Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet78/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Профилактикаси. Ҳозирда гриппга қарши янги препаратлар (фаолсизлантирилган вакцина, ремантадин) қаторида, илгаридан ишлатиб келинган, тирик вакциналар ҳам қўлланилмоқда.
Гриппнинг асосий профилактик шартлари қўйидагича: эпидемиядан олдинги даврда оммавий вакцинациялаш, шошилинч профилактикаси ва эпидемия вақтида гриппни барвақт даволаш, гриппга қарши препаратларни тўғри қўллаш, ўтказиладиган профилактик ва эпидемияга қарши чораларни кенгайтириш, тиббий – санитария ташвиқотини кучайтириш.
Актив иммунизация қилиш мақсадида икки хил активсизлантирилган вакцина ишлатилади: а) Вирионли вакцина – найзасиз инъектор ёрдамида тери остига юборилади, б) Кейинги пайтлардла грипп касллигининг олдини олиш мақсадида таркибида юзаки антигенлар: гемагглютинин ва нейраминидаза сақлаган юқори сифатли Инфлювак (Солвей-фарма) кенг кўламда қўлланилаяпти. Препарат билан асосан 6 ойликдан катта болалар, ҳамда катта ёшдагилар мавсум бошидан олдин октябр-ноябр ойларида эмланадилар.
Гриппга қарши вакцинани шошилинч профилактика чоралари, виферон мази, оксалин мази, ремантадин, лейкоцитлар интерферон ёки шунингдек, донор ва плацентар гаммаглобулин билан тўлдириш керак.
Беморни атрофдагилардан барвақт ажратиш асосий профилактик чоралардан ҳисобланади. Булардан ташқари, умумий санитария- профилактик чораларни кўпчилик бўладиган хоналарни, айниқса, болалар хоналарини озода тутиш, тўғри режим, хонани кварц лампалари билан нурлантириб туриш керак. Грипп касаллигида кўпчилик беморлар уйда даволанадилар.


ПАРАГРИПП

Парагрипп-бу ҳаво-томчи механизми орқали юқадиган, асосан ҳиқилдоқ ва бронхларнинг зарарланиш белгилари ва иситма билан кечадиган ўткир антропоноз вирусли инфекциядир.


Этиологияси. Парагриппнинг вируси 1952 йил Японияда ажратилган бўлиб, уни Д грипп вируси деб аташган (Сидней 1956 й.). Бу вирус Америкада топилган. Ҳозирда вируснинг 4та серовари ажратилган. Биринчи ва иккинчиси кўпроқ болаларда ларинготрахеобронхит (круп), учинчиси болаларда кўпроқ зотилжам ва бронхиолит, тўртинчи хил серовари эса аксариат енгил нафас йўлининг ўткир катари каби зарарланишлар содир қилади, кам учрайди.
Парагрипп вируси микровируслар гуруҳига кириб, ўзида РНК тутади. Грипп вирусига ўхшайди, ундан антигенларниг турғунлиги билан фарқланади. Улар одам эмбрионнинг буйрак тўқимаси ҳамда товуқ эмбрионнинг амниотик суюқлигида яхши ўсадилар. Ташқи муҳитга чидамсиз.
Касаллик манбаи бемор одам, тарқалиши ҳаво- томчи йўли орқали содир бўлади. Касаллик йилнинг совуқ фаслида кўпаяди. Кўпроқ 2-3 ёшли болалар касалланади. Боланинг ёши қанча бўлса (ҳатто янги туғилган чақалоқлар ҳам касалланиши мумкин) касаллик шунча оғир кечади. Грипп эпидемиялари оралиғидаги даврда парагрипп бошқа ЎРКлари орасида етакчи ҳисобланади. Болалар муассасалари, айниқса яслиларда вируснинг биринчи ва иккинчи сероварлари тарқалган тақдирда касаллик эпидемия тусини олади.
Касалликдан кейинги иммунитет типига хос ва турғун бўлади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling