Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet75/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Эпидемиологияси. Касаллик манбаи касал одам ҳисобланади. Айниқса, касалликнинг енгил, ноаниқ ва клиник белгиларисиз турларини ўтказаётган шахслар хавфли ҳисобланадилар. Беморлар касаллик даврида 4-7 кунгача атрофдагилар учун хавфлидирлар.
Грипп вируси одамлар орасида доимий айланиб юриб, хар 2-3 йилда эпидемия бериб туради. Бу эпидемиялар вируснинг турли хил серологик вариантлари томонидан чақирилади. А - вирусининг янги серотиплари пайдо бўлганда эса (хар 10-30 йилда) пандемия содир бўлади. А вирусини турли ҳар хил узоққа учувчи қушлар ва ҳайвонларга ўтиши ва улардан одамларга ўтиши кузатилган. Бу ҳолат вируснинг янги серотипларини пайдо бўлишида асосий омил бўлса, ажаб эмас.
Грипп эпидемияси шимолий яримшарда жойлашган вилоятларда кўпроқ ноябрь, март ойларида, жанубий яримшар вилоятларида эса апрель, октябрь ойларида тарқалади.
А гриппнинг эпидемияси алангадек тез тарқалади - бир ойнинг ўзида аҳолининг 20-50% игача касалланади.
В вирусининг эпидемияси эса 3-4 йилда бир такрорланади, секин тарқалади 2-3-5 ой давом этиб, аҳолининг 4 /1 қисмини зарарлайди.
Бироқ, касаллик ривожланиши учун организмда вируснинг ўзи тушиши ҳам ҳар доим етарли бўлмайди. Бунда шамоллаш омилининг ҳам аҳамияти каттадир. Шамоллаш омили эпителий ҳужайраларнинг тебранувчи киприкчалари ҳаракатини кескин камайтиради ва оқибатда нафас йўлидаги шиллиқ тезда қуюқлашиб, ажралиши, бинобарин, тозаланиши секинлашади, натижада вируснинг юқоригача силжишига имкон яратади.
Патогенез ва патологик анатомияси. Вируснинг патоген таъсири унинг қўйидаги биологик хусусиятларига боғлик: эпителий ҳужайраларига таъсирчанлик, заҳарлилик ҳамда бир қадар антигенлик таъсири.
Гриппнинг патогенезида асосан 8 та босқич тафовут қилинади:

  1. Вируснинг эпителий хужайраларига кириши;

  2. Эпителий дистрофияси, некрози ва десквамацияси;

  3. Зарарланган ҳужайранинг ёрилиши ва вирус чиқиши;

  4. Вирус ва токсинларнинг қонга ўтиши, умумий токсикоз, вирусемия;

  5. Токсиннинг қон томирларини кенгайтириши, парез, қон-томирларда қон оқимининг секинлашиши, стаз;

  6. МНС ва паренхиматоз органлар дегенерацияси;

  7. Интерферон ва оксифил таначаларининг ҳосил бўлиши;

  8. Специфик постинфекцион иммунитет ҳосил бўлиши.

Вирус нафас йўлига тушгандан сўнг эпителиал ҳужайраларда қайта кўпаяди. Зарарланган эпителийлар дегенерацияга учраб, кўчиб тушади. Цилиндрик эпителийларнинг метаплазияси содир бўлади. Жараён қўшни тўқималарга ва қон-томирларга ҳам тарқалади. Клиник кўриниши кўпроқ юқори нафас йўлининг яллиғланиши сифтатида намоён бўлади, бронхиолаларга тарқалмайди.
Гриппда вирусемия бўлиши ҳам исботланган. Вируснинг альвеолаларга тўғридан тўғри таъсир қилиш оқибатида дескваматив зотилжам ривожланиб, бунда ўпканинг интерстициал тўқималари зарарланади.
Вирусемия ва токсемия туфайли тана ҳарорати ва заҳарланиш аломатлари тез ривожланади. Токсинлар таъсирида қон-томирларнинг зарарланиши туфайли қон айланиши бузилади, бу эса ўз навбатида ўпканинг зарарланиши ҳамда марказий ва вегетатив асаб тизими (кўпроқ бош миянинг диэнцефал бўлими) фаолиятининг бузилишига олиб келади. Симпатик ва парасимпатик асаб тизимининг зарарланиши даврий характерга эга. Шунинг учун ҳам гипертония гипотония билан, тахикардия брадикардия билан, оқ дермографизм, қизил дермографизм билан алмашиниб туради. Қон томир дистонияси касалликдан кейин ҳам маълум вақтгача сақланади.
Қон томир ўтказувчанлиги ва қон айланишининг бузилиши оқибатида мия қон томирларида қон димланиши, майда қон қуйилишлар содир бўлади ва у мия шишига ҳамда менингоэнцефалит синдроми ривожланишига сабаб бўлади. Ўпкада қон айланишининг бузилиши натижасида ўпка бўлакчаларида шиш ривожланади. Токсин таъсирида гипофиз ва буйрак усти безларининг бошқарувчи фаолиятлари ҳам бузилади. Нафас йўлида эпителиал тўсиқ бутунлигининг бузилиши, лейкоцитларнинг фагоцитар фаолиятининг пасайиши, вируснинг организм мудофаа кобилиятларини пасайтирувчи таъсири, нафас йўлидаги шартли патоген микробларнинг қўзғалишида, бактериал асоратлар ривожланишига ҳамда сурункали касалликларни қўзғалишига олиб келади. Гриппда аллергик реакцияни вируснинг ўзи, қўшилган микроорганизмлар ҳамда зарарланган тўқима парчалари юзага келтиради.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling