Видаль агглютинация реакцияси) ёрдамчи ҳисобланади. Бу реакция касалликни 8-9 кунидан аниқлаш имконини беради. Шунингдек, реакция эмланганларда ва қорин тифи билан оғриганларда ҳам ижобий бўлиши мумкин.
Шунинг учун текширишни такроран ўтказиш керак. Ҳамда титри ортиб боришини ҳисобга олиш керак. Кейинги 10 йилликда қорин тифини аниқлаш учун гемагглютинация реакцияси қўлланилмоқда. Бу реакция қорин тифини кимёвий жиҳатдан тозаланган Vi ва О антигенларини қўллаганда агглютинация реакциясидан (Видаль реакцияси) устун туради, шунингдек, сезгирлиги ва махсуслиги жиҳатидан ҳам қолишмайди.
Тиф - паратиф касаллигини ташхислашда қиёсий ташхисот катта аҳамият касб этади. Тиф - паратиф касалликларини ташхислашда грипп, туберкулёз, менингит, сепсис, юқумли мононуклеоз, қора оқсоқ, сальмонеллёзнинг тифсимон шакли каби касалликлардан фарқлаш мақсадга мувофиқдир.
Қорин тифи касалликларига чалинган беморларни даволаш тадбирлари. Қорин тифи ва паратиф хасталиклари билан оғриган беморларни муолажа қилиш асосида этиотроп, патогенетик, симптоматик ҳамда парҳез билан даволаш усуллари алоҳида аҳамият касб этади. Беморни тўғри парваришлаш ва даволаш режимини тўғри ташкил этиш асосий шакллларидан биридир. Даволаш тизмаси танланганда организмнинг шахсий хусусиятлари албатта эътиборга олиниши зарур. Беморларни тўғри парваришлаш қорин тифи ва паратиф касалликларини муваффақиятли даволашнинг асосий омиллардан бири. Ушбу хасталиклар билан оғриган бемор албатта шифохонага ётқизилиши лозим. Бемор ётқизилган хона кенг, ёруғ, табиий вентиляцияга эга бўлиши керак. Ўрин, ёстиқ юмшоқ, қулай, тоза бўлиши шарт. Оғир ҳолларда чойшаб тагига клёнка тўшалади. Ҳамма беморлар касаллик кечишининг оғир - енгиллигига қарамасдан тана ҳарорати меъёрига келгандан сўнг яна 7-8 кун мобайнида ўринда турмай ётишлари лозим. Табиий ҳожатларни чиқариш бу даврда фақат ўринда ётган ҳолда амалга оширилади. Сўнгра беморларга ўтиришга ва нормал тана ҳароратининг 11-12 кундан бошлаб юришга рухсат этилади. Беморларда қабзиятга мойиллик пайдо бўлса, кун ора тозаловчи клизма (ҳўқна) лари тайинланади.
Беморлар албатта гигиеник талабларга риоя қилишлари зарур. Оғиз бўшлиғини овқатланишдан олдин ва сўнг чайиш тишларини эса кунига камида 2 марта тозалаш тавсия қилинади. Оғир ҳолларда оғиз бўшлиғи содали эритма билан ҳўлланган тампонлар воситасида тозаланади. Тери тозалигига алоҳида эътибор бериш зарур. Уни спирт билан қўшилган сув билан тозалаш, қуриган лабларга эса сариёғ ёки вазелин суртиш тавсия этилади. Беморлар ўриндаги ҳолатларини ўзгартириб туришлари лозим. Уларни айтиб ўтилган қонда бўйича парваришлашни касаллик қайталанган ҳолларда ҳам амалга ошириш зарур. Беморларда соғайиб кетишларига ишонч ҳосил қилувчи психотерапия воситасини ўтказишнинг аҳамияти катта. Режа билан тўғри овқатланиш организмнинг терлама ва паратиф касалликларига чидамлилигини оширади.
Этиотроп даво усуллари. Сўнгги 25 йил мобайнида Қорин тифи ва паратиф хасталиклари давосида асосий препарат сифатида синтетик антибиотик-левомицетин ишлатиб келинади. У табиий антибиотик - хлорамфениколнинг аналогидир. Левомицетиннинг терапевтик самараси унинг микробга ва заҳарланишга қарши ҳамда иситма тушириш хусусиятига асосланган. Шуни айтиш лозимки, левомицетининг бу хусусиятлари препаратнинг бевосита микроб ҳужайрасига таъсирига боғлиқ деб қаралади. Левомицетиннинг таъсири унинг ҳужайра рибосомаси билан қўшилиши пептид боғланишларни бузилишидир. Левомицетиннинг бактериостатик таъсири натижаси микроблар томонидан токсинларнинг ишлаб чиқиши ва қонга сўрилиши бузилади.
Беморларнинг ёшига қараб, левомицетин катталарга - 0,5 г; болаларга: 10-14 ёш - 0,3- 0,4 г; 8-9 ёш - 0,25- 0,3г; 6-7 ёш - 0,24 г; 4-5 ёш - 0,15 г; 4 ёшгача бўлган болаларга - 0,01-0,02г (ҳар 1 кг вазнига) дозаларда тайинланади. Қорин тифи касалликларини левомицетин билан даволашнинг кўп йиллик тажрибаси унинг ғоятда самарали эканлигини исботлайди.
Левомицетин билан даволаш оқибатида сурункали бактерия ташиб юрувчилик хавфи кучаяди. Шунинг учун ҳам Қорин тифи ва паратиф хасталикларини самарали даволаш имконини берадиган препаратларни топиш ва синаб кўриш борасидаги изланишлар давом этмоқда.
Бундай препаратларга ампициллин, амоксициллин, мицеллин, бактрим лендацин, амоксиклав кабилар киради. Ушбу дорилар заруриятига қараб танланадиган препаратлар ҳисобланиб, левомицетин 3 - 5 кун мобайнида самара бермаган ёки қўзғатувчиларнинг левомиетинга турғунлиги намоён бўлган тақдирда ишлатилади.
Таъриф этилган препаратларнинг ҳаммаси левомицетин каби баъзи бир камчиликлардан холи эмас. Қорин тифи қўзғатувчиларнинг турғунлиги бошқа дори-дармонларга нисбатан левомицетиндагидан кўра тезроқ ривожланади. Бундан ташқари, бу препаратлар аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин, касаллик қайталаниши, унинг оғир асоратлари - ичак деворининг тешилиши, қон кетиши ва бактерия ташиб юрувчиликнинг олдини ололмайди.
Узоқ муддат ичида иситмалаган беморга антибактериал препаратлар билан бир қаторда тана ҳароратини меъёрига келтириш жараёнини кучайтириш учун қисқа муддат (2 - 3 кун) ичида бутадион 0,15 г дан 3 маҳал тайинланади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling